SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Биз, талабаларга!
02.03.2018 / Bo‘limda Maqolalar, Yangiliklar

Биз, талабаларга!

Айни кунларда юртимизда кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, диний соҳада бўлаётган ўзгаришларни қўриб инсоннинг бағри-дили очилади. Ислом Цивилизация марказининг очилиши, Бухорода тасаввуф, Фарғонада фиқҳ, Самарқандда ҳадис, Қашқадарёда ақоид  фанларига ихтисослаштирилган мактабларнинг очилиши,  кўплаб янги масжидларнинг қад кўтариши шулар жумласидандир. Халқимиз устози, дунё тан олган олим, марҳум Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг номларига масжид ва музей қурилаётгани ва Республикамиз бўйлаб Қуръони карим мусобақаларининг ўтказилаётгани янгиликлар рўйхатининг энг авваларида туради.

Сўнгги йилларда биз таълим олаётган “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртимизда ҳам кўплаб ўзгаришлар кузатилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан билим юрти фойдаланиши учун жуда ҳам шинам ва кўркам, компютер хоналаридан тортиб, спорт анжомларигача барча шароитлари мавжуд  бўлган намунали ётоқхона топширилди. 2017-2018 ўқув йилида талабалар сони икки баробарга оширилди. Шунингдек, мадрасалараро ўтказиладиган мусобақаларда  ҳам мадрасамиз фаол қатнашиб келмоқда.

Динимизга бўлаётган бундай эътибор дин ходимларига катта масъулият юклайди. Биз, бўлажак аҳли илмлар келажакда халқимизга хизмат қилишимиз учун мадрасадан бошлаб илмларни пухта ўрганиб боришимиз даркор. Шаръий илмларни чуқур ўрганиш фарзи кифоя бўлса, мана шу фарзни биз, мадраса талабалари бўйнимизга олиб ўқишга кирганмиз. Келажакда инсонларга ўрнак бўладиган имом-хатиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меросхўрлари бўлишимиз учун илм йўлидаги ҳаётимизни айни ҳозирги даврдан бошлашимиз лозим. Биз мадрасани битириб, сўнг ўзимизга юклатилган вазифаларни бажара олмасак, биз билан бирга имтиҳон топшириб, талаба бўлишдек шараф насиб қилмаган инсонлар Қиёмат кунида бизни маломат қилишади, “биз ўқишга кирганимизда уддалар эдик”, деб бизни шарманда қилишади.

Бизнинг баркамол инсон бўлиб етишишимизда энг катта аҳамият касб этадиган зотлар устозлардир. Устозлар биз учун ҳаётимизда оталаримиздан ҳам олдинги қаторда туришади. Аллоҳ таоло Ўз каломида шундай марҳамат қилади: 

“Роҳман. Қуръонни ўргатди. Инсонни яратди” (Роҳман сураси, 1-3 оятлар).

Ояти каримага эътибор қаратсак, Аллоҳ таоло таълимни яратишдан олдин зикр қиляпти. «Минҳожул қосидин ва муфидус содиқин» китобида шундай дейилади: «Муаллимнинг ҳақи ота-онанинг ҳақидан улуғроқдир. Чунки ота айни пайтда мавжудлик, фоний ҳаётнинг сабабидир, муаллим эса охиратдаги абадий саодатнинг омилидир.

Ўткир Ҳошимов “Дафтар ҳошиясидаги битиклар” китобида шундай ёзади: ”Устоз отангдек улуғ деганлари бежиз эмас. Ота ҳаёт беради, Устоз эса яшашга ўргатади. Туғилишдан кўра яшаш қийинроқ”.

Келинг, устознинг улуғлигини ояти карима ва ҳадиси шариф орқали тушунишга ҳаракат қиламиз. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

“Аллоҳга даъват қилган, солиҳ амалларни қилган, “Албатта, мен мусулмонларданман!” деган кишидан ҳам гўзал сўзли ким бор?!” (Фуссилат сураси, 33-оят).

عن النبي صلى الله عليه و سلم أنه قال : رحمة الله على خلفائي. قيل: و من خلفاؤك؟ قال: الذين يحيون سنتي و يعلمونها عباد الله عز و جل. رواه الطبراني

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади: У зот: “Менинг ўринбосарларимга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин”, дедилар. У зотга: “Ўринбосарларингиз кимлар?” дейилди. У зот: “Суннатимни тирилтириб, уни Аллоҳ азза ва жалланинг бандаларига таълим берадиганлардир”, дедилар (Табароний ривояти).

Аввало ўз нафсимни ислоҳ қилиш йўлида, сўнгра эса баъзи масалаларни мадрасадаги дўстларим билан ўртоқлашиш ниятида қуйидаги сатрларни ёздим. Мақола давомида ўртага қўйилган таклифлар биздан олдин таълим олган акаларимиз бажариб келган ва алҳамдулиллаҳ, айни пайтда ҳам эътибор қаратиб келинаётган амаллардир. Бу ишларни яна бир эслаб ўтиш фойдадан ҳоли бўлмади. Азиз дўстларимдан қуйида келтириладиган таклифларни самимий қабул қилишларини сўрайман. Ахир, мўмин мўминнинг ойнаси-ку!

Юксак мартаба эгаси бўлмиш устозларга юксак ҳурматда бўлишимиз лозим. Вақтимизни қизғанмай, доимо уларнинг хизматида ҳозиру нозир бўлишга бефарқ бўлмаслигимиз даркор. Ахир, улар биз учун умрларини сарф этишаётган бир пайтда биз улар учун бир неча соатларни бағишлай олмасак одобдан бўлмайди.

Устознинг ёнларига бирон савол сўраб борганимизда улардан изн сўраб ёки бўш вақтларини аниқлаб, сўнг саволимизни сўрасак талабага хос иш бўларди.

Устоз бир ҳукм айтсалар, талаба уларнинг шу ҳукмларини инкор этадиган ёки унга зид келадиган бошқа бир олимнинг сўзи ёки бирон бир китобидан иқтибос келтирадиган ҳолатда одобга риоя қилинса гўзал иш бўлар эди. Агар қайси ҳукм тўғри эканлигини билишни хоҳласак дарсдан сўнг ўзларидан алоҳида сўраб олсак мақсадга мувофиқ бўлади.

Али розияллоҳу анҳу айтадилар: «Устозга «фалончининг шундай деганларини эшитган эдим» ва «Фалончи бу сўзингизнинг хилофини айтган эди» демагин. Устознинг ҳузурида бошқа бир олимни сифатламагин».

Мадраса деб аталмиш оиламдаги ака-укаларимга устознинг ўриндиғига ўтиришдан эҳтиёт бўлишларини илтимос қилган бўлар эдим. Иншааллоҳ, у ўриндиққа ўтиришга лойиқ бўлган пайтимизда ўтирамиз, ҳозир эса ечган оёқ кийимларини ўнглаб қўйсак ўзимизга мос иш қилган бўламиз.

Дарс давомида бирон талаба устоздан савол сўраганда гуруҳдаги бошқа бир шериги устоздан олдин жавоб бериши ҳам муаллимга озор берадиган, ўйлаб турган фикрларини бўладиган, шериклари томонидан “билишини шу пайт эълон қилиб қўймаса нима бўлар экан-а?” деган ёмон гумонларга сабаб бўладиган одобсизликдир. Ўз соҳасининг олими бўлмиш устозларимизнинг ҳузурларида тавозеъни лозим тутайлик. Талаба саволнинг жавобини билган тақдирида ҳам олимнинг жавобини кутиб, жим турса берилган жавобдан ўзи билган маълумотнинг устига яна бирон маълумот билиб олади.

Биз, толиби илмлар уйдан чиққанда махсус дуоларни ўқиб, қалбимиздаги ниятларимизни кўздан кечиришни унутмайлик. Мақсадимиз келажакда риёсат (бошлиқлик), бошқалар билан тортишиш, у билмайдиган саволни бериб уни жим қилиб қўйишми ёки мусулмонларга хизмат қилиб, илм ва суннатни тарқатиб, Қиёматда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зумраларида, Абу Бакр, Умар, Усмон, Али, ибн Масъуд розияллоҳу анҳуларнинг жамоасида жаннатга киришми?!

Йиллар давомида машаққат билан олган илмларимизнинг савобларини шамолда қолган қум зарраларидек ҳавога учиб кетишини хоҳламасак ужбдан сақланайлик. Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг “Фиқҳул Акбар” китобларида шундай матн келади:

 “الرياء إذا وقع في عمل من الأعمال فإنه يبطل أجره و كذا العجب “

 “Амаллардан бирига   риё кирса, бас унинг савобини йўқ қилади. Ужб ҳам шу кабидир.”

Шундай экан, биз қалбимизни тўла ҳукмрон бўлиб бошқаришимиз керак. Ахир, Аллоҳ таоло юракни зиндоннинг панжаралари каби бўлган кўкрак қафасининг ичига солиб қўйган-ку. Бир инсон бизни мақтаса “бу менинг асл юзимни кўрмай, мени танимай мақтаяпти, аслида менинг қандайлигимни билганида мени мақтамас эди” дейишимиз, агар бизга танбеҳ берса, “ҳа, ҳали ҳам икки оёқда юриб турибманку, аслида мени ер ютиб юбориши керак эди”, деб қалбга нидо қилишимиз, балки ужбдан сақланишимизга ёрдам беради.

Намоз вақти кириб, муаззин азон айтаётган пайтда намозга шошилайлик. Муаззин нажотга чақираётган бир пайтда бошқа иш билан машғул бўлиш мусулмонга тўғри келмайди.

Олдимизда тафсир, ҳадис, фиқҳ, ақоид деган оламлар, чиқишимиз керак бўлган сайёралар турганда “сенсор”ли телефонларда манфаатсиз иш билан машғул бўлиб олмайлик. Севимли устозимнинг  сўзларидан сизларни ҳам баҳраманд қилайми? “Унга амал қиламан” десангиз ўқинг, бўлмаса 5-6 сатр қолдириб, кейинги қаторлардан ўқийверинг: “Ҳақиқий аҳли илм бўламан” деган талаба таълим олиш даврида “сенсорли” телефон тутмасин!” Бу сўзларни ўқиб балки ҳаёлингизга “луғатидан фойдаланаман, вақтим тежалади” деган фикр келгандир. Лекин “сенсорли” телефон тутган биронта талабанинг араб тилида сўз бойлиги яхши бўлганини ёки вақти тежалиб, кўп дарс қилиб, шерикларидан ошиб кетганини кўрмадим. Бу, балки, устозим айтган ўгитнинг яққол исботидир. Ахир, Аллоҳ таоло бизга “Ан-Наъим” ва бошқа бир неча луғат китобларини  неъмат қилиб берди-ку.

Бир-биримизга бўлган муҳаббатимиз бироз заифлашиб қолса, уни қувватлашга эътибор берайлик. Тўғри, муҳаббат масаласида қалбни тасарруф қилиш қийинроқ, лекин ўша боланинг яхши хислатларини кўришга ҳаракат қилиб, Аллоҳдан ёрдам сўрашимиз керак. Аллоҳ таоло мўмин бандасини яхши кўради. Аллоҳ таоло мўмин бандасига муҳаббат қўяр экан, биз бир-биримизнинг мўминлигимизда шак-шубҳа қилмасак, Аллоҳ яхши кўрган бандани ёмон кўриб, оламларнинг Молики бўлган зотга тескари иш қилиб қўймайлик. Ахир биз, мадраса талабалари ҳаромдан сақланиб, фарзларга мустаҳкам бўлишга ҳаракат қиладиган, бир қўлимизда Қуръон, бошқа қўлимизда ҳадис китобларини олиб юрадиган ўқувчилардан бўлсак, бир-биримизга муҳаббат қўйишга барчадан ҳам биз кўпроқ ҳақлироқ эмасмизми?! Охират йўлида Аллоҳ таоло сари йўлга чиққан мусофир бўлсак, бир-биримизга меҳр-шафқат кўрсатишда пешқадам бўлишимиз керак эмасми?!

Шунингдек, вақтимизни тежашни ҳам назардан четда қолдирмайлик. Ўтган уламоларимиздан бирлари ўз шогирдларига: «Менинг ёнимдан чиққанингизда манзилларингизга алоҳида-алоҳида бўлиб кетингиз. Шоядки, бирингиз йўлида Қуръон ўқиб кетса. Аммо жам бўлиб қолсангиз гап сотасизлар» , деб насиҳат қилган экан.

Мақоламизнинг аввалида айтиб ўтилганидек, бу таклифлар эслатма эди, холос. Мадрасамиз талабалари бошқаларга намуна бўла оладиган даражада гўзал хулқли эканлигини яққол кўриш мумкин.

Аллоҳ таоло барчаларимизни Ўз динини мукаммал ўрганиб, унга амал қилишимизга муваффақ этсин!

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим
юрти 3-курс талабаси Узоқов Абдувосит

What you can read next

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг илмлари мукаммаллиги
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам – юксак балоғат ва фасоҳат соҳиби
Қуръон таржимони бўлган саҳобий
Қуръон таржимони бўлган саҳобий
“Sport – hamjihatlik va barkamollik garovi”
“Sport – hamjihatlik va barkamollik garovi”

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP