SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Авлоний асарларида тарбия масаласи
08.06.2021 / Bo‘limda Maqolalar, Yurtimiz allomalari

Авлоний асарларида тарбия масаласи

XIX асрнинг иккинчи ярми XX асрнинг бошларида Туркистон (Марказий Осиё) ўлкасида педагогик фикрларнинг ривожланишида, халқ маорифи ишларини юксалтиришда илғор зиёлиларнинг хизматлари каттадир. Бунда жадид адабиётининг йирик вакили шоир, драматург, муаллим Абдулла Авлоний (1878-1934)нинг хизматлари кўп. У мактаблар очиб, шахсан ўзи муаллимлик қилиш билан бирга мактабларни дарсликлар билан таъминлаш ишига катта ҳисса қўшди. Унинг қаламига мансуб «Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ», «Биринчи муаллим», «Иккинчи муаллим» «Мактаб Гулистони » асарлари бир неча бор нашр этилди. Булар ичида «Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ» асари ўзбек классик педагогикасининг ажойиб намунаси ҳисобланади. Абдулла Авлоний мазкур асарни форс классик шоири шайх Муслиҳиддин Саъдий (1184-1310)нинг «Гулистон» асаридан таъсирланиб, унга тақлид қилиб ёзганлиги ҳақида шундай дейди: «Бан бу асари ночизонами бир неча муаллим биродарларимнинг илтижолари ила ёзмоқ ва нашр қилмоқға ғайрат ва жасорат қилмиш эдим. Алҳамду лиллоҳ вал минна иккинчи табъиҳада муваффақ ўлдум, чунки Туркистон мактабларида ўз шевамизда (ўзбек тилида демоқчи) ёзилмиш мукаммал «Ахлоқ китобининг шундай асарга ташна ва муҳтож эканлиғи ўзум муаллимлар жумласидан ўлдиғимдан манга ҳам очиқ маълум ўлди. Шунинг учун кўп вақтлар тажриба сўнгидан адиби муҳтарам шайх Саъдий усулида ёзмоқни, гарчи оғир иш болъса ҳам, ўзимга муқаддас бир вазифа адо қилароқ бу камчиликни орадан кўтармакни муносиб кўрдим»[1].

Демак, айтиш мумкинки, «Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ» Саъдийнинг «Гулистон» асари усулида ўзбек тилида ёзилган ахлоқ китобидир. Бу асар шу кунгача беш марта нашр қилинган:

  1. Абдулла Авлонийнинг мазкур асари 1913 йилда Тошкентда Илин босмахонасида литографик (тошбосма) усулида нашр этилди.
  2.  Асар бундай дарсликка бўлган эҳтиёжни ҳисобга олиб 1917 йилда иккинчи марта чоп қилинди. Ҳар икки нашр ҳам ҳажм жиҳатидан бир-биридан фарқ қилмайди. Фақат биринчиси котиб Абдусалом Абдураҳмон ўғли, иккинчиси котиб Абдул Маннон ибни Абдул Мажид (ўзбек миллий театрининг машҳур актёри Маннон Уйғур Мажидов) дастхатидир.
  3. «Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ»нинг учинчи нашрини 1967 йили «Ўқитувчи» нашриёти амалга оширди. Бунда асарда учраган диний иборалар, Ҳадисдан олинган ҳикматлар давр талабига кўра тушириб қолдирилди.
  4. Асарни «Ўқитувчи» нашриёти 1992 йил асли нусха ёзувида (араб ёзуви асосидаги ўзбек ёзувида) ва рус алифбоси асосидаги ўзбек ёзувига ўгирилган матни билан бирга, шунингдек, қийин сўзлар луғати илова қилинган ҳолда босиб чиқарди.
  5. «Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ»нинг бешинчи нашри собиқ нашрлар ичида энг мукаммалидир. Бунда котиб Маннон Уйғур дастхати матнининг факсимели, лотин ёзуви асосидаги янги ўзбек ёзувига ўгирилган матни, қийин сўзлар луғати берилган. Бундан ташқари Абдулла Авлонийнинг «Биринчи муаллим», «Иккинчи муаллим» «Мактаб Гулистони» асарларидан танланган ҳикоя, шеърлари ҳам илова қилинди.

Асар Хақ Таолони зикри билан бошланади. Асарнинг ўзига хос жиҳати, алоҳида мавзулар борасида муаллифнинг фикри келтирилган ва мавзу охирида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) хадисларидан намуналар келтирилган. Мавзу охири эса аксар холларда байт билан якунланган.

Масалан: Ахлоқ бобида ўз фикрини баён этганларидан кейин ушбу хадисни келтирадилар: “Мезон тарозусига қўйиладиган амалларнинг ичида яхши хулқдан оғирроғи йўқдир. Мўмин банда яхши хулқи сабабли кечаси ухламасдан, кундузлари рўза тутуб ибодат қилган кишилар даражасига етар.”

Сўйласанг сўйла яхши сўзлардан,
Йўқса жим турмоқинг эрур яхши.
Ўйласанг яхши фикрлар ўйла,
Йўқса гунг бўлмоқинг эрур яхши.
Ишласанг ишла яхши ишларни,
Йўқса бекорлиғинг эрур яхши.

Муаллиф дастлаб ахлоқни икки қисмга бўлиб: 1-яхши ахлоқ, 2-ёмон ахлоққа ажратиб олади ва уларга кирувчи хулқларни санаб ўтади.

Яхши хулқлар: бир қисми ўз нафсимизга, бир қисмини бир-биримизга қаршу ишлатмак учун керакли бўлган яхши хулқлар: фатонат (ақл эгаси бўлиш), диёнат, исломият, назофат (поклик), ғайрат, риёзат, қаноат,шижоат, илм, сабр, ҳилм, интизом, миқёси нафс (нафс ўлчови), виждон, ватанни суймак, ҳаққоният, назари ибрат, иффат, ҳаё, идрок ва зако, ҳифзи лисон (миллат тилини сақлаш), иқтисод, виқор,хавф ва ражо, итоат, ҳақшунослик (яхшиликни унутмаслик), хайрихоҳлик, мунислик, садоқат, муҳаббат ва афвдур.

Ёмон хулқлар: ғазаб, шаҳват, жаҳолат, сафоҳат (умр ва молни ножоиз ерга сарфлаш), ҳамоқат (ақл камлиги), атолат (дангасалик), ҳасосат (дунёга хирс қўйиш), раҳоват (ғайратсизлик), аноният (худбинлик), адоват, намимат (чақимчилик), ғийбат, ҳақорат, жибонат (қўрқоқлик), ҳасад, нифоқ (икки юзламачилик), тама, зулмдур.

Авлоний хазратлари тарбия хақида гапириб ўз даврларининг тарбия қилувчилари: ота-оналар, муаллимлар, мударрислар, ҳукумат мактабларининг камчиликларини очиқ ойдин баён этади. “Тарбия бизлар учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидур” ибораси бежиз айтилмаган. Муаллиф тарбияни учга: 1- бадан тарбияси, 2- фикр тарбияси, 3- ахлоқ тарбиясига ажратади ва уларнинг хар бирининг ахамиятини баён қилади.

“Биз сиҳатимизни сақламак ила амр ўлинганмиз, шунинг учун вужудимизи ҳифзи-сиҳатга зид бўлган ёмон одатлар ила чуритмакдан сақланмаклигимиз лозимдур. Бадан тарбиясининг фикр тарбиясига ҳам ёрдами бордур. Жисм ила руҳ иккиси бир чопоннинг ўнг ила териси кабидур. Агар жисм тозалик ила зийнатланмаса, ёмон хулқлардан сақланмаса, чопоннинг устини қўйиб астарини ювуб овора бўлмоқ кабидурки, ҳар вақт устидаги кири ичига урадур”.[2] Ушбу фикрлар қанчалик ўринли айтилгани ва ҳозирги кунда хам долзарблигин йўқотмагани ахамиятлидир.

Асар сўнгида муаллиф бу асар ёзилиши тарихини баён эти ўз тахаллусларини хам келтиради ва алифбо тартибида изоҳ талаб қиладиган сўзларга изоҳ келтиради.

Ҳайдарв Иброҳим
4-курс талабаси


[1] Abdulla Avloniy. Turkiy guliston yoxud axloq. T: Oʻqituvchi. 2000. 38 b.

[2] Abdulla Avloniy. Turkiy guliston yoxud axloq. T: Oʻqituvchi. 2000. 5 b.

What you can read next

Ислом банкларининг тарихий ривожланиш босқичлари
Ислом банкларининг тарихий ривожланиш босқичлари
“Салафлар фаҳми – тушунчасига кўра Қуръон ва Суннатга эргашамиз”
“Салафлар фаҳми – тушунчасига кўра Қуръон ва Суннатга эргашамиз”
Рўза тутмасликка узрли кишилар
“Рамазон – Мўминнинг амаллари мавсуми” туркумидан: Фитр садақаси ҳақида

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP