ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
11.06.2018 / - Мақолалар

“Рамазон — Мўминнинг амаллари мавсуми” туркумидан: Фитр садақаси ҳақида

Фитр садақаси рамазондан фитр (оғиз очиқлигига) чиқиш берилгани учун фитр садақаси номини олган. Аллоҳ таоло «Аъло» сурасининг 9 – 10 оятларида шундай марҳамат қилган:

«Батаҳқиқ, ким закот ила покланса ва Роббиси исмини зикр қилса, нажотга эришур».

Касир ибн Абдуллоҳдан, у отасидан, отаси бобосидан ривоят қилади: «Расулуллоҳ (с.а.в) дан ушбу оят ҳақида сўралган эди: «Фитр садақаси ҳақида нозил бўлган» дедилар.

Ибн Аббос (р.а) дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (с.а.в) фитр закотини рўзадор учун беҳуда гап сўз, хато ва камчиликларни ювадиган бўлсин ва мискинлар билан таомланиш бўлсин, деб фарз қилдилар. Ким уни намоздан олдин адо қилса, у мақбул закот бўлур, ким уни намоздан кейин адо қилса, садақалардан бир садақа бўлур.

Фитр садақаси: Фитр закоти, садақа, закот сўзлари бир – бирининг ўрнига ишлатилаверилади. Фитр садақаси 2 – ҳижрий санада жорий бўлган. Бошқа садақалар молдан қилинса, бу садақа киши бошидан қилинади. Ҳанафий мазҳабида садақаи фитр вожиб ҳисобланади.

Рўзадор одам рўза тутар экан, гоҳида билиб билмай турли гаплар оғзидан чиқиб кетиши, баъзи ноқулай амалларни қилиб қўйиши мумкин. Ана шу ғашликларни ювиб юбориш учун фитр садақаси жорий бўлган. Яна бир ҳикмати у мискинларга берилади ва улар таомланиб xурсанд бўлишади.

Ҳанафий мазҳаби бўйича ҳур, мусулмон киши ўзининг турар жойидан, кийимидан, уй асбобларидан, от – уловларидан, қурол – аслаҳасидан ва қулларидан ташқари нисоб миқдорига етадиган мулкка эга бўлса, унга фитр садақаси вожиб бўлади. Фитр садақасини киши ўзи учун беради.

Ибни Умар (р.а) шундай ривоят қилганлар:

Расулуллоҳ (с.а.в) “Эркакка ва аёлга фитр садақаси беришни фарз қилдилар”

Ва ёш болалари учун беради ва қуллари учун ҳам фитр садақаси беради. Саълаба ибн ал Адвий (р.а) қилган ривоятда Расулуллоҳ (с.а.в) шундай деганлар:

Ҳар бир қул ва ҳур учун, xоҳ у кичик ёшда бўлсин, xоҳ катта бўлсин, ярим соъ буғдой ё бир соъ xурмо ё арпа бериб фитр садақасини адо қилинглар.

Эр ўз xотини учун, вояга етган фарзандлари учун агарчи булар унинг қарамоғида бўлсалар ҳам. Агар булар илтимос қилмасалар, ҳам ота улар учун ҳам фитр садақаси берса бу жоиз.

Расулуллоҳ (с.а.в) фитр закотини xурмодан бир соъ арпадан бир соъ миқдорида фарз қилдилар. Уни одамлар намозга чиқишидан олдин адо этишга амр қилдилар. Бир соъ Абу Ҳанифа (р.а) ва Ироқ фақиҳлари наздида бир соъ = 3,800 гр га тенгдир.

Фитр садақасини қийматини бериш жоиз. Садақаи фитрни кофирга, муртадга, фосиқга, бойга, соғ бўлиб ишламай юрганга, ота-онасига, боласига ва xотинига бериб бўлмайди.

Мўмин киши бу каби амалларга савоблар кўпайтириб бериладиган Рамазон ойида эътиборли бўлиши лозим.

«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти
2 — курс талабаси Шамсиддинхўжа Сулаймонов

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Шу билан кифояланамизми?
Er vа хоtinning huquq vа burchlаri
“Масжидул Ақсо”

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

  • Рамазон тақво ойи

  • Рамазон сабр ойи

  • Соғлом турмуш тарзига тарғиб

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори