SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Ёшларни диний мутаассиблик ва ақидапарастлик ғояларидан асраш
08.06.2021 / Bo‘limda Aqida, Maqolalar

Кичик гуноҳларнинг катталашиши

Олдини олиб, тезроқ тавба қилинмаса, кичик гуноҳлар (гуноҳи сағийралар) катталашиб кетиши турган гап. Гуноҳи сағийраларнинг катталашувига бир қанча сабаблар бор.

  1. Улардан бири гуноҳда қатъий туриш бўлса, бошқаси гуноҳда бардавом бўлишдир.

Бу борада аҳли илмлар “Қатъият ила сағийра қолмайди, истиғфор ила кабийра бўлмайди”, деган нақлни келтирадилар.

Банданинг бардавом қилиб юрган сағийра гуноҳидан кўра тавба қилиб такрорламаган кабийра гуноҳининг афв бўлишидан умидворлик кўпроқ.

Бу худди тошга тўхтамасдан томиб турган сув томчисига ўхшайди. У бориббориб тошни ёриши мумкин. Аммо ўша томчиларни жамлаб, тошга бир марта қуйилса, таъсир қилмайди.

  • Кичик гуноҳларнинг катталашиб кетиши  сабабларидан яна бири гуноҳни арзимас, енгил санашдир. Қачон банда гуноҳни арзимас, кичик санаса, Аллоҳ таоло уни катта санайди. Аксинча, қачон банда гуноҳни катта санаса, Аллоҳ азза ва жалла уни кичик санайди. Агар банданинг қалбида ўша гуноҳга нисбатан нафрат ва ёмон кўриш бўлса, уни катта санаган бўлади.

Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади: “Набий (соллаллоҳу алайҳи  васаллам) : “Мўмин гуноҳларини ўзи тагида ўтирган ва бошига қулаш хавфи бўлган тоғ каби кўради. Фожир эса гуноҳларини бурнига қўнган пашша каби кўради”, дедилар”.
(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган).

Банданинг қалбида Аллоҳ таолонинг жалоли ҳақида илм бўлса, гуноҳ унга катта бўлиб кўринади. Агар кимга осий бўлаётганини англаб етса, кичик гуноҳни катта кўради.

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади:“Сизлар бир қанча амалларни қиласизлар. Улар кўзингизга қилдан ингичка бўлиб кўринади. Биз Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг даврларида уларни ҳалокатга элтувчи гуноҳлар деб билар эдик”   (Имом Бухорий ривоят қилган).

Билол ибн Саъд (роҳматуллоҳи алайҳ): “Хатонинг кичиклигига назар солма, ўзинг осий бўлаётган Зотнинг улуғлигига назар сол”, деган.

  • Кичик гуноҳларнинг катталашиб кетиш сабабларидан яна бири гуноҳи сағийранинг қилганидан хурсанд бўлиш ва у билан мақтанишдир. 

Бунга баъзи ноўрин тасарруф қиладиганларнинг “Фалончининг обрўсини бир пул қилиб ташладим. Ўзиям бошини кўтаролмай қолди”, деб мақтанишларини мисол қилиш мумкин.

Шунингдек, баъзи тожирларнинг (савдогарларнинг) шерикларига: “Ўтмай қолган матоҳни мақташимни кўрдингми, гаранг харидорни алдашда менга етадигани бўлмаса керак”, деган гапига ўхшашлар ҳам шу жумладандир.

  • Кичик гуноҳларнинг катталашиб кетиш сабабларидан яна бири Аллоҳ таоло бандасининг айбларини фош қилмаётганини, ҳилмига олаётганини ва фурсат бераётганини писанд қилмасликдир.

Эҳтимол, Аллоҳ таоло уни “истидрож” учун тек қўйиб қўйгандир. Аллоҳ таолонинг кофир ва осийларнинг дарҳол жазоламай, балки яхшилик қилиб тек қўйиб қўйиши “истидрож” – “даражама-даража олиш” деб номланади.

Ўша кофир, золим ва осийларга бериладиган кенг ризқлар, узун умрлар, бадан офияти ташқаридан яхшилик бўлиб кўринади. Ичкаридан эса балодир.чунки асосий мақсад уларни ўшалар туфайли иқоб ва азобга олишдир.

Аллоҳ таолонинг даргоҳи кенг, ўзига куфр келтирганларни ҳам, гуноҳкорларни ҳам тек қўйиб қўяди, дарҳол азоблашга ўтмайди, балки аста-секин азоблайди.

Баъзи одамлар ўз қадрларини мол-у дунё, мансаб билан ўлчайдилар. “Менинг фазлим бўлмаса, шунча бойлигим бўлармидим, шунчалик мансабга кўтарилармидим”, деб ўйлайдилар, охиратни унутадилар. 

Аллоҳ таоло эса шошилмайди. Мағрур банда ҳар гал гуноҳ қилганда, унинг бойлигини ёки мансабини ошириб қўяди. Натижада банданинг айби кўпайиб боришига қармасдан, ўзининг қаёққа кетаётганини сезмайдиган бўлиб қолади ва оқибатда оғир холатга тушиб қолади.

Уламоларимиз: “Аста-секин олишнинг бир тури шуки, гуноҳкор бир гуноҳ қилганда Аллоҳ таоло атайлаб унинг мартабасини бир поғона ошириб қўяди ва шундай қилиб у ўзининг ҳалокатли ҳалокатга дучор бўлганини сезмай қолади”, деганлар.

  • Кичик гуноҳларнинг катталашиб кетиш сабабларидан яна бири қилган гуноҳини бошқалар олдида зикр қилишдир.

 Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг “Мужоҳирлардан бошқа умматимнинг ҳаммаси афв қилингандир. Албатта, “мужоҳара” – бир кишининг кечаси бир ишни қилиб, тонг отганда Аллоҳ таоло уни сатр қилган бўлса ҳам, “Эй фалончи, кечаси ундай қилдим, бундай қилдим”, дейишидир. Батаҳқиқ, у Аллоҳ уни сатр қилган ҳолида ётган эди. Тонг отганда ўзидан Аллоҳнинг сатрини очади”, деганларини эшитдим”.
(Икки шайх ривоят қилишган).

“Мужоҳир” луғатда “жаҳр” сўзидан олинган бўлиб, “ошкора қилувчи” деган маънони билдиради. Шаръий истилоҳда эса гуноҳни ошкора ва уялмасдан қилувчи одамга айтилади. Ушбу ҳадиси шарифдаги таърифга биноан, ўзи қилган гуноҳини одамларга мақтаниб юрадиган одамларни мужоҳир дейилади.

Демак,        ўзидан содир      бўлган       кичик         гуноҳларини          гапирибюрадиган мужоҳирларнинг кичик гуноҳлари каттага айланар экан.

6. Кичик гуноҳларнинг катталашиб кетиш сабабларидан яна бири гуноҳкорнинг одамлар иқтидо қиладиган олим бўлишидир. 

Олимнинг гуноҳи ошкор бўлса, оламнинг гуноҳига айланади. Чунки омилар олимнинг қилган ишига тақлид қиладилар ва “Олимлар қилганда, биз қилсак нима бўлибди”, дейдиганлар кўпаяди.

Олим кишининг гуноҳдан ҳазир бўлиши алоҳида таъкидланган. У бошқалар қатори, гуноҳни тарк қилиши лозим, шу билан бирга, мабодо бандалик ила ундан баъзи гуноҳлар содир бўлиб қолса, уни жуда ҳам махфий тутиши керак.

Олим киши содир этган гуноҳларга одамлар эргашса, унинг жазоси бир неча баробар бўлгани каби, у қилган яхшиликка одамлар эргашса, савоби ҳам бир неча баробар зиёда бўлади.

Жарир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Ким Исломда гўзал суннат пайдо қилса ва ундан кейин ўша суннатга амал қилинса, унга шу суннатга амал қилганлар ажрига ўхшаш ажр, уларнинг ажридан бирор нарса ноқис қилинмаган ҳолда ёзилиб туради.  Ким Исломда бир ёмон суннат пайдо қилса ва ундан кейин ўша суннатга амал қилинса, унга ўша амал қилганлар гуноҳига ўхшаш гуноҳ, уларнинг гуноҳларидан бирор нарса ноқис қилинмаган ҳолда ёзилиб туради”, дедилар”.
(Имом Муслим ва Имом Аҳмад ривоят қилишган).

Олим киши ҳар бир рухсат берилган нарсада ўртача бўлишга ҳаракат қилмоғи зарур. Чунки одамлар унга назар солиб турадилар. Айниқса одамлар ундан ўрнак оладиган нарсаларда жуда ҳам эҳтиёт бўлиши лозим. 

Бобоқулов Феруз,
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти  4- курс талабаси

What you can read next

ЖУМА МАСЖИДИ
Жума масжиди
Ҳиммати олий киши жаннатдан бошқасига рози бўлмайди
Тавозе билан хорлик орасидаги фарқ.
Рўза тутмасликка узрли кишилар
“Рамазон – Мўминнинг амаллари мавсуми” туркумидан: Фитр садақаси ҳақида

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP