SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
ЖУМА МАСЖИДИ
28.05.2019 / Bo‘limda Maqolalar

Жума масжиди

Номлари:

1.       Жума масжиди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Қубо қишлоғидан Мадинаи Мунавварага юзланган пайтларида биринчи жума намозини шу жойда ўқиганликлари учун “Жума масжиди” деб номлашган.

2.       Бани Солим масжиди. Ансорлардан Бани Солим маҳалласида жойлашгани учун.

3.       Водий масжиди. Ронвано водийсини ўртасида жойлашгани учун.

4.       Отика масжиди. Биринчи жума намози ўқилган Бани Солим Масжиди “Отика” масжиди деб аталади.

5.       “Ал – Қобийб” масжиди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бани Солимнинг олдидан ўтганларида қуруқ ерда жума намозини ўқидилар. Самҳудий айтади: “Ал – Қобийб” деб номланган масжид ўрнини ирода қилганлар. Муҳаммад Муҳйиддин ўзларининг таълиқларида “Ал – Қобийб: эмас, балки “Ал – Ғобийб” деб айтган эканлар. Қобийб ва Ғобийб бир ҳил маънода экан. Лекин “Ал – Ғобийб” деб айтган тўғрироқ бўлар экан. Кўп олимлар шунга иттифоқ қилишган экан.

Жойлашиши: Қубо масжидидан Мадинаи Мунавварага юзланганда, Қубо кўчасини ўнг томонида жойлашган.

Жума масжиди тарихи: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Бани Солим маҳалласида Жума намозини ўқидилар. Саҳобалар розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиган жойларида масжид бино қилишди.

  Ибн Шубба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унда намоз ўқиган масжидлар сирасига ушбу масжидни киритган.

 Ибн Нажжор айтади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни Қубодан йўлга тушдилар. Бани Солимда йиғилишди. Бу исломдаги биринчи жума намозидир”.

  Маторий айтади:

“Жума масжиди” Қубо масжидига олиб борувчи йўлни ўнг томонида жойлашганини, уни шимолида “Муздалифа” дейиладиган Утбон ибн Моликни водийни ўртасида  хароба қалъаси борлигини, ва у жуда кичкина масжид бўлиб, одам бўйини ярми миқдорида тош девор билан ўралган”.

  Зайнул Муроғий айтади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни кун кўтарилган пайти Қубодан чиқдилар, Бани Солим ибн Авфда жума вақти бўлди. Ронвано водийсини ўртасида намоз ўқидилар. Шунинг учун “Водий масжиди” ва “Жума масжиди” деб номланди”.

  Ҳижрий 9 – аср охирларида Самҳудий масжидни сифатлаб айтади:

“Узунлиги қибладан Шом томонга 20 зироъ, кенглиги шарқий девордан ғарбий деворгача меҳробиниям қўшганда 16.5 зироъ. Томи хароба бўлганда марҳум, севикли, саҳий Шамсиддин жаноблари уни қайта тиклади”.

  Абу Солим Ал-Аёший ҳижрий 1073 – йил/милодий 1662 – йилдаги саёҳатида айтади: “Жума масжиди Қубо йўлида бўлиб, Қубо масжидидан таҳминан 1 мил ёки ундан камроқ масофада жойлашган. Мадинага олиб борувчи қуруқ хурмо ва хўл хурмо орасидаги йўлнинг ўнг томонида келади. Ғарбий тошлоқдан келганда чап томонда келади”.

  Ҳижрий 14 – аср ярмида Ансорий айтади:

“Бу масжид Қубо масжидига олиб борувчи янги йўлнинг шарқидаги Ранвано водийсини ўртасида жойлашган. Мадинадан Қубо масжиди томон юрилса, Қубо масжидига етмасдан чап томонда келади. Масжиднинг узунлиги 8 м, кенглиги 4.5 м, баландлиги 5.5 м, бир-бирига муносиб тошлардан қурилган. Пишган ғишт ва оҳакдан қурилган гумбази  бор.

Жума масжидини Саудия қироллиги даврида масжидни қуриш ва кенгайтириш:

Ҳижрий 1412 – йилда Икки ҳарами шариф ходими қирол Фаҳд ибн Абдулазиз Оли Сауд даврида бинони қайтадан қуриш ва кенгайтириш ишлари якунланди. Масжидни бош эшигидан кируришдаги деворга қуйидаги нарса ёзилган лавҳа ўрнатилган:

“Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм! Ҳижрий 1412 – йилда Икки ҳарами шариф ходими қирол Фаҳд ибн Абдулазиз Оли Сауд даврида масжидни кенгайтириш ва янгидан қуриш ишлари ўз ниҳоясига етди”.

Масжиднинг сифати: Масжид бино қилинган ва ҳозирда қўшилган қисмининг умумий майдони 1630 м2. Эркаклар ва аёллар намозгоҳидан иборат. 650 та кишини ўз бағрига сиғдира олади. Масжидди бош гумбази 12 м, 4 та аркани устида, улардан ҳар бири 5 м бўлган 4 та гумбазга туташган. Масжидни шимолий қисмида бош эшикдан кирганда чап томонда баландлиги 25 м бўлган саккиз бурчакли минора бор. Эркаклар учун 22 кишилик ва аёллар учун алоҳида кириш жойи бўлган 10 кишилик таҳоратхона масжидга ёпишган.

Масжид ҳақида баъзи маълумотлар:

Хонақоҳ 526 м2

Минора 16 м2

Қуръон Карим ёдлаш хонаси 88 м2

Имом хонаси 39 м2

Эркаклар таҳоратхонаси 100 м2

Аёллар таҳоратхонаси 88 м2

Имом ва муаззиннинг турар жойи 620 м2

Электр жиҳозлари хонаси ва омбор 62 м2

                                                                            “Кўкалдош” ўрта махсус

                                                                        ислом билим юрти талабаси

                                                                            Абдулаҳадов Абдулмўмин 0000

What you can read next

Бобурийларнинг Ҳиндистонда кириб келишлари ва
Бобурийларнинг Ҳиндистонда кириб келишлари ва
Radikalizmga qarshi kurashda davlatimiz tajribasiva tamoyili
Radikalizmga qarshi kurashda davlatimiz tajribasiva tamoyili
Охират кунига ишониш ҳақида (2-қисм)
Охират кунига ишониш ҳақида (2-қисм)

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP