Бир боланинг феъли жуда ёмон эди. Бир куни дадаси унга бир халта мих бериб, ҳар сафар бирор кимсани хафа қилганида, тахта деворга битта мих қоқишини тайинлади.
Биринчи куни бола тахтага ўттиз еттита мих қоқди. Кейинги кунларда у ўз ғазабини босишни ўрганди ва мих қоқишлар сони камая бошлади. Ниҳоят, кун бўйи ҳеч кимни хафа қилмаган кун келди. Яъни, деворга биттаям мих қоқилмади.
Энди дадаси унга ҳеч кимни хафа қилмаган ҳар бир куни учун девордан биттадан михни суғуриб олишни буюрди.
Маълум вақтдан кейин деворда биттаям мих қолмади.
Дадаси ўғлининг қўлидан ушлаб девор олдига олиб борди ва деди: “Ҳа ўғлим, ўзгардинг, лекин қара, деворда қанча тешик пайдо бўлди. Бу девор энди ҳеч қачон илгаригидек бўлмайди”.
Хулоса:
Кимнидир хафа қилиб, кейин кечирим сўраш мумкин, лекин унинг қалбида из қолади. Ўзгалар қалбига мих қоқишдан сақланайлик!
“Ишонч” газетасидан олинди






