SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
СУНАНИ ТЕРМИЗИЙ АСАРИДА ҚУРЪОН ОЯТЛАРИ
02.07.2022 / Bo‘limda Maqolalar, Qurʼon ilmlari

Сунани Термизий асарида Қуръон оятлари

Имом Термизийнинг “Сунани Термизий” асарида ҳадисларни фиқҳий боблар тартибига кўра келтириш билан бирга бошқа турли хил бўлимларни ҳам келтирган. Шунга кўра, бу асар ҳам сунан, ҳам жомеъ деб ҳам номланади. Жумладан, бу асарда Қуръони Карим оятларига оид ҳадислар ҳам келтирилган. Ушбу асарда Қуръон оятларига тегишли бўлган учта бўлим ташкил қилинган. Улар, “Китабу фазоилил Қуръан” (Қуръон фазилатлари китоби), “Китабул қироат” (Қироатлар китоби) ва “Китабу тафсирил Қуръан” (Қуръон тафсири китоби) номлари билан аталган бўлиб, бу бўлимларда шу мавзуларга оид ҳадислар баён қилинган.

Ушбу асарнинг “Китабу фазоилил Қуръан” (Қуръон фазилатлари китоби) бўлимида Қуръони Карим сураларининг фазилатлари баён қилинган. Мусанниф ушбу бўлимда 25 та боб зикр қилиб, унда жами 51 та ҳадис келтирган.

Ушбу бўлимда, Фотиҳа, Бақара, Оли Имрон, Исро, Каҳф, Ясин, Зумар, Духон, Ҳашр, Мулк, Залзала, Ихлос, Муъаввизатайн суралари номи билан боблар номланган бўлиб, бу бобларда шу сураларнинг фазилати борасидаги ҳадислар келтирилган. Шунингдек, Қуръоннинг фазилати, Қуръон таълими фазилати, Қуръон ўқувчининг фазилатига тегишли ҳадислар ҳам келтирилган.

Шунингдек, Имом Термизий “Сунан Термизий” асарида қироатлар ҳақида ҳам алоҳида бўлиб ажратган ва бу бўлимни “Китабул қироат ан Росулиллаҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам”, деб номлаган. Мусанниф ушбу бўлимда Қуръони Каримнинг қироатига тегишли бўлган ҳадисларни келтирган. Бу бўлимда 13 та боб ташкил қилинган бўлиб, унда жами 22 та ҳадис баён қилинган.  Ушбу бўлимда Фотиҳа, Ҳуд, Каҳф, Рум, Қамар, Воқеа, Лайл, Зариёт, Ҳаж суралари номи билан боблар ташкил этилган бўлиб, шу бобларда ушбу сураларга оид ҳадислар келтирилган.

Бу асарда “Китабу тафсир ал-Қуръан” бўлими ҳам ташкил қилинган бўлиб, ушбу бўлимдаги боблар  суралар номи билан номланиб, бу бобларда ўша сура оятлари билан боғлиқ ҳадислар келтирилган. Қуръони Каримда жами 114 та сура бўлса, бу асарда 93 та сураларнинг баъзи оятларига тегишли бўлган ҳадислар баён қилинган. Аммо, қуйидаги 21 та (Жасия, Талоқ, Мулк, Нуҳ, Муззаммил, Инсон, Мурсалат, Набаа, Назиъат, Инфитор, Ториқ, Аъло, Балад, Адиёт, Қориа, Аср, Ҳумаза, Фил, Қурайш, Моун, Кафирун суралар) зикр қилинмаган. Бу бўлимида 95 та боб келтирилган бўлиб, шу боблар остида жами 419 та ҳадис баён қилинган. Боблар Қуръони Карим суралари номи билан номланиб, суралар тартиби бўйича тартибланган. Лекин, биринчи боб “Қуръонни ўз фикри билан тафсир қиладиган киши борасида келган нарсалар (ҳадислар) боби”, деб номланган. Бу бобда Қуръони Каримни илмсиз, фақатгина ўз фикри билан тафсир қилиши жоиз эмаслиги ҳақидаги ҳадислар баён қилинган.

Ундан кейинги боблар Фотиҳа сурасидан бошлаб, то Нас сурасигача Қуръони Каримдаги суралар тартиби бўйича келтирилган. Ушбу бўлимда “Муъаввизатайн суралари боби” билан тугагандан кейин, охирида яна иккита боб келтирилган. Бу бобларга ном қўйилмасдан “Боб” дейилган. Биринчи бобда Одам а.с.нинг яралиши, саломлашиш ва ташмитнинг бошланиши ҳақидаги ҳадис келтирилган. Иккинчи бобда эса, ерда тоғларнинг яратилиши ҳикмати ва садақанинг фазилати ҳақидаги ҳадис келтирилган.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Имом Термизий “Сунани Термизий” асарида Қуръон Карим оятлари ҳақида кўплаб ҳадисларни келтирган. Лекин бу ҳадислар Қуръони Каримнинг барча оятларини қамраб олмаган. Балки, сураларнинг баъзи оятларига алоқадор ҳадислар келтирилган. Чунки, муаллиф ўз асарида барча суралар оятларини баён қилишни мақсад қилмаган. Балки, оятларга алоқадор бўлган ҳадисларни келтирган. Шунга кўра, бу китоб тафсир китоби эмас, балки ҳадис асари деб номланади.

Мадаминов Шокиржон Абдулмиталибович

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударриси

What you can read next

“Адаштирувчи имомлар” аслида ким?
“Адаштирувчи имомлар” аслида ким?
Қуръонда зикри келган Зул Қорнайн Македониялик Александрга алоқаси борми?
Қуръонда зикри келган Зул Қорнайн Македониялик Александрга алоқаси борми?
Саудия Арабистонига тарихий ташриф ҳамкорлик алоқаларини юқори босқичга олиб чиқади
Саудия Арабистонига тарихий ташриф ҳамкорлик алоқаларини юқори босқичга олиб чиқади

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP