РАДДИЯ
Шайх Шаъровий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
“Бир араб мамлакатида (сохта салафий тоифа вакиллари) мендан “Сиз авлиёлар ҳақида далил-исботи бўлмаган ҳикоялар, тўқима қиссалар айтар экансиз-а?” деб сўрашди.
❗️Улар ушбу қиссаларда инсонлар вафот этган пайғамбарлар, авлиёлар ва солиҳ зотлар билан васила ҳамда истиғоса (улардан ёрдам сўраш) қилишларини назарда тутиб, шайхни саволга тутишган эди.
Мен уларга: “Келинглар, сизлар билан оддий одамлар сифатида эмас, балки уламолардек гаплашайлик”, дедим.
Кейин улардан “Сизлар Меърож ҳодисасига ишонасизларми?” деб сўрадим.
Улар: “Ҳа, албатта!”, дейишди.
Сўнг “Сизлар Меърож кечаси Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Мусо алайҳиссалом билан учрашганларини ҳам тасдиқлайсизми!?” дедим. “Ҳа” дейишди улар.
“Улар ўзаро суҳбатлашишганми!?” дедим. “Ҳа” деган жавоб бўлди яна.
Мен уларга: “Мусо алайҳиссалом ўлик, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам эса тирик бўлганлар. Тирик киши ўлик билан учрашиб, биргаликда намоз ўқиди. Ўлик киши тирикка тириклар қиладиган иш юзасидан, яъни Мусо алайҳиссалом Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ўз Роббиларининг ҳузурига қайтиб, токи 50 маҳал намоз 5 маҳалга қисқармагунича намозларнинг сонини қисқартиришни маслаҳат берди”.
Улар бу гапларни эшитиб ҳеч нарса дейишолмади.
Кейин улардан: “Ким бу ишни амалга оширди?” деб сўрадим.
Яна ҳеч қандай жавоб бўлмади.
Уларга бу ишни ўлик Мусо алайҳиссалом қилганини, ўлган киши бошқалар учун фойдали иш қила олиши мумкинлигини айтдим ва мулоқотни тугатдим”.
✍️Кўкалдош ЎМИБЮ Матбуот котиби Рустам домла Охунжонов тайёрлади.






