SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг қозиюл қузот ва қози шогирдлари
08.06.2019 / Bo‘limda Fiqh, Maqolalar

Ҳанафий фиқҳи манбаларининг вужудга келиши

Ҳанафий мазҳабининг мўътабар китобларининг юзага келиши тобеинлар давридан бошланади. Тобеинлар саҳобаларни кўрган кишилардир. Улар диний илмларни, фиқҳий ҳукмларни, ҳукм чикариш қоидаларини бевосита саҳобаи киромлардан олишган эди[1]. Мутааххир уламолар тобеинларни уч табақага булганлар:

  1. Кубро  (Катта) 
  2. Вусто (Ўрта)
  3. Суғро (Кичик)[2].

Саҳобалардан купроқ ривоят олган Саид ибн Мусаййиб, Урва ибн Зубайр, Алқама ибн Қайс раҳматуллоҳи алайҳлар биринчи табақага кирганлар.

Ҳасан Басрий, Муҳаммад ибн Сирин, Мужоҳид, Икрима, Қатода, Умар ибн Абдулазиз ва бошқалар иккинчи табақага, купроқ тобеинлардан ривоят олган Иброҳим Нахаий каби тобеинлар эса учинчи табақага кирганлар[3].

Барча уламолар энг машҳур ва энг фозил сифатни тобеинлардан Саид ибн Мусаййибга нисбат берганлар. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳафиф  Шерозий раҳматуллоҳи алайҳ айтадиларки: “Мадина аҳли Саид ибн Мусаййибни, Куфа аҳли Увайс Қаранийни, Басра аҳли эса Ҳасан Басрийни энг машҳур тобеин деб биладилар”[4].

Бошқа бир тақсимотга кўра саҳобаи киромлардан таълим олган тобеинлар асосан икки қисмга бўлинадилар:

Биринчи қисм – Муҳаддислар (асҳоб ал-Ҳадис) гуруҳи. Улар ўзлари  саҳобалардан эшитган Расулуллох соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларини, феълларини, саҳобаларнинг фатволарининг барчасини айнан ўзидек қабул қилишардилар. Бу  гуруҳдаги  тобеинлар зоҳирий  лафзларга  ва зоҳирий маънога эътибор берардилар холос, лекин лафзни сирларини теран  тушунишга  ва лафзни сабабини билишга ва ушбу ҳадис айтилган  ҳолатни ва айтилиш сабабини билишга ўтишмасдилар[5]. Бу гуруҳдагилар аҳли ҳадислар бўлиб, улар ҳадисни зоҳирий маъноси билан кифояланиб, ҳукм чиқарадилар. Камдан-кам ҳолларда ўз фикрлари билан бирор фатво айтардилар. Ҳижоз аҳлининг кўпи аҳли ҳадис эди ва яна шуни айтиб ўтиш керакки, аҳли ҳадис ҳадисларни зоҳирий маъносига аҳамият берганлари учун  иждиҳод килишдан ва рай йули билан  фатво беришдан сақланишарди.

Бунга мисол учун айтадиган бўлсак, Куфанинг машҳур муҳаддиси  кўпгина ҳадислар ва саҳобаларнинг сўзларини ривоят қилган Имом Шаъбий раҳматуллоҳи алайҳдек зот хам, агарда бирор бир масала ҳақида фатво бериш лозим булиб қолса, бу ҳақда нассда (оят ва ҳадисда) аниқ ҳукм топа олмаса, бу масала ҳақида ўзича фатво бермас ва ўз фикри билан фатво беришни кариҳ кўрар эдилар. Имом Шаъбий ва у зотга ўхшаган бошқа аҳли ҳадислар ҳам Суннат доирасидан ташкари чиқмас ва ўз фикрлари билан фатво бермас эдилар.

Иккинчи кисм – Фақиҳлар  (Асҳоб ар–рай) гуруҳи булиб, улар ҳадисни, саҳобаларнинг сўзларини, фатволарини, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида ва саҳобалар даврларида ижмо тарзида олинган ҳукмларининг барчасини ёд олган эдилар ва шу билан бирга ушбу хадисларнинг айтилиш сабабларини ва моҳиятини яхши тушунган, у ҳукмларининг  носих-мансухини яхши билишган, сунгра ўз фикрлари билан  ижтиҳод қилиб, янги пайдо бўлган нарсаларни ҳадисда ҳукми келган ўхшаш масалага қиёс этишни ўрганган эдилар[6].

Аҳли райлар ҳар бир ҳукмнинг иллатини қидиришар, турли масалаларни  бир бирига боғлашга ҳаракат қилишар, саҳобалар фатвосида  ҳукми келмаган бирор масала учраса унга ўз фикрини ишлатиб ҳукм чиқаришдан тортинишмас эди.

Ироқ аҳлини аксарияти аҳли рай эдилар. Иккинчи кисм яъни, фақиҳлар гуруҳидаги  олимларнинг энг машҳурларидан бири; Иброҳим Нахаий раҳматуллоҳи алайҳдирлар. У зот Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг  устозлари Хаммод ибн Сулаймон раҳматуллоҳи алайҳнинг устозлари  ҳисобланади. Иброхим Нахаий фиқҳ илмини узининг тоғаси тобеъин  фақиҳларнинг пеш кадами Алқама ибн Қайс раҳматуллоҳи алайҳдан ўрганган эди. Алқама эса, машҳур саҳоба Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг энг зийрак шогирдларидан булган. Тобеинлар даври хақида Ибн Ҳалдун шундай дейди: “Ислом давлати кенгайиб, араблар ўқиш ёзишни ўрганиб, уларда саводсизлик тугади ва фиқҳ илми камолга етди ва алоҳида илм сифатида танилди.

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабаси Жумабоев Авазбек


[1] Аминов Ҳ. Примов С. “Ҳанафий фиқҳи тарихи, манбалари ва истилоҳлари”. – Тошкент. “Мовароуннаҳр” нашриёти. 2017. Б. 38.

[2] Абдулқодир ибн Абилвафо ал-Қураший “Ал-Жавоҳир ал-музиъа фий табақот ал-ҳанафиййа”. Таҳқиқ Муҳаммад Абдуллоҳ аш-Шариф.  Байрут, “Дор ал-кутуб ал-илмиййа” нашриёти. 2005. Б. 44.

[3] Абдулқодир ибн Абилвафо ал-Қураший. “Ал-Жавоҳир ал-музиъа фий табақот ал-ҳанафиййа”. Таҳқиқ Муҳаммад Абдуллоҳ аш-Шариф.  Байрут, “Дор ал-кутуб ал-илмиййа” нашриёти, 2005. Б. 44.

[4] Абдулқодир ибн Абилвафо ал-Қураший. “Ал-Жавоҳир ал-музиъа фий табақот ал-ҳанафиййа”. Таҳқиқ Муҳаммад Абдуллоҳ аш-Шариф.  Байрут, “Дор ал-кутуб ал-илмиййа” нашриёти. 2005. Б. 45.

[5] Аминов Ҳ. Примов С. “Ҳанафий фиқҳи тарихи, манбалари ва истилоҳлари”. – Тошкент, “Мовароуннаҳр” нашриёти. 2017. Б. 55.

[6] Аминов Ҳ. Примов С. “Ҳанафий фиқҳи тарихи, манбалари ва истилоҳлари”. – Тошкент, “Мовароуннаҳр” нашриёти. 2017. Б. 56.

What you can read next

ТАВБАГА ШОШИЛИНГ!
Тавбага шошилинг!
Фиқҳ ул-акбар
Фиқҳ ул-акбар
Zulmatdan nurgacha (9-qism) Nurga birinchi yetganlar

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP