(2-қисм)
بسم الله الرحمن الرحيم
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила
نَحمدُهُ وَ نُصَلِّى عَلى رسولِهِ الكَرِيمِ اَمَّا بَعدُ
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳга ҳамд айтамиз ва У зотнинг улуғ Расулига салавоту саломлар йўллаймиз. Ҳамд ва санодан сўнгра:
Пайғамбарлар ва улардан кейинги фазл эгалари туғрисидаги эътиқодимиз
وَ الأنْبِيَاءُ عَلَيهِمُ الصَّلاَةُ وَ السَّلاَمُ كُلُّهُمْ مُنَزَّهُونَ عَنِ الصَّغَائِرِ وَ الكَبَائِرِ وَالكُفْرِ وَ القَبَائِحِ وَ قَدْ كَانَتْ مِنهُمْ زَلاَّتٌ وَ خَطِيَئاتٌ، وَ مُحَمَّدُ عَلَيْهِ الصَلاَةُ وَالسَّلاَمُ حَبِيبُهُ وَ عَبْدُهُ وَ رَسُولُهُ وَ نَبِيُّهُ وَ صَفِيُّهُ وَ نَقِيُّهُ وَ لَمْ يَعْبُدِ الصَّنَمَ وَ لَمْ يُشْرِكْ بِاللهِ تَعَالَى طَرْفَةَ عَيْنٍ قَطُّ وَ لَمْ يَرْتَكِبْ صَغِيْرَةً وَ لاَ كَبِيْرَةً قَطُّ
Пайғамбарларнинг (уларга салавоту саломлар бўлсин) барчалари кичик ва катта гуноҳлардан, куфрдан ҳамда қабиҳликлардан покдирлар. Бироқ уларнинг баъзиларидан янглишиш ва хатога йўл қўйиш содир бўлган. Муҳаммад алайҳис солату васаллам Аллоҳ таолонинг ҳабиби, бандаси, расули, набийси, танлаб олгани ва ихтиёр қилганидир. У зот бутга ибодат қилмаганлар, Аллоҳ таолога кўз юмиб очгунчалик вақт ҳам асло ширк келтирмаганлар, кичик ва катта гуноҳларни асло қилмаганлар.
وَ أفْضَلُ النَّاسِ بَعْدَ النَّبِيِّينَ عَلَيْهِمُ الصَلاَةُ وَ السَّلاَمُ أبُو بَكْرِ الصِّدِّيقُ ، ثُمَّ عُمَرُ بْنُ الخَطَّابِ اَلفَارُوقُ ، ثُمَّ عُثْمَانُ بْنُ عَفَّانَ ذُوالنُّورَيْنِ ، ثُمَّ عَلِىُّ ابْنُ أبِي طَالِبِ المُرْتَضَى رِضْوَانُ اللهِ تَعَالَى عَلَيْهِمْ أجْمَعِينَ عَابِدِينَ ثَابِتِينَ عَلَى الحَقِّ وَمَعَ الحَقِّ نَتَوَلاَّهُمْ جَمِيعًا وَ لاَ نَذْكُرُ أحَدًا مِنْ أصْحَابِ رَسُولِ اللهِ إِلاَّ بِخَيْرٍ
Пайғамбарлар (уларга салавоту саломлар бўлсин)дан сўнг инсонларнинг афзали Абу Бакр Сиддиқ. Сўнгра Умар ибн ал-Хаттоб ал-Фаруқ, сўнгра Усмон ибн Аффон Зуннурайн, сўнгра Али ибн Аби Толиб ал-Муртазодир. Уларнинг барчасига Аллоҳнинг розилиги бўлсин. Ҳаммалари обид ва ҳамиша ҳақ устида собит эдилар. Уларнинг барчаларини яхши кўрамиз. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан ҳар бирини фақат яхшилик билан эслаймиз.
Жалолиддин Холмўминов
“Кўкалдош” ўрта махсус билим юрти мударриси






