Ушбу масжид Мадинайи Мунаввара шаҳрида жойлашган.
Номлари: Бани Унайф қишлоғида жойлашганлиги учун Бани Унайф масжид деб номланган. У қишлоқ қадимий қишлоқдир. Айтилишича: “Улар Амолийқ ларнинг қолганлари ва Бани Амр ибн Авф ибн Авснинг бошлиқларидандир. Уларни маскани Қубодаги Бани Амр ибн Авф ва Усба ни орасидадир. Баъзи мутааххирлар “Мисбоҳ” масжиди деб ишлатишган. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага ҳижрат қилиб келганларида бомдод намозини ушбу масжид ўрнида ўқиган эканлар.
Жойлашиши: Бу масжид Қубо масжидини жанубий-ғарбида, ҳижрат йўлидан Мадинаи Мунавварага келган кишининг ўнг томонида жойлашган.
https://www.google.ru/maps/place/%D9%85%D8%B3%D8%AC%D8%AF+%D8%A8%D9%86%D9%8A+%D8%A3%D9%8F%D9%86%D9%8E%D9%8A%D9%92%D9%81%E2%80%AD/@24.4356439,39.6147135,229m/data=!3m2!1e3!4b1!4m5!3m4!1s0x15bdbf1522353a53:0x39d5531ac8a1db14!8m2!3d24.4356423!4d39.6154166
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу масжид ўрнида намоз ўқишлари: Толҳа розияллоҳу анҳу бетоб ётганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишини зиёрат қилдилар ва бу касаллик Толҳа розияллоҳу анҳуни олиб кетишини билдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз аҳлларига, агар Толҳа ҳақида бирор хабар келса менга ҳабарини беринглар, дедилар. Кечга яқин Толҳа розияллоҳу анҳунинг вафотлари хабари келди ва кеч бўлиб қолганлиги сабабли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтишмади. Эртаси куни саҳар вақтида Толҳа розияллоҳу анҳу вафотларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтганларида, қишнинг совуқ кунида, саҳарда Толҳа розияллоҳу анҳуни жанозаларига бордилар ва унда саф тортиб турилганда: «Эй Роббим, Толҳага табассум қилиб турган ҳолатингда Толҳани ўзингга йўлиқтиргин ва Толҳа ҳам сенга табассум қилган ҳолатида, Ўзинг билан қовуштиргин» деб дуо қилдилар.
Нимага шундай дуо қилдилар? Чунки, ҳатто ўлаётган вақтларида ҳам Толҳа розияллоҳу анҳунинг илтимосларига эътибор беринг. У киши: «Мени тезроқ кўминглар, Роббим билан мени тезроқ учраштиринглар. Тезроқ дафн қилинглар. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни жанозамга чақирманглар. Чунки у зот жанозамга келаётганларида, йўлда бирор бир яҳудий у зотга мен сабабли зарар бериб қўйишидан қўрқаман», деган эканлар. Жанозага борганлари асносида бу масжид ўрнида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқидилар.
Осим ибн Сувайд отасидан ривоят қилиб айтади: “Бани Унайф оқсоқолларидан эшитдим: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Толҳа ибн Баррони касаллигида кўргани борганларида намоз ўқиганлар” – дейишди. Отам айтадилар: “Уларни бу маконда сув сепилган ҳолда топдим, улар аҳдлашишаётган эдилар. Сўнгра масжид қурдилар. У Қубодаги Бани Унайф масжиди эди”.
Бани Унайф масжиди тарихи:
Ҳижрий 14 – аср бошларида Али ибн Мусо айтади: “Мустаҳкамлиги билан танилган боғнинг яқинидаги тошлоқ ерда “Мисбоҳ” номи билан танилган томи йўқ кичкина масжид бор. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг ҳижрат қилиб келган йўлларининг ўртасида жойлашган.”
“Кўкалдош” ўрта махсус
ислом билим юрти талабаси
Абдулаҳадов Абдулмўмин






