SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баракалари (“Ҳаяту Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаллам” )
26.04.2019 / Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar

Муҳим келишув (“Ҳаяту Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаллам”)

Суюкли ўғил-қизларим:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз халқининг қувонч ва қайғуларига шерик бўлиб улғайдилар. Шунингдек, қурилиш, бузиш, ярашиш, хусуматлашиш каби ҳаётнинг ҳар бир жабҳасиида улар билан ҳамнафас бўлдилар. Шу сабабли пайғамбар этиб юборилишларидан олдин ҳам инсонлар ҳаётида муҳим ўрин тутган эдилар.
Бу ул зотнинг комил ақл, теран фикр ҳамда мақтовга лойиқ хулқ соҳиби эканликлари сабабидан эди. Зеро, ўзларини обрўни туширадиган ишлардан сақлар эдилар: бирор бир бутга сажда қилмаганлар, хамр (маст қилувчи ичимлик) истеъмол қилмаганлар, ўз даврларидаги ёшлар сингари кўнгилхушлик қилмаганлар. Балки ўзларини турли-туман ифлос ва жирканч сифатлардан пок тутган эдилар. Шу тарзда комил инсон ифодаси ва фазилат намунаси бўлган эдилар.
Ул зоти бобаракот рост сўзлагувчи, омонатдор бўлганлари сабабли ҳам “Содиқул-амийн” (ростгўй, омонатдор) деб улуғланар эдилар. Яъни сўзлари, амаллари ва одоб-ахлоқида ростгўй ҳамда ўзи яшаётган жамиятнинг турли қатламлари билан бўладиган муносабатларида омонатдор, деган маънода.
Бу жамиятда бутларга сиғиниш, хамр истеъмол қилиш, қизларни тириклайин кўмиш ва яна бошқа кўплаб жирканч ишлар тарқалган бўлишига қарамай Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу амаллардан сақланганлар. Одамлар ўз қўллари билан бут ясаб олиб, унга ибодат қилар, қурбонликлар келтиришар эди. Ҳатто, баъзилари ажва хурмоси ёки ҳолвадан ўзлари учун махсус илоҳ ясаб сиғинар, қоринлари очиб қолганда эса, уни еб қўйишарди. Уларнинг шунга ўхшаш беъмани одатлари кўп эди.
Ундай маънисиз ишлардан узоқ бўлганлиги учун ҳам барча У зотни фазилатли хулқлари билан таниди, меҳр қўйди ва энг яхши сифатлар билан сифатлади. Шу тариқа, қавми ичида таниқли шахсга айландилар.
Қавмдошларининг кўп ёмон амалларига қўшилмаса-да, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қавмидан бутунлай ажраб кетмаган эдилар. Фақат уларнинг қабиҳ ва тубан ишларига бош қўшмас эдилар, холос. Аммо бошқа ишларда уларга кўмакчи бўлар эдилар.
Ўн беш ёшларида улар билан Фижор урушига қатнашганлар. Уруш тўрт йил давом этган. Урушга сабаб бўлган воқеа шундай эди:
Ҳийра амири Нўмон ўз тижорат карвонини Ҳавозин қабиласидан бўлган Урва исмли киши орқали Укоз бозорига юборади. Йўлда Урвани Кинона қабиласидан бўлган Барроз исмли шахс ўлдириб, қочиб кетади.
Бу хабар Урванинг қабиласи Ҳавозинга етиб боради. Улар Кинона қабиласидан ўч олиш учун йўлга отланишади. Буни билган Кинона қабиласи Қурайш қабиласи билан бирга Маккадаги Масжидул Ҳаромга беркинишади. Ҳавозин қабиласи Масжидул Ҳаром ҳурматидан уларга ҳужум қилмайди. Уруш кейинги йилга қолдирилади. Бу муддат ичида икки томон ҳам урушга тайёргарлик кўради.
Қурайш, Кинона ва Асад қабилалари бир тараф.
Ҳавозин, Қайс Ийлон ва уларнинг иттифоқдошлари бошқа тараф.
Ниҳоят, Макка ва Тоиф орасидаги Нахла деб аталадиган жойда уруш бошланади. Бу жуда даҳшатли жанг бўлган. Чунки унда Макканинг ҳурмати ва араблар уруш қилишдан тийиладиган, уруш қилиш ҳаром бўлган ойларнинг ҳурмати топталган эди.
Қурайш қабиласига нисбатан бу уруш ана шу ҳаром ойларнинг муқаддаслигини ва Масжидул Ҳаром ерининг обрўсини ҳимоя қилиш эди.
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган:
“إِنَّ عِدَّةَ الشُّهُورِ عِنْدَ اللَّهِ اثْنَا عَشَرَ شَهْرًا فِي كِتَابِ اللَّهِ يَوْمَ خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ مِنْهَا أَرْبَعَةٌ حُرُمٌ ذَلِكَ الدِّينُ الْقَيِّمُ فَلَا تَظْلِمُوا فِيهِنَّ أَنْفُسَكُمْ وَقَاتِلُوا الْمُشْرِكِينَ كَافَّةً كَمَا يُقَاتِلُونَكُمْ كَافَّةً وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ مَعَ الْمُتَّقِينَ (۳۶)”
“36. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ойларнинг сони, Аллоҳнинг ҳузурида осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир. Мана шу тўғри диндир. У (ой)ларда ўзингизга зулм қилманг. Мушрикларга қарши жам бўлиб, улар сизга қарши жам бўлиб урушаётгандек уруш қилинг. Ва билингки, албатта, Аллоҳ тақводорлар биландир” (Тавба сураси, 36-оят).
Ўзларининг жоҳилликлари сабаб гуноҳга йўл қўйишди ва уруш ҳаром қилинган ойларда жанг қилиш билан ўзларига зулм қилдилар. Шунинг учун ҳам бу жанг “Ҳарбул-фижор”, яъни “Гуноҳлар жанги” деб номланган.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам бу жангда ўз қавмига ёрдам берганлар. У зот амакиларига камон ўқлари йиғиб келиб берар, улар эса камондан ўқ узишарди. Гоҳида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари ҳам камондан ўқ отиб турганлар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу жанг ҳақида шундай деган эдилар: “Амакиларим билан у жангда қатнашдим, бир неча бор камондан ўқ уздим ва қилган ишимдан афсус қилмайман”. Яна бошқа бир ўринда у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Амакиларимга ўқ етказиб бериб турардим”, деганлар.
Бу жанг тўрт йил давом этди. Охири, икки томоннинг сулҳга келишиши билан ниҳоя топди. Сулҳ бўйича икки тараф ўз сафидан жангда ўлдирилганларнинг сонини ҳисоблаб чиқади, сўнг эса йўқотиши кам бўлган томон йўқотиши кўп бўлган томонга дия (хун) тўлайди. Демакки, бир томондан ўлдирилганлар сони иккинчи томондан ўлдирилганлар сонидан нечтага кўп бўлса, ўшанча одам учун хун тўлайди.
Кейин Қурайш қабиласининг улуғлари Макка шаҳрида тинчлик учун кенгаш ўтказдилар.
Фижор урушига олиб келган сабаблар ҳамда ҳурматлар оёқости қилиниши, қон тўкилиши ва беҳуда пул совурилиши каби унинг натижаси ўлароқ келиб чиққан ишларни муҳокама қилдилар. Сўнг бундай жирканч уруш яна қайта бўлмаслиги учун аниқ бир қатъий қарор чиқаришга иттифоқ қилдилар.

Давоми бор…

“Ҳаяту Муҳаммад” китобидан
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти мударрислари
Рустам Охунд ва Охунжон Аҳмад таржимаси.

What you can read next

Унинг йўлини бўшатинглар.
Унинг йўлини бўшатинглар.
Рамазон фазилатли ой
Рамазон фазилатли ой
Фалақ ва Нас суралари фазилати
Фалақ ва Нас суралари фазилати

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP