SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ДАЪВАТ УСЛУБЛАРИДАГИ ҲИКМАТЛАР “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам – икки олам сарвари”
20.02.2019 / Bo‘limda Islom tarixi, Yangiliklar

Ёш болаларга, етим-есирларга, бевалар, беморлар ва заифҳолларга нисбатан раҳм-шафқатлари

ЁШ БОЛАЛАРГА, ЕТИМ-ЕСИРЛАРГА, БЕВАЛАР,
БЕМОРЛАР ВА ЗАИФҲОЛЛАРГА НИСБАТАН РАҲМ-ШАФҚАТЛАРИ
Ёш болаларга меҳрибон бўлиш, уларни яхши кўриш ҳар бир оқкўнгил, бағрикенг киши фазилати ҳисобланади. Шундай экан, бундай фазилатнинг Пайғамбар алайҳисса-ломда бўлиши, бўлганда ҳам ҳаммадан кўра кучли бўлиши табиийдир.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Намозни энди бошлаган пайтимда гўдак йиғисини эшитиб қолсам, шу туфайли онаси безовта бўлишини билганим учун (онаси кириб, гўдакни тезроқ юпатсин деб) намозимни тезлашти-раман», дедилар».
Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Алининг икки фарзанди – Ҳасан билан Ҳусайнни эркалатиб, ўпдилар. Буни Ақро ибн Ҳобис Тамимий исмли саҳоба кузатиб турар-ди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Менинг ўнта болам бор. Лекин ҳалигача бирортасини ўпган эмасман», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни бу ишдан қайтарган оҳангда: «Раҳм қилмаганга раҳм қилинмайди», дедилар».
Яна Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурла-рида ўтирган бир аъробий: «Сизлар ёш болаларингизни ўпар экансизлар, биз эса бундай қилмаймиз», деб қолди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло қалбингдан раҳм-шафқатни чиқариб ташлаган бўлса, менинг қўлимдан нима ҳам келарди?» дедилар».
Пайғамбар алайҳиссаломнинг аъробийга берган жавобла-рига эътибор беринг. У зот киноя оҳангида жавоб бермоқда-лар. Бундан қалби қаттиқ бўлиш, ёш болаларга бепарво бўлиш ёмон кўрилган сифатлардан эканини билиб оламиз. Демак, кимнинг қалбида ёш болаларга раҳм-шафқат ҳисси бўлса, ана шу ҳис уни гўдакларга меҳрибон бўлиш ва уларни ўпишга ундар экан. Аммо кимнинг қалби ана шу ҳисдан маҳрум этилган бўлса, уларни ўпишни ўзига эп кўрмайди, қалби қаттиқ инсонга айланган бўлади.
Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ҳасанни елкалари-да кўтариб олиб, «Аллоҳим, мен уни яхши кўраман, Сен ҳам уни яхши кўргин», деб дуо қилаётганларига гувоҳ бўлганман».
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Аҳли байтингиз-дан қайси бири сизга маҳбуброқ?» дейишди. Ул зот: «Ҳасан билан Ҳусайн», деб жавоб бердилар».
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима розияллоҳу анҳога: «Менинг икки жигаргўшамни чақир» дердилар. Кейин Ҳасан билан Ҳусайн розияллоҳу анҳумони кўтариб, ўпиб қўярдилар».
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ёш болаларни хурсанд қиладиган ишлар қилишни ёқтирардилар. Ўзларига келтирилган меваларни олдиларида ўйнаб юрган ёш болала-рга тарқатиб берардилар.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Дастлабки ҳосилнинг меваларидан териб, Набий сол-лаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келтиришганда у зот меваларни олиб, кўзларига, кейин эса лабларига қўярди-лар-да: «Аллоҳим, бунинг аввалини кўрсатганингдек, охирини ҳам кўрсатгин», деб дуо қилардилар. Кейин мева-ларни ҳузурларидаги ёш болаларга тарқатиб берардилар».
Фарзандлари Иброҳим вафот этганида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам чуқур қайғуга ботдилар.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Фарзандла-ри Иброҳим жон талвасасида (қийналар) эди. (Бу ҳолатни кўриб,) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўзла-ридан ёш тўкила бошлади. Шунда Абдурраҳмон ибн Авф: «Сиз ҳамми, эй Аллоҳнинг Расули?» деди (яъни «Сиз ҳам йиғлайсизми?»). Ул зот: «Эй Ибн Авф, бу раҳм-шафқатдандир», дедилар». Бошқа ривоятда эса: «Кўзлар ёш тўкади, қалб маҳзун бўлади, биз эса Роббимизни рози қиладиган сўзларнигина айтамиз. Сендан жудо бўлгани-миз сабабли маҳзунмиз, эй Иброҳим», дедилар».
Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга фарзандлари Иб-роҳимни вафот этиш арафасида кўтариб келишганда у зотнинг кўзларидан ёш оқди. Шунда Саъд: «Эй Аллоҳнинг Расули, ни-мага йиғлаяпсиз?» деди. У зот: «Бу Аллоҳ таоло бандалари-нинг қалбига жойлаган раҳматдир. Аллоҳ таоло фақат раҳм-шафқатли бандаларига раҳм қилади», дедилар».
Усома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари у зотга: «Тезроқ келинг, ўғлим жон таслим қилмоқда», деб одам юборди. Ул зот : «Албатта, олгани ҳам Аллоҳникидир, бергани ҳам Уникидир. У Зотнинг наздида ҳар бир нар-санинг ажали аниқ. Сабр қилсин ва савоб умидида бўл-син», деб жавоб юбордилар. (Қизлари Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи васалламга) илтимос қилиб, «Албатта кел-синлар», дея яна одам юборди (кейин Пайғамбар алайҳисса-лом ўринларидан туриб, қизлариникига бордилар). У зот би-лан бирга Саъд ибн Убода, Муъоз ибн Жабал, Убай ибн Каъб, Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳум ва бошқа бир қанча кишилар ҳам бор эди. Болани (Набий алайҳиссаломнинг ол-диларига) олиб чиқишганда у жон талвасасида қийналар, та-наси худди ичи бўшаб қолган мешга ўхшаб қолганди. Бола-ни бу ҳолда кўриб, у зотнинг кўзларидан ёш оқди. Шунда Саъд: «Эй Аллоҳнинг Расули, бу нима?» деди. «Бу Аллоҳ бандаларининг қалбига солган раҳматдир. Аллоҳ фақат раҳмли бандаларигагина раҳм қилади», дедилар».
(Шу ўринда саҳобаларнинг Пайғамбаримиз алайҳиссалом-га берган юқоридаги саволларига изоҳ беришни лозим топ-дик. Ислом келмасидан илгари арабларда аза тутишда ҳад-дидан ошиб, ўкириб, ҳатто ёқаларини йиртиб йиғлаш каби хунук одатлар бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васал-лам саҳобаларни бу ишдан қайтариб, йиғламасликни буюр-дилар. Лекин бундан бутунлай йиғламаслик керак экан деган хулоса келиб чиқмайди. Чунки инсон табиати яқин кишиси вафот этганда унинг учун ғам чекиш, кўз ёши тўкишни тақозо этади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўз жигаргўша-ларининг вафотини қарши олганларида мусулмон одам муси-батга йўлиққанда ўзини қандай тутиши кераклигини кўрса-тиб ҳам берганлар. Саҳобалар ҳам Пайғамбаримиз алайҳис-саломнинг тақиқларини мутлақо йиғламаслик керак деб ту-шунганлари учун юқоридаги саволларни берганлар).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам етим-есирлар билан бирга юриш ва муомала қилишдан уялмасди-лар. Балки улар билан яхши муомала қилиб, уларнинг ҳо-жатларини раво қилардилар. Бошқаларни ҳам етимларга гўзал муомала қилишга, уларга қўлдан келганча яхшилик қилишга, имконияти борларга етимларни қарамоғига олишга буюрардилар. Пайғамбар алайҳиссалом бундай хайрли ишларга фақат тарғиб қилибгина қолмай, бу ишларни қилишнинг фазилатларини ҳам баён қилиб берардилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг етимпарварликлари, уларга ғамхўрлик кўрсатишлари ҳақида кўплаб мисолларни келтириш мумкин.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Етимни қарамоғига олган киши жаннатда мен билан мана шунд-ай бўлади» деб, кўрсаткич ва ўрта бармоқларини бирлашти-риб кўрсатдилар».
Бошқа бир ривоятда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васал-лам: «Мусулмонларнинг энг яхши уйи – етим яшайдиган, унга гўзал муомала қилинадиган уйдир», деганлар.

What you can read next

“Кўкалдош” ўрта махсус билим юртида якуний назорат имтиҳонлари давом этмоқда
“Кўкалдош” ўрта махсус билим юртида якуний назорат имтиҳонлари давом этмоқда
Абу Ҳанифа (раҳимаҳуллоҳ)нинг машҳур шогирдлари
Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг иқтидорлари ва зукколаридан ёрқин лавҳалар
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларидаги хаворижлар ва замонавий салафийларнинг 10та ўхшаш жиҳатлари
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларидаги хаворижлар ва замонавий салафийларнинг 10та ўхшаш жиҳатлари

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP