2024-2025 ўқув йилининг илк ярми ниҳоясига етиши муносабати билан билим юртида талабаларни илмий салоҳиятини баҳолаш жараёни давом этмоқда.
Талабаларнинг фанларни мукаммал ўзлаштиргани ва ёзма ифодалаш маҳоратларини баҳолаш мақсадида имтиҳонлар оғзаки ёки ёзма шаклида ўтказилмоқда. Бу синовлар эса билимларни мустаҳкамлаш ва маънавий салоҳиятни янада оширишга хизмат қилади.









Яна бир диққатга сазовор жиҳати шундаки, имтиҳонлар якунлангач, барча талабаларнинг умумий рейтинги эълон қилинади. Бу эса ҳар бир талабаларни билим синовларига жиддий ҳозирлик кўришга, интилишини янада оширишга ва энг юқори натижаларга эришишга руҳлантиради. Натижада, илм йўлидаги рақобат ҳавас уйғотадиган саъй-ҳаракатга айланиб, ҳар бир талабанинг илмий салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилади.
Якуний назоратнинг ошкора ва ҳаққоний ўтиши учун барча жараёнлар замонавий кузатув тизимлари ёрдамида назорат қилиниб, фидойи устозлари томонидан талабаларнинг илмий салоҳияти холисона баҳоланмоқда. Бу эса адолат мезонлари асосида ҳаққоний натижаларга эришиш имконини яратади.
Саидазимхон САИДАКРАМОВ
«Кўкалдош» ЎМИБЮ Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими услубчиси






