SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларидаги хаворижлар ва замонавий салафийларнинг 10та ўхшаш жиҳатлари
19.05.2025 / Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларидаги хаворижлар ва замонавий салафийларнинг 10та ўхшаш жиҳатлари

1. Шаръий матнларнинг ҳақиқий маъносига кўр-кўрона амал қилиш ва уларни чуқур англамаслик.

Хаворижлар: оятларнинг контекстини олишлари (масалан, улар “Ҳукм фақат Аллоҳнигнг ўзига хосдир” (Анъом сураси, 57 ) ояти билан ўзларининг хунрезликларини оқлаб келишган.

Сохта салафий (ваҳҳобийлар): Аллоҳ таолонинг исми-сифатларининг (масалан, Аллоҳнинг “қўли”, “юқоридан пастга тушиши” каби сифатларининг) таъвилини инкор қилиб ҳақиқий маънода деб тўғридан-тўғри тушунишади.  

2. Мусулмонларни куфрда айблашади (такфир).

Хаворижлар: улар ҳатто саҳобаи киромларни ҳам куфрда айблашган.

Сохта салафийлар: Ширк ва куфрда қабристонларни зиёрат қилувчиларни, васила ва истиғоса қилувчиларни ҳамда мавлидни нишонлайдиганларни ва мазҳабга эргашувчиларни айблашади.

3. Тажовуз (агрессия) ва шавқатсизлик.

Хаворижлар: Тинч яшаб турган мусулмонларни қатл қилишган (Ибн Ҳаббоб ва унинг ҳомиладор аёлига нисбатан бўлган ҳолат мисол бўлади)

Сохта салафийлар: Террорни қўллаб-қувватлайдилар ва масжид, мақбараларни вайрон қиладилар.

4. Уламоларга ва урф-одатларга нисбатан нафрат.

Хаворижлар: Хаворижлар саҳобаи киромларнинг фикрларини инкор қилиб, ўзларини “шариатнинг ҳақиқий билимдонлари” деб санашар эди.  

Сохта салафийлар: Аҳли сунна вал жамоа имомлари Имом Абу Мансур Мотуридий ва Имом Абул Ҳасан Ашъарийни  ҳамда тасаввуф эгаларини “адашганлар” дейишади ва шу билан 1300 йил тарихга эга бўлган ислом илмий меросини инкор қилишади.

5. Мутаассиблик ва раҳм-шавқатнинг йўқлиги.

Хаворижлар: Аллоҳнинг раҳмати ва мағфирати ўзларига хос деб билишар эди.

Сохта салафийлар: Аллоҳ таоло ўзларининг фирқаларига мансуб кишиларидан бошқа аксар мусулмонларга раҳм қилмайди деб эътиқод қилишади.

6. Ислом умматини тафриқага солиш.

Хаворижлар: Мусулмонларнинг бўлинишига сабаб бўлган илк фирқа.

Сохта салафийлар: Аҳли сунна вал жамоа мусулмонларининг орасига фитна-фасод, зиддиятларни келтириб чиқариб, ўзларидан бошқаларни кофир деб эълон қилишади.  

7. Ташқи кўринишга (риёга) эга бўлган “тақводорлик”.

Хаворижлар: Узун, бетартиб соқол, дағал либос ва кўп ибодатга машғул бўлиш, аммо қалблари нафрат-адоватга тўла.

Сохта салафийлар: Асосий урғу калта иштон, “шариатга мувофиқ” узун бетартиб соқол, аммо  ички дунёлари кибр ва мусулмонларга нисбатан шавқатсизлик билан тўла.

8. Маънавий покланишдан йироқлик.

Хаворижлар: Тасаввуф ва ундаги зикрларни бидъат деб билишар эди.

Сохта салафийлар: Мақбараларни вайрон қилишади, тасаввуфни қоралайдилар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам орқали васила қилишни ширк дейишади.

9. Тарихни бузиб кўрсатиш.

Хаворижлар: Ўзларининг жиноятларини оқлаш учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларини бузиб талқин қилишар эди.

Сохта салафийлар: Аҳли сунна вал жамоа имомларининг асарларини бузиб кўрсатадилар (ҳаттоки, ўзларининг даҳолари Ибн Таймиянинг иқтибосларининг ўзларига кераклисини саралаб олиб, у зот тасаввуф аҳлини ҳурмат қилганини яширадилар.)

10. Ўзларига қатъий бўлган ишонч ва камтарликнинг йўқлиги.

          Хаворижлар: “Биз ҳақиқий мусулмонмиз, сизлар эса мушрик ва кофирдирсизлар!” деганлар.

Сохта салафийлар: “Фақат биз Қуръон ва суннатга эргашамиз, сизлар эса мушриксизлар!”

Сохта салафийлар замонавий хаворижлар ҳисобланадилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам улар ҳақида: “Улар Қуръонни тиловат қиладилар, аммо у уларнинг ҳалқумидан нарига ўтмайди. Улар диндан худди ўқ камондан чиққанидек чиқадилар”, деб башорат берганлар . (Имом Бухорий ривояти)

Сохта салафийлар хаворижларнинг тутган йўлидан бормоқдалар.    

✔️ Мусулмонларни такфир қилиш.    

✔️ Шаръий матнларнинг ҳақиқий маъносига кўр-кўрона амал қилиш ва уларни чуқур англамаслик.    

✔️ Дин ниқоби остидаги шавқатсизлик.    

✔️ Ислом умматининг бирлигини бузиш.    

Битта фарқ бор, у ҳам бўлса хаворижлар ўзларининг қилаётган адоватларини очиқчасига изҳор қилишар эди, аммо сохта салафийлар ўзларини салафга эргашамиз деб яширишади.

Рустам Охунжонов «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот котиби

What you can read next

Пайғамбар алайҳиссаломнинг кечиримлиликлари 1-қисм
Пайғамбар алайҳиссаломнинг умумий одоблари ва хос сифатлари
Рўзадор учун икки хурсандчилик бор
Рўзадор кишининг кун тартиби
Илм офатлари
Ўрнак олишга муносиб ёшлар

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP