ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
15.11.2019 / - Ислом тарихи, Мақолалар

Пайғамбар алайҳиссаломнинг умумий одоблари ва хос сифатлари

Қуйида Пайғамбар алайҳиссаломнинг умумий одобларини бирма-бир санаб ўтамиз.

1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таомланиш, покланиш ва бирор нарса олиш ёки беришда ўнг қўлларини ишлатар эдилар. Истинжо ва шу каби ишларда эса чап қўлларини ишлатар эдилар.

2. Акса урсалар, юзларини беркитиб, кийимлари билан тўсар эдилар.

3. Бирор жойда ўтирмоқчи бўлсалар, орқаларини ерга қўйиб, тизза ва болдирларини қўллари билан қучоқлаб, қоринларига ёпиштириб ўтирар эдилар. Гоҳида чап ёнларига таянардилар.

4. Баъзида масжидда оёқларининг бирини иккинчисининг устига қўйиб, чалқанча ётар эдилар.

5. Пиёда юрганларида худди тепаликдан тушаётгандек, шижоат ва ғайрат билан юрардилар.

6. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: «Мен бир жанозада Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлдим. Оддий ҳолда юрсам, у зот мендан ўтиб кетардилар. Югурсам, у зотдан мен ўтиб кетар эдим. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан тез юрадиган инсонни кўрмаганман. Гўёки ер у зот учун текис қилиб қўйилгандек. Биз юришда ўзимизни қийнар эдик, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса хотиржам юрардилар.

7. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам гўзал тилакли сўзларни яхши кўрардилар. Бирор юмуш учун йўлга чиқсалар, «Эй тўғри йўлда борувчи» ёки «Эй муваффақият топувчи» деган гўзал сўзлар эшитишни ёқтирардилар. Бир куни бир саҳобийдан ёқимли сўз эшитдилар, ўша сўз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хуш ёқди. Кейин ана шу сўзни айтган саҳобийга: «Биз сенинг оғзингдан гўзал сўзингни эшитдик», деб мамнуниятларини изҳор қилдилар.

8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор нарсадан хурсанд бўлсалар, юзлари ойнинг бир парчасидек ёришиб кетарди.

9. Агар ғазаблансалар, муборак юзлари қизариб кетарди. Бирор нарсани ёқтирмасалар, юзларидан билинар эди. Агар ўша нарса жиддий тус олса, соқолларини кўп ушлар эдилар.

10. Пайғамбар алайҳиссалом хунук исмларни ёмон кўрар, уларни чиройли исмларга ўзгартирар эдилар. Бир куни ҳузурларига Осия (Исёнкор) исмли бир аёл келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Сенинг исминг Жамила (Гўзал) бўлсин», дедилар. Осий исмли саҳобалардан кўпларининг исмини Абдуллоҳга ўзгартирган эдилар.

11. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қасам ичсалар: «Йўқ, қалбларни айлантирувчи Зотга қасамки», дер эдилар. Яна баъзан: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки…» деб айтардилар. Гоҳида эса: «Йўқ, Аллоҳга истиғфор айтаман», дер эдилар.

12. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари билан бирор жойда йиғилиб ўтириб, кейин турмоқчи бўлсалар: «Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдик, ашҳаду аллаа илааҳа илла ант, астағфирука ва атуубу илайк», деб дуо ўқир эдилар ва: «Бу дуо йиғинда бўладиган нарсаларга (баъзи хато-камчиликларга) каффоратдир», деб қўярдилар.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, Сен нуқсон сифатларидан буткул пок Зотсан, Сенга ҳамду сано бўлсин! Гувоҳлик бераманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ.Сенга истиғфор айтиб, тавба қиламан»).

13. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам оддий юнгдан тўқилган кийим кияр, баъзан ямоқ солинган оёқ кийимида юрардилар.

14. Дағал матоли кийим кияр, шабаъ тановул қилар эдилар. Анас розияллоҳу анҳу айтадилар: «Биз Ҳасан розияллоҳу анҳудан: «Шабаъ нима?» деб сўрадик. У: «Арпанинг қаттиқ тури, уни фақат бир қултум сув ичибгина томоқдан ўтказиш мумкин», деб жавоб берди».

15. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам янги кийим киядиган бўлсалар, уни жума куни кияр эдилар ва кияётганда: «Аллоҳумма, лакал ҳамду камаа касавтанийҳи. Асъалука хойроҳу ва хойро маа суниъа лаҳу ва аъуузу бика шарроҳу ва шарро маа суниъа лаҳу», деб дуо ўқирдилар.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, бу кийимни менга кийдирганинг учун Сенга ҳамдлар бўлсин! Сендан унинг яхшилигини ва унинг учун яратилган яхшиликни сўрайман. Сендан унинг ёмонлигидан ва унинг учун яратилган ёмонликдан паноҳ сўрайман».

16. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кумуш узуклари бор эди. Унга «Муҳаммадур Расулуллоҳ» деб нақш солинган эди («Муҳаммад» сўзи бир қаторга, «Расул» бир қаторга ва «Аллоҳ» лафзи яна бир қаторга ёзилган эди). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин бу узук ҳазрати Абу Бакрга, кейин ҳазрати Умар розияллоҳу анҳуга, сўнгра ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳуга ўтди. Охири Усмон розияллоҳу анҳунинг қўлларидан Арийс қудуғига тушиб кетди. Пайғамбар алайҳиссалом узукни ўнг ёки чап қўлларига таққанлари ҳақида турли ривоятлар бор.

17. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпинча соч-соқолларини хина билан бўяр эдилар. Сочлари ва соқолларини сувлаб кўп тарар эдилар.

18. Анас розияллоҳу анҳу айтадилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси ухламоқчи бўлсалар, у зотнинг олдиларига мисвок, таҳорат суви ва тароқ қўйилар эди. Тунда турсалар, мисвок ишлатар, сочларини тарардилар. Сочларини кўп ёғлар эдилар. Кўзгуга қараб: «Алҳамдуллиллааҳиллазий ҳассана холқий ва хулқий ва заана минний маа шаана мин ғойрий. Алҳамдулиллааҳиллазий савваа холқий фа ъадалаҳ ва каррома суурота важҳий ва ҳассанаҳ, ва жаъаланий минал муслимийн», деб дуо қилардилар».

Дуонинг маъноси: «Хилқатимни ҳам, хулқимни ҳам чиройли қилган ва мендан бошқалардаги (кузатиладиган) шармандаликни кетказган Аллоҳга ҳамд бўлсин! Хилқатимни яратиб, уни мутаносиб қилган ва юзимнинг суратини шарафлаб, гўзал қилган ва мени мусулмонлардан қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин».

19. Соқолларининг учидан ва ён қисмидан олардилар, мўйлабларини кесиб, қисқартириб юрар эдилар.

20. У зот хуш бўйни ёқтирардилар ва: «Менга аёллар ва хушбўйликлар севикли қилинди. Кўзимнинг қувончи эса намозда қилинди», дер эдилар.

21. У зот мушк ва анбар билан хушбўйланардилар. Лекин Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтганларидек, у зотга увд хушбўйлиги кўпроқ ёқар эди.

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Атроф муҳит ободлиги жамият кўрки
Суннийлик эътиқодидаги тизим асосчиси (2-қисм)
Таълим олувчининг одоблари (4-қисм)

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Тавбага шошилинг!

  • Рўзадор тилига эҳтиёт бўлсин

  • Рўзадор учун икки хурсандчилик бор

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори