Ислом дини тарихида худоликка давогарлик қилган гуруҳлардан бири бу Муқанниядир. Мазкур фирқанинг асосчиси Муқанна саналади. Унинг асл исми Ҳошим ибн Ҳаким бўлиб, Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар Наршахийнинг ёзишича, у кўп ўқиган, ғоятда зийрак бўлиб кимёгарлик ва тилсим илмларини ўрганган. Араб ва форс тилларини яхши билган. Бир кўзи кўр, боши кал ва башараси хунук бўлгани сабабидан боши ва юзига кўк парда тутиб юрган. Шунинг учун Муқанна яъни ниқобдор лақаби билан омма ўртасида машҳур бўлган. Яқубийнинг тасвирлашича Ҳошим ул-аъвар яъни бир кўзли Ҳошим деб номлаганлар. У ёшлик чоғида кудунгарлик билан шуғулланган. Хуросон ноибларидан бири бўлган Абу Муслим даврида сарханглик ва АбдулЖаббор Аздий даврида вазирлик даражасига кўтарилган.
Муқанна –тарихий шахс бўлиб,у мураккаб тарихий даврда яшаган бўлиб, ўша даврнинг ўзига хос ўта мураккаблиги,инқирозларга мойиллиги, жамиятдаги адолатсизликнинг кучайиши, ички низолар ва турли уруш ҳамда қарама-қаршиликлар,хусусан халифаликка қарши курашнинг авж олиши Муқанна шахсияти ва фаолиятида ўз аксини топган.Афсуски, собиқ шўролар даврида Муқанна шахсини миллий озодлик харакатини олиб бориб, халифаликка қарши курашган инсон сифатида талқин қилиш кучли бўлган.Шу боис, бугунги замондошларимизнинг Муқанна шахсиятига бўлган муносабати ва тарихий баҳоси ранг-баранг бўлиб,турли қарашлар ичида маълум фарқлар, тафовутлар мавжуддир.
Муқанна кўзбўямачиликни ўрганган ва ғоятда зийрак бўлиб қадимги (олимлар) илмларига оид кўп китобларни ўқиган ва жодугарликда устоз бўлган эди. Муқанна ўз тарафдорларига мусулмонларнинг қони ва молини улар учун деб ҳукм чиқарди.Унинг тарафдорлари вилоятларини талар, мусулмонларнинг хотини ва болаларини асир қилиб, қария ва уларга қаршилик қилган эркакларини ўлдирар эдилар.
Тарихдан маълумки Муқанна ўзини ўзи куйдириб ўлдирган. Унинг ўзини ўзи куйдиришига сабаб шу эдики, у ҳамиша:” Қачон бандаларим менга бўйсунмасалар, мен осмонга чиқиб у ердан фаришталарни олиб келаман ва уларни бўйсундираман”, – дер эди. «Халқ Муқанна фаришталарни олиб келиб, бизга осмондан ёрдам бериш учун осмонга чиқиб кетди; унинг дунёда (абадий ) қолади», десин деб Муқанна ўзини ўзи куйдирди. Кейин унинг бир хотини қаъла дарвозасини очди ва Саъд Ҳараший кириб у ердаги хазинани олди”.
Бундан минг йил олдин вафот этган машхур олим Абдулқоҳир Бағдодийнинг ёзишича ўша пайтда муқанначилар Иблоқ тоғларида одамлардан ажраган ҳолда вахшиёна ҳаёт кечириб ўтганлар. Ибодатсиз,ҳаром-ҳариш фарқига бормай, аёллардан умумий фойдаланишиб, ўлимтик ва чочқа гўштларини еб дунёдан ўтиб кетишган.
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти
1-курс талабаси Расулов Азиз
Фойдаланилган манба: Ислом ва ақидапарст оқимлар






