ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
09.01.2021 / - Янгиликлар

Ўқув семинарининг сўнгги машғулоти

2021 йил 9 январь куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчилари малакасини ошириш учун тузилган дастур доирасида «Таржима назарияси» мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Уни араб ва инглиз тилларининг билимдони, “Ал-Қомус” арабча-ўзбекча қомусий луғатининг тузувчиларидан бири, араб тилидан ўзбек тилига таржима лойиҳаларида самарали меҳнати билан танилган таржимон, Ўзбекистон мусулмонлари идораси  халқаро алоқалар бўлими мутахассиси Абдулҳаким Арипов олиб борди. Айтиш мумкинки, дастурнинг сўнгги кунидаги бу машғулот энг жонли ва энг қизиқарли дарс бўлди.

Семинар маъруза шаклида бошланди. Таржимонлик касбининг тўрт минг йиллик тарихи, Ислом юртларида таржима ишларининг ривожланиш босқичлари, соҳанинг сўзма-сўз таржима ва ижодий таржима турларига бўлиниши, шунингдек, эркин таржима ва академик таржима йўналишлари ҳақида маълумотлар берилди.

Ақида, фиқҳ, тафсир, ҳадис ва бошқа фанлардан дарс берувчи барча илм аҳли маъруза тайёрлаш, дарс ўтиш, мақола ёки китоб ёзиш асносида ҳамиша таржимага қўл урадилар. Бусиз фаолият олиб борадиган мударрис топилмайди. Оят ва ҳадислар маъноларини мазмун ва моҳиятга путур етказмай ўзбекча ифода этиш, тингловчи ва ўқувчиларга тушунарли, тўғри талқинда етказа билиш ўта муҳим ва нозик масала ҳисобланади. Бу ҳол таржима назарияси фанининг аҳамиятини белгилайди.

Мутахассис сўзма-сўз услубдаги таржиманинг ноқис жиҳати ҳақида сўз юритгач, мисол тариқасида рус, форс ва араб тилларидаги бадиий адабиёт намуналари ва мақоллар таржималарини кўрсатиб, таҳлил қилди. Иштирокчилар эътиборига таржимонларнинг маҳорати ва йўл қўйган хатоларини исботлаб, намойиш этди.

Тингловчиларга айрим ибора ва мақолларни арабчадан ўзбекчага ва аксинча таржима қилиш таклиф этилди. Бу эса бутун аудиторияни жонлантириб, гоҳо кулги пайдо қилиб, машғулот вақти тугаганини ҳам унуттириб юборди. Сўнгги йилларда араб тилидан таржима ишлари сон ва сифат жиҳатдан анча ўсган бўлса-да, таржима билан шуғулланувчиларнинг ўзбек тили қонун-қоидаларини чуқур билмаслиги ҳамон шу соҳанинг муаммоларидан бўлиб қолаётгани, ҳозирги кунда талабаларга ўзбек тилини яхши ўргатиш муҳим вазифа эканлиги алоҳида таъкидланиб, машғулотга якун ясалди.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти матбуот хизмати

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Шиаларнинг асоссиз даъволари
Бир ҳадисда ўнта фойда…
“Насибали насибасизлар”

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Соғлом турмуш тарзига тарғиб

  • РАМАЗОН САХОВАТ, САБР ВА ДУО ОЙИДИР

  • Имтиҳонларда рақамли технология

  • Интеллектуал ёшлар – келажагимиз

  • Салавот айтиш

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори