ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
28.04.2019 / - Мақолалар

Мол дунёга нуқсон етиши ва мусибатларга сабр қилиш ҳақида

         Ояти карима (Бақара сураси, 155)да келган  учинчи синов молга нуқсон етишидир. Молга нуқсон етишидан мурод, исломнинг аввалида мусулмонлар динни ёйиш мақсадида жиҳод қилар эдилар. Ҳаётларининг асосий қисми душман билан курашиш билан ўтганлиги боис улар мол-дунё тўплашга вақт ажрата олмас эдилар. Бу ҳолатни бугунги кунда ўзларини   илм-маърифатга  бахшида этган кишиларнинг ҳаёти билан қиёслаш мумкин. Чунки бу тоифадаги мўминлар холис Аллоҳ учун илм олиш ва уни тарқатиш йўлида мол-дунё тўплашдан воз кечадилар. Илм зиёсини таратиш мақсадида харис бўладиларки, дунё зийнатларини  жамлашга эътибор бермайдилар. Натижада уларнинг даромадлари мўл-кўл бўлмайди.

         Ҳақ субҳанаҳу ва таоло  биз учун юқорида ўтган ояти каримада шу каби синов турларини санаб ўтди. Агар биз улардан  муваффақиятли ўта олсак, хушхабар  бор.

         Зеро энг муҳими мўмин кишининг ушбу синовлардан муваффақиятли ўта олишидир. Шояд у синовларда тобланиб  кучли бўлса, метиндек иродали бўлса!  Билсинки, бу ҳаёт   мақсадга етиш учун бир восита халос. Ушбу ўткинчи восита сабабли мақсаддан чалғиб қолмасин. Аллоҳ таоло оятнинг давомида:

الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ

Уларга мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳнинг ихтиёридамиз ва албатта, биз Унинг ҳузурига қайтувчилармиз», – дейдилар.

   дея марҳамат қилади.

         Мусибат — шундай нарсаки унинг сабабидан инсонга машаққат ва аламлар етади.  Аммо ҳақийқий мўмин киши бошига мусибат келса, чеккан машаққатлари миқдорича савоблар уни кутиб турганига ишонади. Шунинг учун ҳам айрим урушларда мусулмонларга мусибат етганида кофирлар уларни мазаҳ қилар эди. Сўнгра Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилган эди:

قُلْ لَنْ يُصِيبَنَا إِلَّا مَا كَتَبَ اللَّهُ لَنَا

Айтинг: «Бизга Аллоҳнинг ёзиб қўйганидан ўзга нарса етмайди».

         Яъни, эй мўминлар, у нодон кофирларга қарата  Аллоҳ нимани истаган бўлса фақат шу бўлади, деб айтинглар дейилмоқда.

         Аллоҳ таоалонинг (كتب الله لنا)   «Аллоҳнинг биз учун ёзиб қўйгани»  деган сўзидан мурод, бўлиб ўтган ишлар бизнинг фойдамизга, бу ишларнинг эвазига Аллоҳ таолодан савоб оламиз деганидир. Эътиборлиси  оятда:

(كتب الله علينا)   «Аллоҳнинг бизнинг устимизга ёзиб қўйгани»  кўринишида келмаябди. Агар шундай кўринишда бўлганида эди, Аллоҳ томонидан келадиган нарсадан мурод  Унинг жазоси ва азоби бўлиб қолар эди.

         Гоҳида инсон бошига келаётган мусибатларга  ўзи сабабчи бўлиши мумкин. Шундай бўлса, келган аламли ишдан жазавага тушиши тўғри бўлмайди. Ёки бошқа бир киши сабабидан мусибат етиши мумкин. Шундай вақтда у тафаккур қилиб кўрсин: бу ўринда ўзига  нисбатан адолат бўлмоқдами  ёки зулм? Агар адолат бўлса гуноҳлари тўкилади, агар зулм бўлса, Аллоҳ таоло зулм қилган кишидан қасос олиб беради. Шунга кўра мўминга бу икки ҳолатда ҳам фойда бордир.

         Мўмин киши ҳар бир мусибатни унда яхшилик бор деган гумон билан қарши олиши лозим.  Шу жумладан унга мусибатлар етганда: «Мени Аллоҳда бирор ҳаққим борми? Ўзим Аллоҳнинг мулки  бўлсам. Аллоҳ таолода мени заррача ҳам ҳаққим йўқ. Аллоҳ таоло ўз мулкини  қандай идора қилишни хоҳласа менда ҳам ўша нарса жорий бўлади» дея эътиқод қилиши  лозим бўлади. Агар шундай қила олмаса,  мусибатларга қарата: «менга яқинлашманглар!» деб айтиб кўрсинчи?! Лекин шундай қилса ҳам барибир у ҳаргиз мусибатлардан ҳимоялана олмайди. Модомики, биз мусибатларни тўхтатиб қола олмас эканмиз, уни ҳақиқий мусулмонга муносиб тарзда қабул қилишимиз лозим. Чунки Аллоҳ таоло  барча ишда унга суянишимизни ва шу сабабли бизни азиз, қадримизни баланд қилишни   хоҳлайди.  У Зот бизни إنا لله و إنا إليه راجعون) ) «Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъун» (Албатта биз Аллоҳникимиз ва Унга қайтувчидирмиз) дея дуо қилишимизни хоҳлайди.  Бу дуони айтиш билан биз ўзимизнинг мулкиятимизни Аллоҳга нисбат берган бўламиз ва неки бўлса  чиройли сабр билан қабул қиламиз. Шу ўринда бир мисол келтириб ўтсак, (аслида энг гўзал  мисол келтирувчи Аллоҳдир), сиз ўзига тегишли бўлган нарсага зарар етказган кишини кўрганмисиз? Асло!

          Киши доимо ўзига тегишли бўлган мулкини ислоҳ қилишга ҳаракат қилади. Гарчи у инсонлар наздида мулкига зарар етказаётгандек кўринсада аслида уни ислоҳ қилаётган бўлади. Шундай экан, биз Аллоҳ таолонинг мулки бўла туриб нега ташвишланамиз? Аллоҳ таоло  асло ўз мулкини зарарга йўлиқтирмайди. Агар синовлар юборса ҳам бу бизни ислоҳ қилиш учун бўлади ёки у ишда  ҳикмат яширинган бўлади.

 

Шайх Мутаваллий Шаъровийнинг «Ибтасим ва лаа таҳзан»

китобидан Охунжон Аҳмад ва М. Абдулқаюм таржимаси.

 

Қўшимча мутолаа учун тавсия

АШУРО КУНИ АҲЛИГА КЕНГЛИК ҚИЛИШ ҲАДИСИ ҲАҚИДА
“Ирода” сифати ҳақидаги савол-жавоблар
Ватанни севиш иймондандир!

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Рўзадор тилига эҳтиёт бўлсин

  • Рўзадор учун икки хурсандчилик бор

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

  • Рамазон тақво ойи

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори