SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Мазҳабларнинг пайдо бўлиш зарурати ва ривожланиш босқичлари
10.12.2021 / Bo‘limda Maqolalar

Мазҳабларнинг пайдо бўлиш зарурати ва ривожланиш босқичлари

          Мазҳаб арабча сўз бўлиб, йўл, йўналиш, оқим ва таълимот маъноларини англатади. Истилоҳда, бирор мужтаҳид фақиҳнинг далиллардан амалий шарий  яъни фиқҳий ҳукмларни олишда тутган,  бошқалар унга эргашган ҳамда унинг шогирдлари ва издошлари ривожлантирган йўлидир.

Фиқҳ мазҳаблари, шубҳасиз, илмий мерос ҳисобланиб, ислом фиқҳининг сақланишида катта аҳамиятга эга. Мазҳаб ва мазҳабларга эргашиш ҳақида гап кетганда, албатта, мазҳабларнинг моҳияти, уларнинг пайдо бўлиш сабаблари ва шаклланиш омиллари ҳақида тасаввурга эга бўлиш лозим.

Ислом дини тарқалган янги ҳудуддаги мусулмонларга ислом динини ўргатиш учун илмли саҳобийлар атрофдаги турли шаҳарларга тарқала бошлади. Умар (р.а.) янги масалалар пайдо бўлганда биргаликда ҳал қилиш учун илмли катта саҳобийларни Мадинадан чиқармасликка ҳаракат қилар эди. Умар (р.а.)  давридан сўнг саҳобийларнинг таълим бериш учун атрофга тарқалиши янада кўпайди. Табиийки, улар бир-биридан илмда фарқ қилган, ҳар бирида бошқасида йўқ илм бўлган. Улар ўзлари борган жойларгда илмий фаолият олиб борди ва таълим беришда ўзига хос услубга эга мактаблар яратди.  Улардан таълим олган ўқувчилар – тобеинлар ҳам уларнинг йўлларини тутди ва давом эттирди. Саҳобийлар илмини бошқаларга нақл қиларди. Натижада ҳар бир шаҳар аҳлига шу шаҳарга келган саҳобийларнинг ҳукм олишдаги услублари таъсир этди ва илмда уларнинг йўлларини тута бошлади.  

          Шундай қилиб, илм атрофга саҳобийлар ва уларнинг шогирдлари яъни тобенлар орқали тарқалди. Ислом дини Арабистон ярим оролидан ташқаридаги ўзининг қадимий маданияти, қадрият ва анъаналарига эга ҳудудларга тарқалиши ва вақт ўтиши билан  Қуръон ва ҳадисда аниқ ҳукми келмаган янги масалалар пайдо бўла бошлади. Саҳобийларнинг ақлий салоҳияти, тушуниш ва қарашлардаги даражалари бир-биридан фарқ қилганлиги ҳамда турли жойларда  урф-одатлар, шарт-шароитлар ҳар-хиллиги сабабли улар орасида ихтилоф пайдо бўла бошлади  ва турли жойлардаги фатволар бир-биридан фарқ қилди. Ҳар бир саҳобий ҳукм олишда ўзига хос йўл тутганлиги сабабли турли хил ижтиҳод йўллари пайдо бўлди. 

Фиқҳий мазҳаб тўртинчи ҳижрий асрда фиқҳ мазҳаблари ажралиб чиққач пайдо бўлган атамадир. У фақиҳлар наздида, шаръий ҳукмларни тушунишдаги фиқҳий йўналиш ва бир ёки бир нечта мужтаҳиднинг ҳукм олишда, далил келтириш усулида ва мазҳабнинг усуллари асосида олинадиган қўшимча масалаларида тутадиган йўлидир.

          Мазҳаблар асослари бир-биридан умумий қоидалар ва далилларда эмас, балки ижтиҳод ва ҳукм олиш йўлларида фарқ қилади. Ижтиҳоддаги ўзига хос йўл ва ундан келиб чиқадиган имомнинг танловлари ва фиқҳ усуллари орасини ажратиб беради.

           Тўртинчи ҳижрий аср ва шунга яқин асрларда мужтаҳидлар кўп бўлган, табиийки, йўналишлар – мазҳаблар ҳам кўп бўлган. Мазҳаблар сонини Абдулваҳҳоб ибн Аҳмад ас-Шиъроний(ҳижрий 973-йил ваф.эт.) ўзининг асарида  санаб, шариат ва фиқҳ мазҳабларига қуйидаги ўхшатишни келтиради: “Қиёматгача бўладиган мужтаҳид ва уларга эргашувчи муқаллидларнинг ҳамма сўзи келиб чиқадиган шариатнинг пок булоғи ва барча мужтаҳидларнинг амал қилинаётган ва йўқолиб кетган мазҳабларининг мисоли ўртадаги булоққа йўналган атрофдаги чизиқларга ўхшайди”. Аш-Шиъроний сўзида давом этиб, “Ким бу ҳақида ўйлаб кўрса бизнинг асоси бир булоққа қайтганлиги сабабли шариатда бир мазҳаб бошқа мазҳабдан устун эмас деган сўзимизни фаҳмлайди” – дейди ва мужтаҳидлар мазҳабларини зикр қилади:

1.Абдуллоҳ ибн Масъуд мазҳаби (32-ҳ.й.ваф.)

2.Оиша р.а мазҳаби (57-ҳ.й.ваф.)

3.Абдуллоҳ ибн Умар мазҳаби (73-ҳ.й.ваф.)

4.Умар ибн Абдулазиз ибн Марвон ибн Ҳакам мазҳаби (101-ҳ.й.ваф.)

5.Мужоҳид ибн Жобир мазҳаби (100-ҳ.йилдан бироз кейин ваф.)

6.Шаъбий мазҳаби (100-ҳ.йилдан бироз кейин ваф.)

7.Ато ибн Абу Рабоҳ мазҳаби (114- ҳ.й. ваф.)

8.Ал-Аъмаш Сулаймон ибн Меҳрон мазҳаби (147 ёки 148 – ҳ.й. ваф.)

9.Абу Ҳанифа мазҳаби (150 – ҳ.й. ваф.)

10.Суфён ас-Саврий мазҳаби (161- ҳ.й. ваф.)

11.Имом Лайс ибн Саъд мазҳаби (175- ҳ.й. ваф.)

12.Имом Молик мазҳаби (179- ҳ.й. ваф.)

13.Суфён ибн Уяйна мазҳаби (198- ҳ.й. ваф.)

14.Имом Шофеий мазҳаби (204- ҳ.й. ваф.)

15.Исҳоқ ибн Иброҳим ибн Роҳувайҳ мазҳаби (238- ҳ.й. ваф.)

16.Имом Аҳмад мазҳаби (241- ҳ.й. ваф.)

17.Имом Довуд мазҳаби (270- ҳ.й. ваф.)

18.Муҳаммад ибн Жарир Табарий мазҳаби (310- ҳ.й. ваф.)

 Ушбу мужтаҳидларнинг ҳаммаси ҳам ўз вақтида амалда бўлган. Лекин бу мазҳабларнинг кўпи амалдан чиқиб кетган ва одамлар уларга эргашмай қўйган. Кўплар тўрт мазҳабдан бирига эргаша бошлади. Албатта бу мазҳабларга эргашиб, қолган мазҳаблар истеъмолдан чиқиб қолишига бир қанча омиллар бўлган.

          Мазҳабларнинг пайдо бўлиши ва сақланиб қолишининг асосий омиллари:

1.Мазҳаблар сақланишида шогирдлар омили:

Фиқҳ мазҳаблари уларнинг асосчилари мужтаҳид имомлар чиқиши билан шаклланиб қолмади. Балки уларнинг шогирдлари мазҳабларини тизимлаштириб, жамлаб ва китоблар тасниф қилиб, катта меҳнатлар сарфлагандан кейин мукаммал шаклга келди ва мазҳаблар бир-биридан ажралиб, одамлар орасида тарқалди. Бу шогирдларга улардан ҳам кўп шогирдлар эргашиб, мазҳабнинг фиқҳи бўйича янада кўп китоблар ёзилди ва илм атрофга тарқалди. Уларнинг фазилати  ва салоҳияти алоҳида кўрингач, барча уларга тақлид қила бошлади.

2.Мазҳаб қолишида мазҳабнинг ўзидаги омил:

          Баъзи олимлар мазҳабларнинг қолишини омили мазҳабларнинг кучига бориб тақалади деган. Мазҳаб кучли, мукаммал, тўлиқ ва одамлар талабига жавоб бергани учун унга одамлар эргашган. Ушбу фикрларни қуйидагилар ҳам қувватлайди:

Қозилик мансаби ҳанафий мазҳаби олимлари қўлида бўлиши Абу Ҳанифа мазҳабининг Ироқда тарқалишига сабаб бўлган бўлса нега шу мазҳаб худди шу халифалик ҳудудига кирувчи ҳудуд – Мисрга тарқалмади?!

          Буларнинг ҳаммаси фиқҳ мазҳабларининг барчаси кучли ва мукаммал бўлганлиги учундир.

3.Сиёсий омил:

          Баъзилар эса мазҳабларнинг тўрт мазҳабда чегараланганлиги ва тарқалишида сиёсий омилнинг роли бор дейди. Ҳукмдорларнинг фиқҳий йўналишлар чекланган мазҳабларда бўлиши рағбати туфайли сиёсий ҳаракатлар ва давлат ва қозилик ишлари маълум мазҳабда амалга оширилиши  бу мазҳабларнинг қолишига сабаб бўлган. Уларга қуйидагилар ҳам киради:

-Ҳанафий мазҳаби Аббосийлар давлат мазҳабига айлангач ва қозилик шу мазҳаб бўйича амалга оширилганлиги сабабли ҳанафий мазҳаби тарқалган.

-Моликий мазҳаби Андалусда давлат мазҳаби бўлган.

4. Географик омил:

-Ҳанафий мазҳаби маданияти мураккаб, олдин ҳам турли динлар ўтган Ироқда пайдо бўлди ва кейин ҳа шу каби мураккаб ҳаёт тарзига эга бўлган, турли хил қадрият ва анъаналар кенг тарқалган ҳудудларга тарқалган. Масалан, Ўрта Осиё, Ҳитой, Ҳиндистон, Сурия ва бошқа давлатлар.

-Моликий мазҳаби чўл ҳудудларига мослашган, шунинг учун ҳам Ҳижоз шаҳарлашгач, моликий мазҳаби у ердан Африкага кўчди.

-Имом Шофеий Шомдалик вақтида берган фатволари Мисрдагисидан фарқ қилган. Чунки Мисрга борганда у ердаги муҳит бошқача бўлган ва Шофеий мазҳаби Мисрга ва унга ўхшаш ҳудудларга мослашган, шунинг учун ҳам халифаликнинг расмий мазҳаби ҳанафий мазҳаби бўлсада Мисрда шофеий мазҳаби кенг тарқалган.

-Арабларнинг табиатида янгиликка талпинмаслик хусусияти бўлиб, нисбатан кўпроқ нақлга таянувчи ҳанбалий мазҳаби уларга жуда қўл келиб, бу мазҳаб кенг тарқалди,

Ушбу мазҳаблар тарқалиш омиллари борасидаги фикрларнинг ҳар бири ҳам маълум даражада таъсир қилган, лекин бу омилларнинг энг кучлиси мазҳабнинг ўзидаги омил албатта кўпроқ. Зеро мазҳаб мукаммал бўлмаса сиёсий омил ҳеч нарса қилиб бера олмайди. Демак, бирламчи омил бу мазҳабнинг мукаммаллиги, географик омил ҳам шунинг ичига кириб кетади, сиёсий омил эса иккиламчи омил бўлиши мумкин.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак,  Имом Абу Ҳанифа, Имом Молик, Имом Шофеий ва Имом Аҳмад мазҳаблари орасидаги фарқ уларнинг мазҳабларидаги усулларга бориб тақалади. Мазҳаблар асосларини бир-биридан фарқ қилиши эса мазҳаббошилар ижтиҳод ва ҳукм олиш йўлларининг бир-биридан фарқ қилиши сабаблидир.

Шунингдек, шариат ҳужжатлари ичида субут яъни ривоятнинг етиб келиш ва маънога далолат қилиш жиҳатларидан зонний – гумонли бўлган ёки фақат далолати ўта кучли бўлмаган ҳужжатлар бўлиб, шундай ҳужжатларда шариатнинг қатъий далиллари ва умумий қоидалари асосида ҳукм олиш учун ижтиҳод қилинади. Шунингдек, мужтаҳид ҳукмига ҳужжат келмаган ёки бир ҳукмга иттифоқ қилинмаган масалалар ҳукмини билиш учун ижтиҳод қилиб, ўз райини ишга солади. Ақл ва тушуниш даражалари тафовут қилар экан ҳамда ҳужжатларнинг далолати турли хил бўлар экан, албатта, ихтилоф бўлади. Лекин бу ихтилоф эътиқод ва ибодатнинг асосларида эмас, зеро шариат асослари субут ва маънога далолат қилиш жиҳатидан қатъий бўлган ҳужжатларлар орқали ворид бўлиб, ихтилофга ўрин қолмаган. Демак ихтилофлар аслий қоидаларда эмас, шариатнинг асосларидан бошқа ўринларида экан. Зэро, ислом уммати ҳэч қачон залолат устида бирлашмайди.

Тошкент ислом институти 4-курс талабаси Саиджалолов Раҳматуллоҳ

What you can read next

Majallatul Ahkamul Adliyya asari: Muqaddima: savdo-sotiqqa tegishli fiqhiy istelohlar (atama) bayoni.
Ikkinchi fasl: Qabul iyjobga muofiq kelishi haqida.
Turkiston ahlining buyuk namoyondasi alixontoʻra sogʻuniyning hayot yoʻli
Turkiston ahlining buyuk namoyondasi alixontoʻra sogʻuniyning hayot yoʻli
Соф Исломни қаердан топамиз (ёхуд А.Зуфарга раддия)
Соф Исломни қаердан топамиз (ёхуд А.Зуфарга раддия)

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP