Кўп йиллик тарих бизга шуни билдирадики турли динларда “Яратувчи” тушунчаси мавжуд бўлган. Бу тушунчанинг асл мазмун ва моҳиятини мутаносиб ва тўғри англамаган ҳолда инсонларни “Яратган”га тенглаштириш ҳолатлари ҳам учраб турган.
Барча динларда ўзини “Худо”, баъзи ҳолларда “Пайғамбар” деб сохта даъво қилучиларнинг сўзларини қаттиқ қоралаганлар. Энг қадимги даврларда худолик даъвоси билан Намрут, Фиравн каби шахслар чиқган бўлиб, уларнинг номлари бугуни кунда ҳам “худосизлик” намунаси сифати эсга олинади.
Ислом тарихида ҳам кўплаб шахслар худолик даъвосини қилиб оми халқни эргаштирганлар. Шундай фирқалар пайдо бўлдики уларнинг раҳнамолари ўзларини “Илоҳий руҳ” ва “Худо” деб эълон қилдилар. Худоликга даъвогарлик қилган гуруҳларнинг бири бу Друзлардир.
Бу тоифанинг эътиқодларини баён қилишдан олдин, келинг улар билан қисқача танишиб олайлик. Друз сўзининг луғавий маъноси “тикувчи”, “бичувчи” маъносини англатади. Шунингдек, друз сўзи пасткаш ва разил маъноларини ҳам ифода этади. Бу тоифа убайдийлар халифаси Ҳоким Биамриллаҳни худо деб даъво қилган Муҳаммад ибн Исмоил Даразий асли форс миллатига мансуб бўлиб, Наштакин лақаби билан танилган. Ҳоким Биамриллаҳнинг тўлиқ исми Абу Али Мансур ибн Азиз Биллаҳ ибн Мўътаз Лидийниллаҳ. Лақаби Ҳоким Биамриллаҳ бўлиб, у фотимийлардан бўлган. Ҳоким Биамриллаҳ ҳижрий 375-йил туғилган. 386-йил рамазон ойида отаси вафот этганидан сўнг 11 ёшида тахтга ўтирган. У убайдийларнинг олтинчи подшоҳи бўлган. Ҳижрий 408-йилда исмоилий тоифасига мансуб бўлган худосиз Ҳамза ибн Алининг маслаҳати билан ўзини худо деб эълон қилган.
Ҳамза ибн Али халққа Ҳокимни худо деб танитиш асносида ўзини ҳам бенасиб қўймади. У ўзини халқ орасида ҳатто пайғамбарлар ўзига раво кўрмаган Оятулкубро, Оятуттавҳид, Оятулкашф, Ирода, Зумаъаҳ, Ҳодилмустажийбийн, Имомуззамон, ҳамда Қоимуззамон каби лақаблар билан танитар эди. Бу ҳам етмаганидек, вақтлар ўтиши билан ўзини Салмон Форисий эканини, Ҳоким Биамриллаҳнинг даврида Ҳамза бўлиб қайтадан дунёга келганини, Салмон Форисий бўлиб дунёга келган вақтида Қуръони Каримни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ўзи нозил қилганини даъво қилди.
Наштакин Мисрга келиб, убайдийлар халифаси Ҳоким Биамриллаҳнинг хизматига кирган. Наштакин Ҳокимни худо деб эълон қилган биринчи шахс бўлади. Наштакин бу билан Ҳокимга ўзини яхши кўрсатмоқчи бўлади. Ушбу бузуқ ғояни илгари суришда форс миллатига мансуб Ҳамза ибн Али Завзаний Наштакинга кўмаклашган.
Бу фирқа кофирларга азоб, мўминларга эса савоб берилиши каби охиратда юз берадиган бир қанча эътиқодларни инкор этишган. Уларнинг фикрича, инсон вафот этганидан кейин унинг руҳи яна қайтадан дунёга келади. Агар у яхши одам бўлса руҳи яна инсон шаклида, акс ҳолда, бирон бир ҳайвон шаклида дунёга келади. Бу фирқа ҳижрий бешинчи асрнинг бошларида Мисрда пайдо бўлган. Ислом уламолари умматни бу тоифадан қаттиқ огоҳлантиришган.
Аллома Сафорийний кофирларнинг хусусан, друзларнинг китобларини йўқотиш вожиблиги ҳақида шундай дейди: “Мен друзларнинг баъзи китобларини ўқиб, жуда ҳам ҳайратда қолдим. Улар яҳудий, насроний ва мажусийлардан ҳам баттар, биз билган энг кофир кимсалардир. Чунки улар шаръий ҳукмларни тан олишмайди, қиёматни инкор қилишади ва бир ярамас убайдий подшоҳни худо деб билишади”.
Даразий ўзининг бузғунчи ғоя билан суғорилган китобини ёзиб бўлгач, Қоҳирадаги энг машҳур жойга, яъни Ал-азҳар жоме масжидига келиб, одамларга китобини ўқиб беради. Мисрликлар бундай бузуқ эътиқодни тинглашга тоқат қила олишмайди ва Даразийни ўлдирмоқчи бўлишади. Шу сабабдан Даразий Қоҳирани тарк этиб, Ливан тоғларига қочиб кетади ва ҳижрий 410-йилда қатл қилингунига қадар ўша ерда ўзининг куфр эътиқодини тарқатади. Шу тариқа Тайм шаҳрида Даразийнинг издошлари пайдо бўлади. Улар Даразийни ўзларига пешво деб билар эдилар. Лекин бугунги друзлар Даразийни лаънатлашади ва Ҳамза ибн Алини ундан устун деб билишади. Даразий ёлғиз ўзи имом бўлишни хоҳлар эди. Қолаверса, Ҳамза Ҳокимни худо деб эълон қилишнинг вақти келмаганини таъкидлаб турган бир вақтда Даразий ўз китобини ҳижрий 407-йилда одамлар орасида эълон қилади. Ҳамза эса бу ишни бир йил сўнг, яъни ҳижрий 408-йилда бошлайди. Бугунги кундаги друзлар ушбу йилни ўзларининг илк ривожланиш йиллари деб билишади. Друзлар Фахриддин II Маон (1590-1633) ва Башир II Шихоб (1789- 1840) даврларида жуда юксалган.
Аён бўлдики друзлар ўзларининг хато эътиодлари ила ҳақ йўлдан адашишган. Бу гуруҳнинг шаръан асоссиз даъволари ҳаётимизда ўз ўрнини топиб турибди. Давлатлар орасида ўзаро ғоявий курашлар кечаётган бир пайтда аҳолини айниқса ёшларни огоҳликга чакириш ва мукаддас динимизни софлигини асраш ҳар биримизнинг бурчимиздир.
«Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти
1-курс талабаси Примкулов Нодирбек





