Бу фирқа тарафдорлари асли шиалардан бўлиб, уларнинг ботил эътиқодига кўра, имомлик риштаси Али ибн Абу Толибдан Али ибн ал-Ҳусайнга (Зайнал Обидин) етказди. Шунингдек, уларнинг иддаоларига кўра, Али ибн ал-Ҳусайн Абу Муҳаммад ибн Али имоматига рухсат берди ва Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Али эса Абу Мансур Ижлийнинг имоматлигини васият қилди.
Бу фирқа тарафдорлари ўзларининг ботил эътиқодларига ўзлари қарши чиқиб, икки фирқага, яъни ҳусайния ва муҳаммадияга ажралиб кетди.
Ҳусайнияларнинг ботил эътиқодига кўра, Абу Мансур ўғли Ҳусайн ибн Мансурни ўзига ўринбосар қилиб тайинлаб, ўзи эса ундан кейин имом бўлди. Шунингдек, ҳусайнийлар ўз молининг бешдан бир қисмини ўз имомларининг ҳақи деб ҳисоблайдилар. Муҳаммадийлар эса Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Ҳасан имомлигини тан оладилар. Бу икки фирқа ҳам ўзларининг ботил эътиқодлари сабаб залолатда ҳаёт кечириб, бу дунёдан ўтиб кетишган.
Манбалар асосида тайёрланди.
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти
2-курс талабаси Обидов Қосимжон






