SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Ҳадиси шариф. Бир ҳадисда ўнта фойда...
11.03.2018 / Bo‘limda Yangiliklar

Ҳадиси шариф. Бир ҳадисда ўнта фойда…

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабр олдида йиғлаётган бир аёлни кўриб: “Аллоҳдан қўрқ ва сабр қил”, дедилар. Шунда аёл: “Нари тур, чунки сенга мендаги мусибат етмагандир ва уни билмайсан ҳам”, деди. Саҳобалар унга: “Бу киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар”, деб айтдилар.
У аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дарвозаларига келди. Лекин у зот ҳузурларида қўриқчиларни топмади. Аёл: “Ё Расулуллоҳ сизни танимабман”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳақиқий сабр аввалги зарба пайтдагисидир”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Имом Муслимнинг ривоятида: “У аёл гўдак боласига йиғлаётган эди”, деб келтирилган.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
Мусибат етганда сабрсиз бўлиш, тақвосизликка олиб келади.
Исломда мадҳ қилинган сабр – мусибатнинг аввалида килинганидир. Бошида бесабрлик қилиб, кейин иложсизликдан қилинган сабр – сабр эмас…
Чунки кунлар ўтган сайин инсон овуниб тинчланиши табиий ҳол. Бундай вақтда қилинган сабрдан эса фойда йўқ.
Уламолар мусибатга чиройли сабр қилишнинг учта шарти борлигини зикр қиладилар. Ихлос. Мусибатни аввалида қилинган сабр. Жазавага тушиб, Аллоҳга шикоят қилмаслик.
Шариат аҳкомларига номувофиқ ҳолатга шоҳид бўлган киши, амру маъруф, наҳий мункар (яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтариш) қилиши лозимлиги.
Инсон ўзига етган мусибатга, чиройли сабр қилиш, Аллоҳнинг қазои–қадарига рози бўлиш, нияти ва собитқадамлигини яхши қилиб, ажр савобга эришади. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисда зикр қилинган аёлни тақвога (Аллоҳнинг амрига бўйсуниш, қайтарган нарсаларидан тийилиш) ва сабр қилишга амр қилдилар.
Мусибатдан азоб чекаётган кишини авф этиш ва унинг узрини қабул қилиш. Боиси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга “Нари тур, чунки сенга мендаги мусибат етмагандир ва уни билмайсан ҳам”, деган аёлнинг олдидан кетганликлари…
Насиҳат қилувчи, насиҳат ва мавъиза қилинганда, ўзига етган озорларни кўтариши ва сабр қилиши лозим. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳалиги аёлнинг ёқимсиз муомаласини кўтардилар. Аслида, бу гаплари учун унга муомаласига яраша, қўпол муомала муносиб эди.
Ҳоким, қози каби халқ ишларига масъул шахслар, эшиклари олдига кишиларни киришини ман қиладиган қоравулларни қўйиб олмаслиги.
Чунки аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келганда эшиклари олдида қоравулни кўрмади.
Ҳоким ва мусулмонларнинг ишларидан бирор иш зиммасига юклатилган шахслар, эътиборларини тортган ҳар бир нарсани, шахсан ўзлари бориб кўриши, яхшиликка буюриши, ёмонликдан қайтариши, хатосини кечириши, ҳожат истакларини бажо келтириши, камчиликларини тўлдириши, узрларини қабул этиши лозим.
Ҳоким ва мусулмонларнинг ишларига масъул шахслар халқдан ажралиб турадиган ҳолатда бўлмасликлари лозим. Чунки аёл кишининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни танимаганининг сабаби ул зоти бобаракотнинг оддий одамлардан ажралиб турадиган алоҳида белги, аломатлари йўқ эди.
Ушбу хадиси шарифдан, аёллар ҳам эркаклар каби қабрларни зиёрат қилишлари жоизлиги маълум бўлади. Чунки бу иш мумкин бўлмаганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳалиги аёлни йиғлашдан қайтарганларидек, кабрни зиёрат қилишдан ҳам қайтарган бўлар эдилар.

Тошкент тумани “Холмуҳаммад ота” жоме масжиди имом-хатиби Авазхўжа БАХРОМОВ
манбалар асосида тайёрлади
ЎМИ Матбуот хизмати

What you can read next

“Энг яхши китобхон” танловининг саралаш босқичига старт берилди
“Энг яхши китобхон” танловининг саралаш босқичига старт берилди
“Друзлар”
“Друзлар”
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёматда менга шафоатчи ва гувоҳ бўлсинлар, десангиз...” туркумидан
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёматда менга шафоатчи ва гувоҳ бўлсинлар, десангиз…” туркумидан 16- ҳадис

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP