SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Аллоҳ наздида мақбул бўлган рўза
18.03.2024 / Bo‘limda Fiqh, Maqolalar

Аллоҳ наздида мақбул бўлган рўза

Рамазон ойи барчамиз учун гуноҳлардан покланиб, савобларни кўпайтириб олиш учун ғанимат бўлган ойдир. Зеро, бу ойда бошқа ойларда топилмайдиган кўплаб хусусиятлар бор. Бу ойда жаннат эшиклари очилиб, дўзах эшиклари ёпилади. Шунингдек, бу ойда инсоннинг энг катта душмани бўлмиш шайтонлар кишанланади. Инсон турли гуноҳларга васваса қиладиган шайтонларнинг ёмонлигидан омонда бўлади. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтди: “Рамазон (ойи) келгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Дарҳақиқат, сизларга Рамазон, муборак ой келди. Аллоҳ сизларга унинг рўзасини фарз қилди. Унда жаннат эшиклари очилади ва унда жаҳаннам эшиклари ёпилади. Унда шайтонлар кишанланади. Унда минг ойдан яхшироқ кеча бор. Ким у кечанинг яхшилигидан маҳрум қилинса, батаҳқиҳ маҳрум қилинибди”, дедилар. Аҳмад ривоят қилган.

Шунга кўра, бу ойни ғанимат билиб, савобли амалларни кўп қилишимиз, гуноҳларга тавба қилишимиз лозим. Бу ойдаги энг муҳим амал рамазон рўзасини адо қилишимиздир. Чунки, бу ойда рўза тутиш мусулмонлар учун фарз қилинган. Бу тутаётган рўзамиз комил бўлиши ва Аллоҳнинг наздида қабул бўлиши учун ихлос билан, гуноҳлардан тийилган ҳолда рўза тутишимиз лозим. Ҳадиси шарифда шундай дейилган:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ёлғон сўзни ва унга амал қилишни тарк қилмаса, унинг таоми ва ичимлигини тарк қилишига Аллоҳнинг эҳтиёжи йўқ”, дедилар”. Бухорий ривоят қилган.

Демак, рўзадор киши гуноҳ қилишдан, жумладан тил орқали бўладиган ёлғон, бўҳтон, ғийбат, чақимчилик каби гуноҳларни содир қилишдан сақланиши лозим. Уламоларимиз, ҳадисда зикр қилинган “ёлғон сўз” жумласининг остига ғийбат, бўҳтон, чақимчилик, сўкиш, ҳақорат каби тил орқали содир бўладиган гуноҳлар ҳам киради, “унга амал қилиш” деган жумладан эса, шариъатга хилоф бўлган барча гуноҳ ишлар тушунилади, дейишган.

Ибнул Мунийр роҳимаҳуллоҳ: “Ҳадисдаги “Аллоҳнинг эҳтиёжи йўқ” дегани бу рўза қабул эмас, деган гапдан киноядир”, деб айтган.

Имом Тийбий роҳимаҳуллоҳ: “Ёлғон ва алдов булар фаҳш ишларнинг асли ва қайтарилган ишларнинг манбаидир”, деб айтган.

Қозий роҳимаҳуллоҳ: “Рўза тутишдан мақсад шаҳватни синдириш, нафсни бўйсиндиришдир. Агар рўзадор бундай қила олмаса, унинг рўзасининг эътибори йўқ. Аллоҳ унга назар қилмайди. Қандай ҳам бунга назар қилинсин, бу рамазондан бошқа пайтда мубоҳ бўлган ейиш ва ичишни тарк қиляптида, лекин доимо ҳаром бўлган гуноҳ ишларни қиляпти”, деб айтган.

Яна бир олим зот: “Бу ҳадисдан шунга далил борки, рўзанинг ҳукми таом ва ичимликдан сақлангани каби, ёлғон ва фаҳш ишлардан ҳам сақланишдир. Агар бу каби гуноҳ ишлардан сақланмаса, рўзаси нуқсонли бўлади ва Роббининг ғазабига дучор бўлади ва рўзаси қабул бўлмайди”, деб айтган.

Яна бир ҳадисда шундай дейилган:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирингизнинг рўза куни бўлса, шу кунда беҳаё сўзларни гапирмасин ва бақир-чақир қилмасин. Агар биров у билан сўкишмоқчи ёки уришмоқчи бўлса, “мен рўзадорман”, деб айтсин”, дедилар”. Аҳмад ривоят қилган.

Мана бу ҳадиси шарифда ҳам рўза тутган киши ҳар хил бемаъни сўзларни гапириши ва бақир-чақир қилиб одамларга азият беришидан қайтариляпти. Шунингдек, бошқа киши томонидан унга шу каби гуноҳ ишлар содир бўлса ҳам, бунга сабр қилиб, рўзадор эканини эслатиб қўйиши тавсия қилинмоқда. Бундан кўринадики, рўзадор киши ҳар қандай ҳолатда бўлса ҳам гуноҳ қилишдан ўзини асраши лозим экан.

Бошқа бир ҳадиси шарифда шундай дейилган:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қанчадан қанча рўзадорлар борки, уларга рўзасидан очликдан бошқа нарса бўлмайди. Қанчадан қанча тунларда ибодатга қоим бўладиганлар борки, уларга уйқусизлигидан бошқа нарса бўлмайди”, дедилар”. Аҳмад ривоят қилган.

Имом Тийбий: “Рўзадор киши савоб умид қилмаса ёки ёлғон, бўҳтон, ғийбат каби гуноҳ ишлардан тийилмаса унга очлик ва ташналикдан бошқа нарса ҳосил бўлмайди. Гарчи зиммасидан рўза соқит бўлсада, унга савоб бўлмайди. Шунингдек, барча ибодатлар ҳам ҳолис Аллоҳ учун бўлмаса, риё ва сумъа учун бўлса, зиммадан соқит бўлсада унга савоб бўлмайди”, деб айтган.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ҳар бир киши рўза тутар экан, бу рўзаси Аллоҳнинг ҳузурида қабул бўлишини ва эвазига кўплаб ажрлар олишини умид қилиши лозим. Бунинг учун нафақат еб-ичишдан тийилиш, балки, гуноҳ ишлардан ҳам ўзини сақлаши лозим бўлади. Рўза тутиб олиб, гуноҳларни қилаверадиган бўлса, фақатгина оч ва ташна бўлганидан бошқа нарса бўлмайди. Лекин, минг афсуслар бўлсинки, инсонлар орасида шундай кишилар ҳам бор. Рўзадор бўлган ҳолида ғийбат, чақимчилик, ёлғон гапириш каби гуноҳлар билан машғул бўлади ёки бошқаларга азият беришда давом этади. Бу каби ишлардан сақланиш ва Аллоҳдан савоб умид қилган ҳолда, холис рўза тутиш лозим бўлади. Аллоҳ таоло барчаларимизнинг тутаётган рўзаларимизни даргоҳида қабул айласин.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси Мадаминов Шокиржон

What you can read next

Намознинг қиёми ва ундаги суннат амаллар
Намознинг қиёми ва ундаги суннат амаллар
Zahar
Egov
БИЛИМ ЮРТИДА ОТА-ОНАЛАР МАЖЛИСИ
Билим юртида ота-оналар мажлиси

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP