ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
11.03.2019 / - Мақолалар, Янгиликлар

БИЛИМ ЮРТИДА ОТА-ОНАЛАР МАЖЛИСИ

 

Билим юртида талабаларнинг ота-оналари билан мунтазам алоқа ўрнатилган бўлиб, гуруҳ раҳбарлари улар билан ҳамкорликда иш олиб бормоқдалар. Ҳар ўқув йилида қишки семестр якунлари бўйича ота-оналар мажлиси ўтказилиши режа асосида белгилаб қўйилган.

2019 йил 09 март куни билим юртида ота-оналар мажлиси бўлиб ўтди.  Мажлисда билим юрти мудири М.Насриев, мудир ўринбосарлари А.Ғаниев, Ж.Ҳолмўминов, Гуруҳ раҳбарлари А.Яхшилиқов, Т.Каримов, Н.Джалолов ва Д.Файзуллаевлар ва талабаларнинг ота-оналари иштирок этдилар. Йиғилишда талабаларнинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишлари, 2018-2019 ўқув йили 1-семестр якуний назорати натижалари ҳисоботлари, шартнома тўловини ўз вақтида амалга ошириш, ижтимоий тармоқлардан ва мобил телефонларидан оқилона фойдаланиш, билим юртида аъло баҳолар ва намунали хулқ билан таълим олаётган талабаларни рағбатлантириш ва бошқа турли масалалар муҳокама қилинди.

 Мажлисда билим юрти мудири М.Насриев билим юртидаги ўқув жараёни, яратилган шарт-шароитлар билан ота-оналарни таништириб ўтди. Шунингдек,  талабаларни билим юрти ички тартиб-интизомларига қаттиқ риоя қилишлари учун аввало ўзимиз шунга амал қилишимиз лозим деб алоҳида тўхталиб ўтилди. Ота-оналар ҳам биз чақиргандагина эмас, доимо биз билан алоқада бўлиб ҳамкорликда иш олиб бориш мақсадга мувофиқдир деб таъкидлаб ўтилди. Талабаларнинг ўқишларини устозлар билан биргаликда ота-оналар ҳам қаттиқ назорат қилишлари, дарсдан бўш вақтларида ҳам керакли машғулотлар билан шуғулланишларига ҳам катта аҳамият бериш лозимлигини айтиб ўтди. 

Курс раҳбарлари 2018-2019 йил 1-семестр натижалари ҳисоботларини, қилинган ишлар ва ҳозирги семестрда режа асосида иш бошлаганликлари тўғрисида йиғилганларга маълумот бериб ўтди. Шунингдек, билим юртидаги ички-тартиб қоидаларга оид низом ва бўйруқлар билан ота-оналарни таништириб ўтди.

Бундан ташқари интизомли ва аъло баҳоларга ўқиган талабаларнинг ота-оналарига билим юрти томонидан ташаккурнома тақдим этилди.  

Мажлисда талабаларнинг ота-оналаридан иборат “ота-оналар кенгаши” ташкил этилди. 1-курс талабаси Ғуломов Фатҳуллонинг отаси Зиёдулла Ғуломов ота-оналар кенгаши раиси этиб тайинланди. З.Ғуломов ота-оналарни ва барча мударрис ва курс раҳбарларини ҳамжиҳатликда ишлаш талабалар учун ҳар томонлама яхши бўлиши тўғрисида ўз фикр мулоҳазаларини билдирди. Билим юрти мудири М.Насриев ёш авлод тарбиясининг аҳамиятли  эканлигини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг 1–курс талабаси Каримбердиев Ғовсиддиннинг отаси Қодиров Хасан домла сўзга чиқиб, билим юртида олиб борилаётган ишлардан ота-оналар яхши фикрда эканлиги ва фарзандларимизни маънавий камол топишида, комил инсон бўлиб тарбияланишида устозларнинг хизматлари катталигини айтиб, ушбу машаққатли ишларида муваффақиятлар тилади.

 

                                             “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим

                                               муассасаси матбуот хизмати

Қўшимча мутолаа учун тавсия

«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам – икки олам сарвари» Оламларга чинакам раҳмат Пайғамбар
“Саҳобаларнинг фазли борасида юз оят” туркумидан 4-оят
“Саҳобаларнинг фазли борасида юз оят” туркумидан 13-оят

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

  • Рамазон тақво ойи

  • Рамазон сабр ойи

  • Соғлом турмуш тарзига тарғиб

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори