Ибн Аби Дунё роҳимаҳуллоҳ “Шайтоннинг макрлари” номли китобларида “Шайтоннинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қилган макрлари” деган бобни очиб, унда ушбу ривоятни келтирадилар:
عن الحسن
: أن النبي ﷺ قال: إن جبريل أتاني فقال: إن عفريتا من الجن يكيدك، فإذا أويت إلى فراشك فاقرأ آية الكرسي.
Ҳасан Басрийдан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Жаброил менга келиб “Жинлардан бўлган Ифрит сизга макр қилади, тўшакка ётганингизда “Оятул Курсийни ўқинг” деди.
عن الشعبي قال:
: قال رسول الله ﷺ: لقد أتاني الشيطان فنازعني، ثم نازعني، فأخذت بحلقه، فوالذي بعثني بالحق، ما أرسلته حتى وجدت برد لسانه على يدي، ولولا دعوة سليمان لأصبح طريحا في المسجد.
Шаъбий роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Шайтон олдимга келиб (намозимни бузиш учун) мен билан олишди, сўнг яна олишди, кейин мен уни бўйнидан ушлаб олдим. Мени ҳақ билан юборган Зотга қасамки, (унинг) тили совуқлигини қўлимда сезмагунимча қўйиб юборганим йўқ. Агар биродарим Сулаймоннинг дуоси бўлмаганида эди, (ўша шайтон) ҳозир масжидда боғлиқ турган бўлар эди.
Ибн Аби Дунёнинг “Шайтоннинг макрлари” китобидан.
Пўлат Зийнатуллоҳ
Кўкалдош ЎМИБЮ талабаси






