Тошкент вилояти, Тошкент тумани Мирхалил ота жоме масжиди имом-хатиби Улуғбек домла Муҳаммаджонов ҳомийлигида озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.



Хабарингиз бор турли байрам муносабатлари ёки қишнинг синовли кунларида мадрасамиз устоз ва ходимларини моддий жиҳатдан қўллаб қувватлаш билим юрти раҳбариятининг анъанасига айланиб бормоқда. Бу одат “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да яна ҳам кўпайиб, устоз ва ходимлар нафақат моддий жиҳатдан, балки ҳар бир оилага зарур бўладиган турли махсулотлар билан ҳам рағбатлантириш йўлга қўйилди.


Бугун ҳам ана шу одатни давоми ўлароқ Тошкент вилояти, Тошкент тумани Мирхалил ота жоме масжиди имом-хатиби Улуғбек домла Муҳаммаджонов ҳомийлигида, мадрасамизда ҳизмат қилувчи барча ходим ва устозларга 10 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан 90 та каробка тарқатилди. Жумладан ҳар бир кишига гўшт, гуруч, ун, шакар, ёғ, мош, макарон, картошка, пиёз, тухум ва ширинлик каби маҳсулотлар тақдим қилинди.



Абдуллоҳ ибн Аббос айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг энг саховатлиси эдилар”. Аллоҳ таоло ушбу эҳсонларни мукофотларини Ўз фазли карами ила зиёда қилиб берсин. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам каби саховатли бўлишимизни барчамизга насиб айласин.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Ғаниев






