Силайи раҳмнинг ҳақиқий маъноси
Силайи раҳм ҳар байрамда қариндошларингни бир неча дақиқага кўришга боришлигингни англатмайди. Вақтинг бемалол бўлишлиги учун улар уйларида бўлмаса эди, деб ўйлайсан. Бу ҳақиқий силайи раҳм эмас!
Силайи раҳм – қариндошларинг билан алоқа қилмоқлигинг, уларни зиёрат қилмоқлигинг, улар билан бирга ўтирмоқлигинг ва уларнинг ҳолларидан доимо хабардор бўлиб туришлигингдир.
Силайи раҳм – қариндошларингни қўлидан тутиб, Аллоҳ таоло томон етакламоқлигингдир. Мана шу Аллоҳ таоло ирода қилган силайи раҳмдир.
Силайи раҳм… олдин алоқа қиласан, очиқ-ойдин алоқа қилмоқлигинг яхшироқ. Сўнг зиёрат қиласан, сўнг уларнинг аҳволларидан хабардор бўласан, сўнг уларга ҳам моддий, ҳам маънавий кўмак берасан. Сўнг уларнинг қўлларидан тутиб, Аллоҳ таоло томон етаклайсан.
Қариндошларинг ва яқинларинг… Уларнинг сендан бошқа кими бор?
Бошқа кишилар… сен ҳам улар учун, сендан бошқа ҳам улар учун борсизлар.
Аммо, қариндошларинг ва яқинларинг, улар учун сендан бошқа ҳеч ким йўқ.
Бир масаланинг ечими.
Аллоҳ гувоҳ, узоқ йил илгари, йигирма йиллар олдин биродарларимиздан бири катта қийинчиликка тушиб қолди. Унга бирор ечими йўқдек, унинг олдидаги барча эшик беркдек ва барча йўллар у учун тўсилгандек туюлди. Сўнг менинг олдимга фатво сўраб келди. Шунда мен унга қуйидаги гапдан бошқа нарса айта олмадим: “Туннинг охирги учдан бирида икки ракъат намоз ўқи!”. Чунки, Аллоҳ таолонинг саҳиҳ ҳадисда шундай айтган гапи бор: “(Аллоҳ) дунё осмонига тушиб, тонг отгунча “Истиғфор айтувчи борми? Тавба қилгувчи борми? Сўрагувчи борми? Дуо қилгувчи борми?” дейди (Имом Муслим роҳимаҳуллоҳ Абу Саид Худрий ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар).
Аллоҳ таоло ўрганаётган илмимизга амал қиладиган ва уни
бошқаларга етказадиганлардан қилсин!
Абдуссамиъ Хайруллоҳ






