SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Умра-2023 Муборак Рамазондаги мавсумини ташкил этишда “Кўкалдош” таълим муассасаси жамоаси муносиб ҳисса қўшмоқда
03.04.2023 / Bo‘limda Yangiliklar

Умра-2023 Муборак Рамазондаги мавсумини ташкил этишда “Кўкалдош” таълим муассасаси жамоаси муносиб ҳисса қўшмоқда

Юртимизда кейинги йилларда ҳаж ва умра сафарларини юқори даражада ташкил этиш, юртдошлармизга ушбу ибодатларини чиройли адо этишлари учун ҳар томонлама қулайлик ва шароитлар ҳозирлашга катта эътибор қаратилмоқда. Муборак сафарларни юқори савияда ташкил этиш, зиёратчиларга намунали хизмат кўрсатиш ва ибодатларни шариатга мувофиқ гўзал шаклда адо қилиш мақсадида, Диний идора ҳузурида “Ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш” маркази ташкил этилди

Сўнгги йилларда зиёратчиларимизни умрага чекланмаган ҳисобда юбориш йўлга қўйилди. Ҳаж сафари квотаси ҳам йилдан-йилга ошириб борилмоқда. Масалан, мазкур ибодатни 2016 йилда 5200 нафар, 2017 йилда 7200 нафар ватандошимиз адо этган бўлса, 2022 йил Ҳаж мавсумида ушбу кўрсаткич 12 минг нафардан ошди.  

Умра-2023 Муборак Рамазондаги мавсумини ташкил этишда “Кўкалдош” таълим муассасаси жамоаси муносиб ҳисса қўшмоқда (1)
Умра-2023 Муборак Рамазондаги мавсумини ташкил этишда “Кўкалдош” таълим муассасаси жамоаси муносиб ҳисса қўшмоқда (2)

Ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш учун икки муборак шаҳарда тажрибали хизмат кўрсатувчи ишчи гуруҳлар зиёратчиларнинг ибодатларини бенуқсон бажаришига ҳар тарафлама кўмаклашади.

Ушбу Ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этишда гуруҳ раҳбарларининг фаолияти ҳам ниҳоятда муҳим. Негаки, ҳожиларнинг муборак масканларда ибодат ва амалларни тўла-тўкис адо этиши, ўзларига кўрсатилаётган хизматлардан қанчалик рози бўлиши кўп жиҳатдан элликбошиларнинг фаолиятига боғлиқ.

Шунинг учун ҳам элликбошилар шариат қонун-қоидаларини пухта биладиган, ҳаж ва умра ибодатларини яхши билган диний соҳада хизмат қилаётган мутахассислар орасидан саралаб олинади.

Умра-2023 Муборак Рамазондаги мавсумини ташкил этишда “Кўкалдош” таълим муассасаси жамоаси муносиб ҳисса қўшмоқда (3)
Умра-2023 Муборак Рамазондаги мавсумини ташкил этишда “Кўкалдош” таълим муассасаси жамоаси муносиб ҳисса қўшмоқда (4)
Умра-2023 Муборак Рамазондаги мавсумини ташкил этишда “Кўкалдош” таълим муассасаси жамоаси муносиб ҳисса қўшмоқда (5)

Мазкур Умра-2023 тадбирларини ташкил этишда таълим муассасамиз ўқитувчи ва ходимлари ўз хизматлари билан муносиб ҳиссаларини қўшмоқда.  Жумладан, таълим муассасасининг икки нафар ўқитувчиси Мадина шаҳрида ишчи гуруҳ сафида, яна 6 нафар ўқитувчи эса элликбоши сифатида ҳизмат қилишмоқда. Аллоҳ таоло бу сафарда ҳизмат қилаётган барча хизматчилар қатори бизнинг вакилларимизнинг ҳам ҳизматларини, Юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги учун қилган дуоларини Ўзи ижобат қилсин.

«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати

What you can read next

Bilim yurtida yakuniy nazorat imtihonlari jarayoni monitoring qilinmoqda
Bilim yurtida yakuniy nazorat imtihonlari jarayoni monitoring qilinmoqda
ИЧИМЛИК ИЧИШ ОДОБИ
Ичимлик ичиш одоби
Суннатнинг тарқалишида элчилик алоқаларининг аҳамияти
Салафи солиҳларнинг ёшларга васиятларидан (учинчи қисм)

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP