ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
20.04.2018 / - Мақолалар, Янгиликлар

ИЧИМЛИК ИЧИШ ОДОБИ

Аллоҳ таоло инсониятни таом ва сувга эҳтиёжли қилиб яратиб қўйди. Уларсиз инсоният ҳаётини тасаввур қилиб бўлмайди. Бир қанча муддат сув ва таом истеъмол қилмаса, инсон очликдан вафот этади. Таомланиш ва ичимлик ичиш инсон ҳаётида жуда муҳим нарса саналар экан. Бу ҳақида шариъатимизда нима дейилган? Инсонлар ҳам ҳайвонларга ўхшаб тўғри келган нарсани еяверадими ва тўғри келган сувни ичаверадими ёки ислом дини бошқа нарсаларга эътибор бергани каби бу нарсаларга ҳам алоҳида эътибор бериб, инсониятга бу ҳақида таълим берганми?

Ҳа, ислом динида айтилмаган ва ечилмаган масаланинг ўзи йўқ. Жумладан, ичимлик ичиш борасида ҳам Набий алайҳиссалом томонидан кўплаб таълим берилган. Қуйида ичимлик ичиш ҳақида ворид бўлган оят ва ҳадислар асосида ичиш одоблари баён қилинади.

Биринчи одоб – эзгу ният қилиш.

Мўмин киши ичимлик ичишдан олдин тўғри ният қилиш керак. Ичимлик ичишдан фақатгина нафсини қондиришни ният қилмаслиги керак. Балки, таом ёйишидан мақсад, ҳаётини сақлаб қолиш шунингдек, бу ичимлик сабабли Аллоҳнинг тоатига қувват ҳосил қилишни, яхши амалларда бардавом бўлишни ният қилиши керак бўлади. Шунда, унинг чанқоғи ҳам босилади ва савобга ҳам эга бўлади.

Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган.

عَنْ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:  »إِنَّمَا الأَعْمَالُ بِالنِّيَّاتِ وَإِنَّمَا لإِمْرِئٍ مَا نَوَى… «. مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, амаллар ниятлар билан (эътиборлидир). Албатта, кишига ният қилган нарсаси бўлади…..”, дедилар”. Муттафақун алайҳ.

 Иккинчи одоб – ичишдан олдин “Бисмиллаҳ” ни айтиш.

Ичимлик ичишдан аввал «Бисмиллаҳ» билан бошлаш суннатдир. Чунки, ичиш «Бисмиллаҳ» билан бошланса, ичимликда барака нозил бўлади ва «Бисмиллаҳ» шайтон ва ичимлик орасида тўсиқ бўлади. Сув ичишни «Бисмиллаҳ» билан бошлаб, ичиб бўлгач, Аллоҳга ҳамд айтилади. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَشْرَبُ فِي ثَلَاثَةِ أَنْفَاسٍ إِذَا أَدْنَى الْإِنَاءَ إِلَى فِيْهِ، سَمَّى اللهَ فَإِذَا أَخَّرَهُ حَمِدَ اللهَ، يَفْعَلُ ذَلِكَ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ. رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ فَي الْأَوْسَطِ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уч нафасда ичардилар. Идишни оғзиларига яқинлаштирсалар, “Бисмиллаҳ” дердилар, уни орқага сурсалар (узоқлаштирсалар) Аллоҳга ҳамд айтардилар. Шуни уч марта қилардилар”. Табароний ривоят қилган.

Учинчи одоб – ўнг қўли билан ичиш.

Ислом динида ҳар бир ишни ўнг томондан бошлаш суннатдир. Чунки, Набий алайҳиссалом ўнг томондан бошлашни яхши кўрганлар ва инсонларни ҳам шунга тарғиб қилганлар. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، قَالَتْ كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُحِبُّ التَّيَمُّنَ مَا اسْتَطَاعَ فِي شَأْنِهِ كُلِّهِ فِي طُهُورِهِ وَتَرَجُّلِهِ وَتَنَعُّلِهِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам барча ишларида, покланишларида ҳам, соч тарашларида ҳам, оёқ кийим кийишларида ҳам, қодир бўлганича ўнг томондан бошлашни яхши кўрар эдилар”. Бухорий ривоят қилган.

Шунингдек, ичимлик ичишда ўнг қўл билан ичиш суннат амалдир. Чап қўлда ичиш эса, шайтоннинг амалидир. Ҳадиси шарифда бу ҳақида шундай дейилган.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: قَالَ: « لا يَأْكُلْ أَحَدُكُمْ بِشِمَالِهِ وَلا يَشْرَبْ بِشِمَالِهِ فَإِنَّ الشَّيْطَانَ يَأْكُلُ بِشِمَالِهِ وَيَشْرَبُ بِشِمَالِهِ ». رَوَاهُ َمُسْلِمٌ

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирингиз чап қўли билан емасин ва чап қўли билан ичмасин, чунки, шайтон чап қўли билан ейди ва чап қўли билан ичади”, дедилар”. Муслим ривоят қилган.

Тўртинчи одоб – ўтирган ҳолда ичиш.

Ичимликни ўтириб ичиш лозим. Зеро, шариъатимизда тик туриб ичишликдан қайтарилган. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: « لَا يَشْرَبَنَّ أَحَدٌ مِنْكُمْ قَائِماً فَمَنْ نَسِيَ فَلْيَسْتَقِئْ ». رَوَاهُ َمُسْلِمٌ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирингиз тик турган ҳолда ичмасин, ким эсдан чиқариб (ичиб қўйса) қайт қилиб юборсин”, дедилар”. Муслим ривоят қилган.

Яна бошқа бир ҳадисда шундай дейилган.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:  » لَوْ يَعْلَمُ الَّذِي يَشْرَبُ وَهُوَ قَائِمٌ مَا فِي بَطْنِهِ لَاسْتَقَاءَهُ «. رَوَاهُ أَحْمَدُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Тик турган ҳолида ичаётган киши қорнида нима борлигини билганида, албатта уни қайт қилиб юборарди”, дедилар”. Аҳмад ривоят қилган.

Бошқа бир ҳадисда шундай дейилган:

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نَهَى عَنِ الشُّرْبِ قَائِمًا. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тик туриб ичишдан қайтардилар”. Муслим ривоят қилган.

Бешинчи одоб – уч марта бўлиб, нафас олиб ичиш.

Ичимликни ўтирган ҳолда, учга бўлиб, ўртада нафас олиб ичилади. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган.

عَنْ نَوْفَلِ بْنِ مُعَاوِيَةَ الدَيْلِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: رَأَيْتُ رَسُولَ الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَشْرَبُ بِثَلَاثَةِ أَنْفَاسٍ يُسَمِّي اللهَ فِي أَوَّلِهَا وَيَحْمَدُهُ فِي آخِرِهَا. رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ فَي الْأََوْسَطِ.

Навфал ибн Муовия Дайлий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни аввалида Аллоҳнинг исмини айтиб ва охирида эса, Аллоҳга ҳамд айтиб, учта нафас билан ичаётганларини, кўрдим”. Табароний ривоят қилган.

Сув ичмоқчи бўлган киши идишни оғзига олиб келганида «Бисмиллаҳ» ни айтади, сувни ичиб бўлиб «Алҳамдулиллаҳ» дейди, кейин нафас олиш учун идишни оғзидан узоқлаштиради. Шу ҳолатда уч марта бўлиб, бўлиб ичади. Бунга ушбу ҳадисни далил қилишимиз мумкин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَشْرَبُ فِي ثَلَاثَةِ أَنْفَاسٍ إِذَا أَدْنَى الْإِنَاءَ إِلَى فِيْهِ سَمَّى اللهَ فَإِذَا أَخَّرَهُ حَمِدَ اللهَ يَفْعَلُ ذَلِكَ ثَلاَثَ مَرَّاتٍ. رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ فِي الْأَوْسَطِ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уч нафасда ичардилар. Идишни оғзиларига яқинлаштирсалар, “Бисмиллаҳ” дердилар, уни орқага сурсалар (узоқлаштирсалар) Аллоҳга ҳамд айтардилар. Шуни уч марта қилардилар”. Табароний ривоят қилган.

Шариъатимиз буюрган нарсаларда инсониятга фойдалар бўлса, қайтарилган нарсаларда эса, жуда ҳам кўп зарарлар бордир.

Сувни учга бўлиб ичишнинг инсониятга фойдалари ҳақида баъзи табиблар шундай дейишади: «Инсоннинг қорнининг ҳарорати, ичиладиган сувнинг ҳароратидан юқори бўлади. Шунинг учун, сувни уч бўлиб, ичилса, ичилган сув қориннинг ҳароратига мослашиб бориши осон бўлади. Шунга кўра, сувни аввалида озроқ, кейингисида ундан сал кўпроқ, учинчисида эса, хоҳлаганича ичса бўлаверади».

Олтинчи одоб – ичимликни симириб ичиш.

Ичимлик ичаётган киши, икки лабини орасини озроқ очиб, симириб ичиши керак. Туянинг ичиши каби ичмайди. Бундай ичишда бир инсонга бир қанча фойдалар бор:

  1. Ичиш пайтида қорнига ҳавони кириши камроқ бўлади. Зеро, қоринга ҳавони кўп кириши, қориннинг дам бўлишига олиб келади.
  2. Ичимлик ичувчи сувнинг таъмини тез билади, у яхши сувми ёки сасиб қолган сувми тез ажрата олади. Оғзини катта очиб ичиладиган бўлса, бир қанча сувни ичиб бўлгандан сўнг, таъмини ҳис қилади. Бунда кеч бўлади.
  3. Ичимликка тушиб қолган ҳашорат ёки бошқа майда нарсани ҳам, ичиши билан сезади ва ундан сақлана олади.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти
мударриси Мадаминов Шокиржон

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Хотира чироғи ўчмайди
«TASHKENT BOOK FEST – 2019» — I-Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси
Ўқилмаган хат

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Тавбага шошилинг!

  • Рўзадор тилига эҳтиёт бўлсин

  • Рўзадор учун икки хурсандчилик бор

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори