Юртимизга ойларнинг султони бўлмиш Рамазон кириб келди. Ойларнинг саййиди ва энг фазилатлиси бўлган Рамазон ойи шарафли ва муқаддас ойдир. Бу ойда қилинган ҳар бир яхши амал, хайр-эҳсон қилиш, инсонларга ёрдам бериш ва ибодат билан ўтқазишнинг бошқа ойлардан кўра савоби кўпроқ бўлади.
Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ойда бошқа ойларга қараганда янада сахийроқ бўлиб кетардилар. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг энг саховатлиси эдилар. Рамазон ойида янада саховатлироқ бўлиб кетардилар”.


Куни кеча ана шундай саховатли ҳомийлар кўмагида мадрасамизда ҳизмат қилувчи барча ходим ва устозларга 8 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Жумладан ҳар бир кишига 10 кг ун, 10 кг гуруч, 5 кг шакар, 5 литр ёғ, 3 кг гўшт, 3 кг новвот каби маҳсулотлар, шунингдек 1 яшик тухум, қуруқ чой ва яна бир қанча маҳсулотлар тақдим қилинди.


Аллоҳ таоло ушбу эҳсонларни мукофотларини Ўз фазли карами ила зиёда қилиб берсин. Барчамизга Рамазон ойларини хайр ва барака или ўтказиш насиб қилсин.
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати






