Ислом шариати нафақат спорт билан шуғулланишга ижозат берган, ҳатто бу ишга барча мусулмонларни рағбатлантирган, чақирган ҳам. Ислом мўмин-мусулмонларни бадантарбия, отда чопиш, пойгада мусобақалашиш, сувда сузиш, мерганлик, ақлни чиниқтириш каби машқлар билан мунтазам шуғулланиб юришга буюрган. Ҳозирги кунимизда соғлиқни сақлаш, хасталикка чалинмаслик учун бадантарбия қанчалик аҳамиятли эканини ҳамма тушуниб етган. Каттаю кичик иложи борича бадантарбияга эътибор беради. Ҳамманинг кучли, қувватли, чапдаст, эпчил бўлгиси, хасталикларга чалинмай юргиси келади. Бунинг учун бадантарбия билан доимий шуғулланиш керак.


“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасасида спортга катта эътибор берилади. Талабалар орасида шахмат, тош кўтариш, кураш, футбол ва стол тенниси спорт турларидан мусобақалар мунтазам равишда ўтказилиб турилади. Куни кеча 20 феврал куни “Назарбек” талабалар талабалар турар жойида “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида шахмат ва стол тенниси спорт турлари бўйича мусобақа ўтказилди.


Мусобақа жуда қизғин ва кўтаринки кайфиятда ўтиб, ғолибларни аниқлаш осон кечмади. Бугун мусобақаниннг футбол йўналиши бўйича саралаш ўйинлари бўлиб ўтади. Мусобақанинг якуний ғолибларини кейинги саҳифаларимизда эълон қиламиз.



Абдулвасе Ғаниев «Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими» бошлиғи






