ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
22.02.2018 / - Мақолалар, Янгиликлар

Макка фатҳидан кейин ҳижрат йўқ

Мустақилликка эришиб ўзлигимизни, маданиятимизни, динимизни, миллий қадриятларимизни, “ўзбек” деган улуғ номни қайтадан тиклаб ривожланиш йўлига қадам қўйдик. Шулар самараси ила 27 йил мобайнида кўплаб ютуқларга эришдик. Лекин бу ютуқларимизни кўраолмайдиган турли мутаассиб кучларнинг борлиги ҳам сир эмас. Муқаддас динимизни ниқоб қилиб, Қуръон оятлари ва ҳадисларнинг асл моҳиятини бузиб, нотўғри талқин қилиб, одамларни ҳидоят йўлидан адаштиришга уринаётган бузғунчи кучларнинг асл мақсади жамиятимиздаги бирликка таҳдид солиб, ички парокандаликни келтириб чиқариш эканини англаш қийин эмас.   Диний экстремистик оқимлар ва террорчи ташкилотлар ўзларининг манфур, ғаразли ниятлари ва хатти-ҳаракатларини  оқлаш мақсадида пок динимиз номидан турли “фатволар” бериб бу қарашларга қўшилмаганларни “адашганлар”га чиқаришмоқда. Бундай кимсалар серқуёш ўлкамизнинг тинчлигига турли йўллар билан рахна солиб, кўзлаган хуружларини амалга оширишга ҳаракат қилмоқда. Улар бу йўлга асосан ёшлар ва аёлларни жалб этишга уринмоқда. Ҳар хил интернет сайтларидан фойдаланиб, у ерда ўзларига эргашадиган кишиларни тўплашга интилишмоқда. Тузоққа тушганларнинг Ислом дини ниқоби остида онгини заҳарламоқда. Бундай гуруҳларга қўшилиб қолганлар, уларнинг бузуқ ғоялари гирдобида ғарқ бўлмоқда. Уларнинг нотўғри  талқиндаги “ҳижрат”, “жиҳод” каби тушунчаларига алданиб, қўпорувчилик, бузғунчилик мақсадида, ўз ватанинидан воз кечишни ҳижрат билан боғлаб, бу сафга қўшилиб қолаётганлар ҳам йўқ эмас. Ҳижрат ҳақида гапирадиган бўлсак, Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг “Макка фатҳидан кейин ҳижрат йўқ” деган ҳадиси шарифлари бундай кимсаларга қарши дастак бўла олади. Бундайлар “жиҳод” тушунчасини ҳам ўзларининг манфаати йўлида нотўғри талқин қилиб, “жиҳод олтинчи аркон”, “жиҳод мусулмонларнинг ғайридинларга қарши муқаддас уруши” деб уқтиришади. Аслида диний истилоҳга кўра жиҳоднинг нафс, шайтон ва ёв билан курашишдек уч тури мавжудлиги, уларнинг мазмун­ моҳияти ҳақида обрўли манбаларда етарлича тушунтириш берилган. Аммо диний экстремистик ҳаракатлар ушбу тушунчага хос бўлмаган мазмун беришга интилмоқдалар. Ислом– инсонпарвар дин. Шунинг учун биз динимизни турли бузғунчи кучларнинг ғоявий­-ақидавий хуружларидан ҳимоя қилишимиз, Исломдан ниқоб сифатида фойдаланаётган кимсаларга қарши ғоявий кураш олиб бормоқлигимиз зарур.

Президентимиз таъкидлаганларидек “…диний илмларнинг тарихан энг юқори босқичга кўтарилишида, она юртимизда туғилиб камолга етган улуғ алломаларнинг хизматлари беқиёс экани бизга ғурур ва ифтохор бағишлайди”. Маълумки, шариат аҳкомлари Аллоҳ таолонинг каломи, унинг пайғамбарлари, расуллари суннатлари билан собит бўлади. Бошқа ҳеч ким бирор бир сабабга кўра бу ишни амалга ошириши, шаръий амалларни жорий қилиши мумкин эмас. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўз умматларига доимо енгиллик, осонлик истаб  келган. Шундай  бўлса­да, диний экстремистик оқимлар ўзларининг ноанъанавий ғоялари билан динимизни қийинлаштиришга ва ундан бездиришга  уринишмоқда. Ваҳоланки, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳадиси шарифларида: “Осонлаштиринг, қийин қилиб қўйманглар, яхши хабарларни  етказинглар (диндан) нафратлантириб  қўйманглар” (Имом Муслим) ва бошқа бир ҳадисда эса, “Осонлаштиринг, қийинлаштирманг, қизиқтиринг, бездирманг” (Имом Бухорий ва Имом Муслим) деб марҳамат  қилганлар. Қолаверса, Аллоҳ таоло: “Аллоҳ сизларга (шариат аҳкомларини) енгиллатишни хоҳлайди. Ахир инсон заиф яратилган да!” (Нисо, 28) деб марҳамат қилади.

Буюк олим Имом Ғаззолий айтадилар:

“Диний мутаассиблар диндан фойдаланган ҳолда кишиларга ҳужум қиладиган катта қароқчилардир”.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) даврида мусулмонлар билан Макка мушриклари ўртасида кечган можаролар, жангу жадаллар Қуръ­он оятлари ва ҳадисларда акс эттирилган. Булар экстремистик руҳдаги кишиларда кучли таассурот қолдириб, улар ўзларининг тинч аҳоли, конституциявий тузумга қарши бузғунчилик фаолиятларини гўё кофир ва мушрикларга қарши муқаддас жанг билан қиёслайдилар. Ваҳоланки, Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) мушриклар билан қилган жангларининг ўзига хос сабаб ва омиллари  бор эди. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га  Аллоҳ тарафидан ваҳий орқали кўрсатмалар бериб турилган. Масалан, Нисо сурасининг 90-оятида: “Агар сизлардан четланиб, сизларга қарши жанг қилмай, сулҳни таклиф қилсалар, Аллоҳ сизларга улар узра (қаршичиқишга) йўл бермайди” деган кўрсатма берилган.

Ҳозирда эса диний  маълумоти ҳам, дунёвий ва сиёсий  савияси ҳам паст даражада бўлган баъзи оқим пешволари ўзларича шаръий фатво бериш, жиҳод эълон қилиш кабиларга журъ­ат қиляптилар. Диний экстремистик оқим вакиллари ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида, биринчидан, Қуръон оятлари мазмунини бузиб талқин қиладилар. Иккинчидан, аниқ бир тарихий шароит, воқеа билан боғлиқ ҳолда ваҳий орқали нозил қилинган ва учинчидан, ҳукми бекор қилинган – мансух оятларни бугунги, ўзгарган тарихий шароитга татбиқ қилишга ва шу йўл билан ўз ҳаракатларини гўёки, оқлашга интиладилар. Хусусан, “Ҳизбут­таҳрир” фақат исломий қоидалар устуворлигини қарор топтириш учун кураш олиб боради. Бундай ҳаракатлар эса барча даврларда ва барча уламолар томонидан қораланиб, бузғунчилик сифатида баҳоланган. Фикр юритайлик, ундай шахсларнинг асл мақсади динни юксалтириш  эмас, аксинча, уни йўқ қилиш эканини  унутмайлик. Президентимиз таъбири билан айтганда, “Муқаддас Ислом динимизни пок сақлаш  ва  уни  турли хил ғаразли хуруж ва ҳамлалардан, туҳмат ва бўҳтонлардан ҳимоя қилиш, унинг асл моҳиятини  униб­ўсиб келаётган ёш авлодимизга тўғри тушунтириш, Ислом маданиятининг эзгу ғояларини кенг тарғиб этиш вазифаси ҳамон долзарб бўлиб қолмоқда”. Инсон дунёга келибдики, орзу ­умидлар билан яшайди. Орзулари рўёбга чиққан киши эса албатта шукр қилиши керак. Бугунги  кунда турли хил  ахборот воситалари ва интернет сайтлари ёрдамида бир қатор араб мамлакатларида содир этилган хунрезлик, норозилик намойишлари ҳақида кўплаб мақолалар эълон қилинмоқда. Бундай мақолаларни ўқиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ўз натижасини бераётганига ҳар бир фуқаро, ёшу қари бирдам бўлиб юрт тинчлиги учун бор куч ғайрати билан меҳнат қилаётганига яна бир карра шукр қиласан киши. “Мустақиллик бизга нима берди?” деган саволга жавобан озодлик, диний эркинлик, катта имкониятлар берди, деб баралла айтишга ҳақлимиз. Албатта, бу неъматларнинг  қадрига етиб, шукрини қилишимиз лозимдир.

 

 “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси
Абдулаҳадов Абдулмўмин

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Расулуллоҳ алайҳиссолату вассаломнинг узоқ масофада бўлаётган воқеалар ҳақида хабар беришлари
Қуръон мусобақасини онлайн кўриш имконияти яратилади
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида 2017-2018 ўқув йили битирув имтиҳонлари бошланди

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Рўзадор тилига эҳтиёт бўлсин

  • Рўзадор учун икки хурсандчилик бор

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

  • Рамазон тақво ойи

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори