ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
30.11.2018 / - Ислом тарихи, Мақолалар, Янгиликлар

Суҳайб Румий розияллоҳу анҳу

Суҳайб Румий розияллоҳу анҳу Рум миллатидан бўлмаганлар балки, у киши тоза араблардан бўлганлар. У кишини бир қанча вақт Румда яшаганлари учун “Румий” деб аташган. Суҳайб Румий розияллоҳу анҳунинг оталари Синон ибн Молик Нумайрийдир. У киши Форс шоҳи Кисронинг салтанатидаги “Убулла” деган шаҳарда волий бўлганлар. Ўша вақтда Суҳайб Румий розияллоҳу анҳу беш ёшдан ўтмаган, оталарининг арзанда ўғилчалари эдилар.
Ўзларининг юзлари оппоқ, сочлари қип қизил, яъни, маллароқ сочли, чиройли, кўзлари ёниб турадиган, зеҳни ўткир бола бўлганлар. Кунлардан бирида оналари билан бирга бир қанча хизматкор ва мулозимларини олиб ўзларига қарашли Ироқда жойлашган “Саний” деган қишлоққа истироҳат қилиш учун йўл оладилар. Мана шу қишлоқда турган вақтларида Рум қўшинлари келиб бу қишлоқни ишғол қилишади ва молларини талаб, болаларини асир қилиб олиб кетишади. Мана шу асирлар ичида Суҳайб Румий розияллоҳу анҳу ҳам бор эдилар.
Суҳайб Румий розияллоҳу анҳу қул сифатида инсонларнинг қўлидан бошқа инсонларнинг қўлига ўтиб, охири Рум қасрларининг бирида хизматкор бўлиб юрадилар ва ёшлик вақтлари ўша ерларда ўтади. Суҳайб Румий розияллоҳу анҳу Рум ерларида ўсганликларига қарамай, ўзларининг асл Араб фарзанди эканликларини асло унутмаганлар. Балки доимо қалбларини ватан соғинчи, яқинларининг соғинчи банд қилиб турган.
Шундай кунларнинг бирида Суҳайб Румий ўз ҳожаларининг бир роҳиб билан гаплашиб турганини эшитиб қолдилар. Роҳиб унга шундай дерди: “Араб ярим оролидаги Макка деган шаҳардан Пайғамбар чиқадиган замон жуда яқинлашиб қолди. У Пайғамбар Исо ибн Марямнинг рисолатини тасдиқлайди, инсонларни зулматлардан нурга чиқаради”. Шу фурсатдан бошлаб Суҳайб Румий розияллоҳу анҳунинг ҳаёлларини мана шу ўй-фикрлар банд этди. У зот имкон топилиши билан ҳожаларининг қўлидан қочиб, Макка тарафга, яъни, ўзларининг она диёрлари бўлмиш араб ерларига юзландилар ва имкон топилди дегунча, Маккага кириб у ерда тижорат билан шуғуллана бошладилар. Тижоратда Абдуллоҳ ибн Жудъон деган киши билан шерик бўлдилар ва омадлари келиб бойиб кетдилар. Тижорат билан шуғулланиб юрсалар-да бутун ўйу фикрларини ана ўша насроний роҳибнинг гаплари банд қилганди. Ўзларига ўзлари “Қачон келар экан ўша насроний роҳибнинг айтган гаплари қачон келар экан, қачон келар экан ўша пайғамбар”, деб ўйлаб юрдилар.
Ниҳоят у киши орзу қилган дамлар етиб келди. Бир куни Суҳайб Румий розияллоҳу анҳу ўз сафарларидан бирида Маккага қайтиб келишларида, одамлар у кишига “Муҳаммад ибн Абдуллоҳ деган одам чиқипти, у киши инсонларни ягона Аллоҳга иймон келтириш, адолатли бўлиш ва яхшилик қилишга буюрар экан. Инсонларни фахш, бузуқлик ва мункар ишлардан қайтарар экан”, дейишди. Суҳайб Румий розияллоҳу анҳу “Бу киши инсонлар “Амин” деб лақаблайдиган киши эмасми”, деб сўрадилар. Одамлар “Ҳа, худди ўшанинг ўзи”, дейишди. Суҳайб Румий розияллоҳу анҳу “Қаерда эканлар у киши”, деб сўрасалар, “Арқом Абу ибн Арқомнинг уйида Сафо деган жойда”, деб жавоб беришди. Кейин “Лекин эҳтиёт бўлгин эй Суҳайб, чунки, сени Қурайшдан ҳимоя қиладиган қариндошларинг ҳам, яқинларинг ҳам йўқ”, деб насиҳат қилишди.
Суҳайб Румий розияллоҳу анҳу атрофга ола зарак назар ташлаб, эҳтиёт бўлиб Арқом ибн Абу Арқомнинг уйига бордилар. Борсалар уйнинг эшиги олдида Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳу турибдилар. Бу кишини олдиндан таниганлари учун яқинлашиб, “Сен нима учун келдинг эй Аммор”, деб сўрадилар. Аммор розияллоҳу анҳу “Ўзинг нима учун келдинг”, деб сўрадилар. Суҳайб розияллоҳу анҳу “Мен мана бу киши(яъни Пайғамбар алайҳиссалом)нинг олдига кириб, у киши айтган гапларини эшитмоқчиман”, дедилар. Аммор розияллоҳу анҳу “Мен ҳам худди шу нарса учун келган эдим”, деб мақсадни очиқладилар. Суҳайб розияллоҳу анҳу “Унда кел Аллоҳнинг баракаси билан кира қоламиз”, дедилар. Икковлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига кириб, у кишининг гапларини эшитишгач, юзларини иймон нури, қалбларини иймон сурури қоплаб олди ва бир-бирларидан илгарилаб “Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳу”, деб иймон келтиришди. Мана шу кундан бошлаб Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳидоят булоқларидан қониб ичиш бахтига сазовор бўлишди. Коронғу тушган вақтда Пайғамбар алайҳиссаломнинг олдиларидан қалбларини бутун дунёнинг ғам ташвишларини кетказадиган даражадаги иймон нури билан чиқишар эди.
Бахтга қарши Суҳайб розияллоҳу анҳунинг иймон келтирганларидан Қурайш хабар топган вақтда Ҳазрати Билол, Ҳазрати Аммор, Сумайя, Ҳаббоб ибн Арат каби буюк саҳобийлар билан бирга жуда қаттиқ азобларни бошларидан кечирдилар. Лекин бу азобларни хотиржамлик ва сабр билан қарши олдилар. Чунки у киши жаннат йўли инсон нафси ёқтирмайдиган машаққатлар билан ўралганлигини яхши билардилар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом саҳобаларга Мадинага ҳижрат қилишга рухсат берган вақтларида Суҳайб розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан ҳижрат қилишни хоҳладилар. Лекин Қурайш буни сезиб қолиб, у кишининг йўлларини тўсиб қўйди ва у кишига Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан ҳижрат қилишга имкон беришмади. Ҳаттоки у кишига қараб турадидан қоровуллар ҳам тайинлаб қўйишди. Чунки Суҳайб розияллоҳу анҳу жуда кўп бойлик эгаси бўлганлари учун Қурайшликлар мана шу бойликнинг Маккадан чиқиб кетишини хоҳлашмас эди. Суҳайб розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ўз соҳиблари Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан ҳижрат қилганларини билгач, уларга етиб олишни хоҳладилар. Лекин бунга қоровуллар яъни соқчилар имкон беришмасди. Улар доимо эртаю кеч у кишини қўриқлаб чиқиб кетишга йўл қўйишмас эди. Шунда Суҳайб Румий розияллоҳу анҳу бир ҳийла ишлатиб соқчилардан қочиб кетишдан ўзга чоралари қолмади.
Давоми бор…

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти
талабаси Камронбек Мусо.

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Нуриддин домла Холиқназаров: Энг жирканч иллат
Ёшларимизни интернетдаги мафкуравий таҳдидлардан асрайлик
Рамазон — ёшлар учун айни фурсат!

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

  • Рамазон тақво ойи

  • Рамазон сабр ойи

  • Соғлом турмуш тарзига тарғиб

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори