SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
БИДЪАТ ТУШУНЧАСИНИНГ ИЛМИЙ ТАҲЛИЛИ
30.01.2023 / Bo‘limda Aqida, Maqolalar

Бидъат тушунчасининг илмий таҳлили

Учинчиси: Бидъатнинг қисмлари

Имом Нававий бидъат ҳақида гапириб, шундай деганлар: “Уламолар, бидъат беш қисмдир: вожиб, мандуб, ҳаром қилинган, макруҳ (ёмон кўрилган) ва мубоҳ.  Вожиб бўлган бидъат бу мутакаллимларнинг мулҳидлар, бидъатчи ва шуларга ўхшаш тоифаларга далилларни шакллантириб чиқишларидир. Мандуб бидъатлар илмга оид китобларни тасниф қилиш, мадрасаларни, работларни қуриш ва бошқа шу каби ишлар ҳисобланади. Таомларнинг турли хилини оммалашиб кетиши ва шунга ўхшаш ишлар мубоҳ бўлган бидъатлардир. Ҳаром қилингани ва макруҳ (ёмон кўрилгани) иккиси эса очиқ ойдин маълум.” (Имом Нававийнинг “Саҳиҳул муслим”га ёзган шарҳлари (6 / 154 б.) Шу каби гапларни Ҳофиз Ибну Ҳажар Асқалоний Изз Ибн Абдуссаломдан ўзларининг “Қоваид” номли китобларининг охирида нақл қилиб келтирадилар. (Фатҳул Борий (13 / 254 б.)

Тўртинчиси: Набий (сав) замонларидан кейин саҳоба(р.а)лар пайдо қилган (яхши) бидъати ҳасаналардан намуналар.

Дарҳақиқат, саҳоба(р.а)лар Расулуллоҳ (сав): “Ким яхши суннатни пайдо қилса…” деган гапларининг остига киради деб кўрган ҳамда уларга шариат аслларидан бир асоси бор бидъати ҳасаналарнинг кўпини пайдо қилганлар. Мана шу ишларнинг жумласидан:

1.Умар Ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу мусулмонларни таровеҳ намозига жамлаганлари ва шу ишни кўриб туриб, уни “Қандай ҳам чиройли бидъат бўлди”, деб айтганлари. (Ушбу қиссани Имом Бухорий ўзларининг саҳиҳ тўпламларида ривоят қилганлар (2 / 707) Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний “Фатҳул Борий”да Умар розияллоҳу анҳунинг “Қандай ҳам чиройли бидъат бўлди” деган гапларини шарҳ қилиб, қуйидаги гапларни келтирадилар: “Бидъат деб, унинг асли  аввалда ўтган унинг ўхшаши бўлмаган нарсага айтилади, шариатда суннатга қарама қарши бўлган нарсага айтилиб, у мазамматланган бўлади. Ўрганиш натижаси шуки бидъат агар шариатда яхши саналган нарсанинг остига кирадиган бўлса, у бидъати ҳасана бўлади, агар шариатда қабиҳ саналган нарсанинг остига кирса, у қабиҳ, ёмон саналган бидъат бўлади. Булардан бошқалари мубоҳ қисмидан бўлади. Ва бидъат (юқорида айтганимиздек) беш ҳукмга кўра тақсимланади”.

2.Қуръони каримни Абу Бакр розияллоҳу анҳу замонларида Умар розияллоҳу анҳунинг кўрсатмалари билан жамланиши, бу ҳақда машҳур қисса мавжуд. Очиқ ойдин кўриниб турибдики, Набий (сав) қилмаган бирон бир ишни қиладиган бўлса, мутлақо ҳаром дейиш катта хатодур, балки бидъат шаръан қабиҳ бўлса, у ё ҳаром қилинган ё макруҳ бидъат бўлади. Бидъат шаръан чиройли бўлса бас, у вожиб ёки мандуб бўлади. Агар  шундай тақсимот бўлмаганда эди Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумоларнинг ушбу ишлари ҳаром иш бўлар эди, демак шундан бидъат мутлақо ҳаром дейдиган кишининг гапи ботил экани билинади.

3.Усмон Ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг жума куни иккинчи азонни зиёда қилишлари, Имом Бухорий ўзларининг саҳиҳ тўпламларида унинг жорий бўлиши сабабининг зикр қилиб ривоят қиладилар. У ҳам бўлса инсонлар кўпайган вақтида саййидимиз Усмон розияллоҳу анҳу иккинчи азонни зиёда қилганлар ва уни Мадинадаги бозоридаги Завро деган жойда амалга оширишга буйруқ берганлар. Энди айтингчи, Усмон розияллоҳу анҳуни саҳобаларнинг тасдиғи билан ушбу ишни амалга оширганликлари учун Усмон розияллоҳу анҳуни ва саҳобаи киромларни бидъатчи ва залолатга бошловчи деб айтиш дуруст бўладими!?

Яна икки ҳарами шарифда Рамазон ойининг кечаларида таҳажжуд намозини жамоат бўлиб намозни адо этиш ва таровеҳ намозида хатми Қуръон қилиш ва унда мункар иш ҳосил бўлмаган ва Аллоҳнинг зикри ва мубоҳ ишларни ўз ичига олган Мавлиди набавий шарифнинг бидъатига қиёс қилса бўладиган бошқа амаллар бидъати ҳасана ҳисобланади.

         Агар биз ҳар бир бидъатни залолат деб айтишга таслим бўладиган бўлсак, унда Қуръони каримни бир мусҳафга жамланишни, инсонларни таровеҳ намозига жамланишларини бекор қилишимиз, жума куни иккинчи азонни айтмаслигимиз ҳамда ўша саҳобаларни залолатдаги бидъатчилар деб айтишимиз вожиб бўлиб қолади.

Давоми бор…

КЎКАЛДОШ ЎМИТМ МАТБУОТ КОТИБИ РУСТАМ ОХУНЖОНОВ ТАРЖИМАСИ

What you can read next

ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ДАЪВАТ УСЛУБЛАРИДАГИ ҲИКМАТЛАР “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам – икки олам сарвари”
Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳаёлари (ИККИ ОЛАМ САРВАРИ)
Муҳаммад (ﷺ) ҳаётлари
Муҳаммад (ﷺ) ҳаётлари. (мен икки қурбонликка аталганнинг ўғлиман 2-қисм)
Муҳожирлар ва ансорлар ўртасидаги биродарлик
Айтилган гапни қабул қилиш

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP