SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
ИМОМ ТЕРМИЗИЙНИНГ “СУНАН” АСАРИДА ҚУРЪОН ОЯТЛАРИ БАЁНИ
29.09.2024 / Bo‘limda Maqolalar, Qurʼon ilmlari

Имом Термизийнинг “Сунан” асарида Қуръон оятлари

Имом Термизийнинг “Сунани Термизий” асари “сунан[1]” ва “жомеъ[2]” йўналишида ёзилгани боис, Имом Термизий  ушбу асарида ҳадисларни фиқҳий боблар тартибига кўра келтириш билан бирга бошқа турли хил бўлимларни ҳам келтирган. Жумладан, муаллиф бу асарда Қуръон оятларига тегишли бўлган учта бўлим ташкил қилган. Улар, “Китабу фазоилил Қуръан” (Қуръон фазилатлари китоби), “Китабул қироат” (Қироатлар китоби) ва “Китабу тафсирил Қуръан” (Қуръон тафсири китоби) номлари билан аталган бўлиб, бу бўлимларда шу мавзуларга оид ҳадислар баён қилинган.

Ушбу бўлимларда келтирилган ҳадислар Қуръони Каримнинг барча оятларини қамраб олмаган. Балки, сураларнинг баъзи оятларига алоқадор ҳадислар келтирилган. Чунки, муаллиф ўз асарида барча суралар оятларини баён қилишни мақсад қилмаган. Балки, оятларга алоқадор бўлган ҳадисларни келтирган. Шунга кўра, бу китоб тафсир китоби эмас, балки ҳадис асари деб номланади.

Мусанниф ушбу асарида сураларнинг фазилатларини баён қилиш мақсадида “Китабу фазоилил Қуръан” (Қуръон фазилатлари китоби) номи билан алоҳида бир бўлим ташкил қилиб, бу жойда Қуръони Карим сураларининг фазилатлари борасида ривоят қилинган ҳадисларни келтирган. Мусанниф ушбу бўлимда 25 та боб зикр қилиб, унда жами 51 та ҳадис келтирган.

Ушбу бўлимда, Фотиҳа, Бақара, Оли Имрон, Исро, Каҳф, Ясин, Зумар, Духон, Ҳашр, Мулк, Залзала, Ихлос, Муъаввизатайн суралари номи билан боблар номланган бўлиб, бу бобларда шу сураларнинг фазилати борасидаги ҳадислар келтирилган. Шунингдек, ушбу бўлимда Қуръоннинг фазилати, Қуръон таълими фазилати, Қуръон ўқувчининг фазилатига тегишли ҳадислар ҳам келтирилган.

Шунингдек, Имом Термизий “Сунан Термизий” асарида қироатлар ҳақида ҳам алоҳида бўлиб ажратган ва бу бўлимни “Китабул қироат ан Росулиллаҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам”, деб номлаган. Мусанниф ушбу бўлимда Қуръони Каримнинг қироатига тегишли бўлган ҳадисларни келтирган. Бу бўлимда 13 та боб ташкил қилинган бўлиб, унда жами 22 та ҳадис баён қилинган.  Ушбу бўлимда Фотиҳа, Ҳуд, Каҳф, Рум, Қамар, Воқеа, Лайл, Зариёт, Ҳаж суралари номи билан боблар ташкил этилган бўлиб, шу бобларда ушбу сураларга оид ҳадислар келтирилган.

 “Сунани Термизий” асарининг “Китабу тафсир ал-Қуръан” бўлими ҳақида ҳам сўз юритадиган бўлсак, ушбу бўлимда зикр қилинган боблар  суралар номи билан номланиб, шу бобларда ўша сура оятлари билан боғлиқ ҳадислар келтирилган. Қуръони Каримда жами 114 та сура бўлса, бу асарда 93 та сураларнинг баъзи оятларига тегишли бўлган ҳадислар баён қилинган. Аммо, қуйидаги 21 та (Жасия, Талоқ, Мулк, Нуҳ, Муззаммил, Инсон, Мурсалат, Набаа, Назиъат, Инфитор, Ториқ, Аъло, Балад, Адиёт, Қориа, Аср, Ҳумаза, Фил, Қурайш, Моун, Кафирун суралар) зикр қилинмаган. Бу бўлимида 95 та боб келтирилган бўлиб, шу боблар остида жами 419 та ҳадис баён қилинган. Боблар Қуръони Карим суралари номи билан номланиб, суралар тартиби бўйича тартибланган. Лекин, биринчи боб “Қуръонни ўз фикри билан тафсир қиладиган киши борасида келган нарсалар (ҳадислар) боби”, деб номланган.

Ундан кейинги боблар Фотиҳа сурасидан бошлаб, то Нас сурасигача Қуръони Каримдаги суралар тартиби бўйича келтирилган. Ушбу бўлимда “Муъаввизатайн суралари боби” билан тугагандан кейин, охирида яна иккита боб келтирилган. Бу бобларга ном қўйилмасдан “Боб” дейилган. Биринчи бобда Одам а.с.нинг яралиши, саломлашиш ва ташмитнинг бошланиши ҳақидаги ҳадис келтирилган. Иккинчи бобда эса, ерда тоғларнинг яратилиши ҳикмати ва садақанинг фазилати ҳақидаги ҳадис келтирилган.

Ушбу асарнинг “Қуръон тафсири китоби” бўлимида фақатгина сура оятларининг тафсири баён қилинган эмас, балки тафсир илмига алоқаси бўлган, оятларнинг нозил бўлиши сабаби, носих-мансух, оятлар фазилати каби бошқа мавзулар борасидаги ҳадислар ҳам келтирилган. Шунга кўра бу асар тафсир китобларидан фарқ қилади. Шунинг учун бу китоб тафсир китоби эмас, балки ҳадис асари деб номланади.

Шунингдек, Имом Термизий ушбу асарининг бошқа ўрнида алоҳида “Қуръон фазилатлари китоби” бўлимини келтириш билан бирга “Қуръон тафсири китоби” да ҳам баъзи сураларнинг фазилатини ҳам баён қилган.

Ушбу бўлимда сура ўқиб бўлингандан кейин, унинг ортидан айтиладиган зикрлар ҳақидаги ҳадислар ҳам баён қилинган.

Шунингдек, Имом Термизий ўзининг бу асарида фақатгина марфуъ бўлган ривоятларни келтиришни шарт қилмаган. Шунга кўра, мавқуф, мақтуъ каби ривоятларни ҳам келтирган.

 Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Имом Термизий “Сунани Термизий” асарида Қуръон Карим оятлари ҳақида кўплаб ҳадисларни келтирган. Шунга эътибор бериш керакки, Имом Термизий бу ўринда муфассир эмас, балки муҳаддис ўлароқ оятларга оид ҳадисларни баён қилган. Шунга кўра, оятларни баён қилишда муҳаддислар билан муфассирлар орасида фарқ борлиги намоён бўлади. Чунки, муфассирлар Қуръони Каримнинг барча оятларини тўлиқ тафсир қилишни мақсад қиладилар. Муҳаддислар эса, Қуръони Карим оятларига алоқадор бўлган ҳадисларни келтиришни мақсад қилишади.

Мадаминов Шокиржон Абдулмиталибович “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударриси


[1] “Сунан” йўналишидаёзилган ҳадис асарларида ҳадислар таҳорат, намоз, рўза, закот каби фиқҳий бобларга кўра тартибланган ҳолда жамланган бўлади.

[2] «Жавомеъ ва Жомеъ” йўналишида тасниф қилинган ҳадис асарларида ҳадислар маълум бир мавзу асосида эмас, балки барча мавзу ва бобларга тегишли бўлган ҳадислар жамланади.

What you can read next

Онлайн дарс жараёнлари билан танишув
Онлайн дарс жараёнлари билан танишув
БИДЪАТ ТУШУНЧАСИНИНГ ИЛМИЙ ТАҲЛИЛИ
Бидъат тушунчасининг илмий таҳлили
“Qishki taʼtil” oʻquv-seminarining navbatdagi mashgʻuloti boʻlib oʻtdi
“Qishki taʼtil” oʻquv-seminarining navbatdagi mashgʻuloti boʻlib oʻtdi

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP