Маълумки, барча таълим муассасаларида ўқув-машғулотлари онлайн шаклда олиб борилмоқда. Онлайн дарс жараёнларининг ташкил этилиш ҳолатини яқиндан ўрганиш мақсадида бугун 2 феврал куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасасига Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудирининг ўринбосари А.Дўсматов ташриф буюрди.




А.Дўсматов таълим муассасасидаги дарс жараёнлари билан яқиндан танишди, дарс машғулотларига пухта тайёргарчилик кўрилганлиги, маъруза матнлари, аудио ва видео дарсларни талаб даражасида тайёрлаш жараёнларини таҳлил қилди. Онлайн дарсларни янада юқори савияда ташкил этиш, талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, педагог-ўқитувчиларга дарс жараёнларига тайёргарлик кўриш бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди.
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати






