SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Тавҳидни улуҳият ва рубубият тавҳидига бўлинишининг танқидий таҳлили
26.12.2022 / Bo‘limda Aqida, Maqolalar

Тавҳидни улуҳият ва рубубият тавҳидига бўлинишининг танқидий таҳлили

(4 – ҚИСМ)

Аммо таймиячилар бундан сўнг ҳам ўша мушрикларни рубубият тавҳидида бўлган муваҳҳидлар деб айтишади. Ва расуллар ўз навбатида улар билан фақатгина улуҳият тавҳидини тарк қилганлари сабабидан урушганлар. Мен бу ерда фақатгина улуҳият тавҳидини тарк қилганлар деган чекловга ҳеч тушунмадим, ваҳоланки мушриклар пайғамбарларни ёлғончига чиқарганлар ва уларга нозил бўлган нарсани рад қилганлар, ҳаромларни ҳалол санаганлар, қайта тирилишни ва охират кунини инкор қилганлар ва Аллоҳнинг хотини боласи бор ҳамда фаришталарни Аллоҳнинг қизлари деб эътиқод қилишган.

أَلَا إِنَّهُمْ مِنْ إِفْكِهِمْ لَيَقُولُونَ

وَلَدَ اللَّهُ وَإِنَّهُمْ لَكَاذِبُونَ

“Огоҳ бўлингизким, улар ёлғончиликлари туфайли айтурларки, Аллоҳнинг боласи (яъни, қизлари) бор». Улар шак-шубҳасиз, ёлғончидирлар” (Соффат сураси 151-152 оятлари)

 Ўша таймиячиларнинг фикрига кўра, буларнинг барчасига қарши пайғамбарлар курашмаган эмиш,  балки таймиячилар уларда улуҳият тавҳиди бўлмагани учун улар билан урушган деб эътиқод қилишади. Мана  шу сабабдан улар шу ишда мусулмонлар каби тенгма тенгдирлар ёки Ибн Абдулваҳҳобнинг фикрига кўра мусулмонлар куфрда улардан-да кучлироқдирлар. Биз уларнинг ушбу гапларига қуйидагича жавоб берамиз: “Фаразан агар улар айтгани каби улуҳият ва рубубият тавҳиди ўртасида фарқ бўладиган бўлса, унда тавассул улуҳият тавҳидига тескари келмайди. Чунки тавассул на луғат на шариат ва на урф жиҳатидан бирон нарсага ибодат қилиш дейилмайди. Солиҳ зотларга нидо ва тавассул қилишлик ибодат деб ҳеч ким айтмаган. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда бизларга хабар бермаганлар. Агар бу ишлар ибодат ёки ибодатга ўҳшаш нарса бўлганида эди унда бу ишни на тирик ва на ўлик одамга қилишлик жоиз бўлмас эди. Агар бир киши “Аллоҳ таоло бизга жон томиримиздан ҳам яқинроқ демак бирон бир воситага эҳтиёжимиз йўқ” деб айтса, биз унга “Бир нарсани ёд олиб, бир нечта нарсани қўлдан бой берибсан  ва  сенинг бу фикринг ҳар бир нарсада сабаблар ва воситаларни тарк қилишни лозим қилиб қўяди. Ваҳоланки, Олам ҳар бир нарсада сабаб ва мусаббаблар қўйилган ҳикматга кўра бино қилинган. Ундан ташқари, сенинг фикрингдан Қиёмат куни шафоат йўқлиги келиб чиқади ваҳоланки, бу заруратан диндан экани барчага маълум нарса, зеро бу фикрга кўра шафоатга бирон ҳожат қолмайди чунки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бирон бир воситага муҳтож эмас ва У воситадан кўра яқинроқдир. Ундан ташқари улар қўйган мезонга кўра Умар Ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўзлари айтган гапларида хато қилганлари келиб чиқади, чунончи у зот: “Биз Сенга Набийиинг амакиси Аббос билан тавассул қиламиз…., деб айтганлар”.  Умуман олганда сабаблар ва  воситалар эшикларини беркитиб қўйиш лозим бўлиб қолади, бу эса илоҳий суннатга хилоф бўлади, чунки унга оламлар бошланишидан охиригача бино бўлишлиги қоим бўлади. Мана шу ўлчовга кўра улар ўзлари у билан қолган мусулмонларга ҳукм қилаётган нарсани остига кириб қоладилар ва шу сабабдан уларга сабабларни чақириш ёки воситаларни тарк қилиш имкони бўлмай қолади, ваҳоланки таймиячилар инсонлар ичида сабабларга осилишга ва уларга таянишда энг қаттиқларидирлар.”

Яна бир нарсани айтишни ўзимизга лозим топдик,  у ҳам бўлса тирик билан маййит ўртасини ушбу ўринда ажратишда маъно йўқ, чунки тавассул қилувчи одам маййитдан асло бирон нарсани талаб қилмайди балки Аллоҳдан ўша маййитни Унинг ҳузуридаги каромати, унга бўлган муҳаббати ва шунга ўҳшаш нарсаларни воситаси билан талаб-дуо қилади. Бу ишларнинг барчасида маййитни илоҳийлаштириш  ёки унга ибодат қилиш маъноси борми!? Ёки бу тўғрилиги аниқ бўлган ишми? Аммо улар ўйламай ва текширмай ишга қўл урадиган тоифадирлар. Қандай қилиб улар тавассул ҳақида бундай (ширк деб) ҳукм қиладилар, ваҳоланки тавассулни жоизлиги балки унинг чиройли иш эканилиги жамийки мусулмонларнинг наздида маълумдир.

Сиз тўрт мазҳаб китобларига назар солсангиз ҳаттоинки ҳанбалий мазҳабида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зиёратлари одоблари ҳақида уларни Аллоҳга у зот билан тавассул қилишни мустаҳаб санашганини  билиб оласиз. Аммо Ибн Таймия келди ва ижмога қарши чиқиб, ақл ва нақлга хилоф қилиб фитрат марказини бузди.
Фазилатли Аллома Ҳужжатул Ислом Юсуф Дижвий Моликий Ал-Азҳарий роҳимаҳуллоҳнинг бу ҳақда берган жавоблари шу ерда тугади.
Имом Жамолиддин Юсуф Ибн Аҳмад Дижвий Моликийнинг «نقد تقسيم التوحيد» китобидан Рустам Охунжонов ва Алиакбар Абдуллаев таржимаси

What you can read next

Тунларда ибодат билан бедор бўлиш фазилати
Тунларда ибодат билан бедор бўлиш фазилати
Қуръонни хатм қилиш қачон бошланган?
Онамнинг ниятлари
Пайғамбарларга иймон келтириш ҳақида
Пайғамбарларга иймон келтириш ҳақида

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP