SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Тунларда ибодат билан бедор бўлиш фазилати
02.08.2022 / Bo‘limda Maqolalar

Тунларда ибодат билан бедор бўлиш фазилати

Кечалари ибодат билан қоим бўлиш ислом динида жуда ҳам улуғ амаллардан ҳисобланади. Бу амал билан инсонлар юқори даражаларга эришади. Шунга кўра, улуғ зотларнинг барчаси бу амални ўзиларига лозим тутишган.

Ҳар бир амалнинг бошқа амаллардан ажралиб турадиган ўзига хос хусусияти  ва фазилати бўлади. Жумладан, тунларда ибодат билан қоим бўлишнинг ҳам ўзига хос фазилатлари бор бўлиб, булар Қуръони Карим ва ҳадисларда баён қилинган. Улар қуйидагилардир:

1. Бу амал Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қилган амаллари, суннатларидир. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган:

Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (тунлари намозни ўқиш учун) қоим бўлдилар, ҳаттоки икки оёқлари шишиб кетди. Шунда: “Эй Расулуллоҳ Аллоҳ таоло сизни аввалги ва кейинги барча гуноҳларингизни мағфират қилган эмасми?”, дейилди. У зот: “Мен шукр қилувчи банда бўлмайинми?”, дедилар”. Бухорий ривоят қилган.

Яна бир ҳадисда шундай дейилган:

Асваддан ривоят қилинади: У киши айтди: “Мен Оиша розияллоҳу анҳодан: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тундаги намозлари қандай бўлган?” – деб сўрадим. У: “У зот кечанинг аввалида ухлар, охирида туриб, намоз ўқир, сўнг тўшакларига қайтар эдилар. Муаззин азон айтганда ўринларидан сакраб турар эдилар. Ҳожат бўлса ғусл қилар, бўлмаса таҳорат қилиб, чиқиб кетар эдилар”, дедилар”. Бухорий ривоят қилган.

Аввалги ва охирги гуноҳлари мағфират қилинган зот, кечаларни шундай ўтказган эканлар, бошқалар бу зотдан ибрат олиб тунларни ибодат билан бедор ўтказишга қаттиқ ҳаракат қилишлари лозим бўлади. Шунга кўра, ким тунларда бедор бўлиб ибодат билан қоим бўлса, у Расулуллоҳга эргашиб, у зотнинг суннатларига амал қилган бўлади, бу эса катта фазилатдир.

2. Кечаларда қилинган дуолар ижобатдир. Ҳар бир кечада дуолар ижобат бўладиган вақт бўлиб, ким тунлари ибодат билан машғул бўлса, шу вақтга мувофиқ келади ва дуолари ижобат бўлади. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган:

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар: Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: “Албатта, кечада бир соат борки, мусулмон киши унга мувофиқ келиб, Аллоҳ таолодан дунё ва охират ишидан бирор нарсани сўрайдиган бўлса, Аллоҳ таоло уни унга беради ва шу ҳар бир кечададир”. Муслим ривоят қилган.

Ушбу ҳадисда  тунлари ибодат қилишга тарғиб қилинмоқда, чунки ҳар бир кечада дуолар ижобат бўладиган бир вақт бордир. Шунинг учун инсон кечадаги шу улуғ вақтни топишлик учун, кечанинг ҳаммасини ёки баъзисини ибодат билан ўтказиши лозим.

3. Банданинг истиғфори қабул қилиниб, гуноҳлари мағфират қилинади. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳсолаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар кеча, туннинг охирги учдан бири қолганда Роббимиз табарока ва таоло дунё осмонига тушиб: “Ким Менга дуо қилади, уни ижобат қиламан. Ким Мендан сўрайди, унга бераман. Ким Мендан мағфират сўрайди, уни мағфират қиламан”, деб айтади”, дедилар.Бухорий ривоят қилган.

Ушбу ҳадисда тунда ибодат билан қоим бўлган кишининг дуоси ижобат бўлиши, унинг мағфират қилиниши зикр қилиниши билан бирга кечадаги дуолар ижобат қилинадиган вақтнинг қачон эканлиги баён қилинмоқда. Яъни, бу вақт кечанинг охирги учдан бири экан. Шунинг учун Пайғамбаримиз алайҳиссалом кечанинг аввалида ухлаб, кечанинг охирида ибодат билан машғул бўлганлар. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилади:

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий солаллоҳу алайҳи васаллам кечанинг аввалида ухлар, охирида эса, (намоз ўқиб) қоим бўлардилар”.Муттафақун алайҳ.

4. Тунлари бедор бўлиб ибодат қилиш жаннатга кирувчи тақводор зотларнинг сифатидир. Бу ҳақида Қуръони каримда уларни сифатлаб шундай дейилган:

“(Улар) туннинг озгина (қисмидагина) ухлар эдилар. Саҳарларда улар (Аллоҳдан) мағфират сўрар эдилар”. (Зорият сураси, 17,18-оятлар).

Бошқа бир оятда солиҳ мўъминларни сифатлаб шундай дейилган:

“Уларнинг ёнбошлари ётар жойдан йироқ бўлур. Улар Роббиларига қўрқув ва умидворлик билан дуо қилурлар ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ қилурлар”. (Сажда сураси, 16-оят)

5. Кечаларда ибодат  билан бедор бўлишлик, солиҳ инсонларнинг одати бўлиб, Аллоҳга қурбат ҳосил қилади ва гуноҳларнинг кечирилишига сабаб бўлади. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган:

Абу Умома Боҳилий  розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳсолаллоҳу алайҳи васаллам: “Кечада қоим бўлишни ўзингизга лозим тутинг, у сизлардан олдинги солиҳ кишиларнинг одатидир. Бу амал Роббингизга сизлар учун қурбат бўлади, гуноҳларни кетказувчи ва айб ва хатолардан қайтарувчидир”, дедилар. Термизий ривоят қилган.

6. Тунларда ибодат қилувчиларни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматимнинг энг шарафлилари”, деб айтганлар. Бу ҳақида ҳадисда шундай дейилган:

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматимнинг энг шарафлилари Қуръон ҳомиллари[1] ва тун соҳибларидир[2]”, дедилар. Байҳақий “Шуъабул иймон” да ривоят қилган.

Тийбий роҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: “Ҳадисда “Асҳоб” сўзини “Лайл” сўзига изофа қилиб “Асҳабул лайл” деб ишлатилишида тунда кўп намоз ўқилишига ишора бордир”.

7. Тунлари намоз ўқийдиган кишилар “Аллоҳни кўп зикр қилувчилар” дан деб ёзилади. Бу ҳақида ҳадисда шундай дейилган:

Абу Саъид Худрий ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинади: Улар айтишди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Киши кечаси ўз аҳлини уйғотса ва икковлари ҳам икки ракъат намоз ўқишса, улар (Аллоҳни кўп) зикр қилувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилувчи аёллардан деб ёзилади”, дедилар. Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Хулоса қиладиган бўлсак, юқоридаги оят ва ҳадисларда тунларда ибодат билан қоим бўлиш қанчалик фазилатли амал эканлиги маълум бўлмоқда. Ким ушбу фазилатларга эга бўлишни истаса, тунлари кўпроқ ибодат қилиши лозим бўлади.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударриси Мадаминов Шокиржон


[1] Қуръон ҳомили – Қуръон оятларини ёдлаш билан бирга маъноларини тушунган ва унинг буйруқ ва қайтариқларига амал қилган кишига нисбатан ишлатилади.

[2] Тун соҳиблари – Кечаларда кўп намоз ўқиб ибодат қиладиган кишилар.

What you can read next

Лангар Қуръони ҳақида қизиқарли ва ноёб маълумотлар
Лангар Қуръони ҳақида қизиқарли ва ноёб маълумотлар
КОНСТИТУЦИЯМИЗДА БАҒРИКЕНГЛИК ТАМОЙИЛЛАРИНИНГ АКС ЭТИШИ
Конституциямизда бағрикенглик тамойилларининг акс этиши
Ибн Хажар роҳимаҳуллоҳдан сохта салафий (ваҳҳобийларга) раддия
Ибн Хажар роҳимаҳуллоҳдан сохта салафий (ваҳҳобийларга) раддия

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP