المبحث الرابع
فى الإيمان بالرسل عليهم الصلاة و السلام
Тўртинчи қисм Пайғамбарларга соллаллоҳу алайҳим ва салламга иймон келтириш ҳақида
١- سؤال: كيف إعتقادك برسل الله تعالى؟
1-савол: Аллоҳ таолонинг Пайғамбарларига эътиқодингиз қандайдир?
جواب: أعتقد أن لله تعالى رسلا. أرسلهم رحمة منه و فضلا. مبشرين للمحسن بالثواب. و منذرين للمسئ بالعقاب و مبينين للناس ما يحتاجون إليه من مصالح الدين و الدنيا و مفيدين لهم ما يبلغون به الدرجة العليا. و أيدهم بآيات ظاهرة و معجزات باهرة. أولهم آدم و آخرهم نبينا محمد عليهم الصلاة و السلام.
Жавоб: Аллоҳ таоло Ўз фазлу карами ила Пайғамбарлар юборганига эътиқод қиламан. Улар яхши амаллар қилгучиларга савоб олишларини хабар қилдилар, ёмонлик қилувчиларга азоб-уқубат бўлишдан огоҳлантирадилар, инсонларга диний ва дунёвий ҳаётларида керакли бўлган кўрсатмаларни баён қилдилар ҳамда уларнинг олий даражага етишлари учун зарур бўлган таълимотларни етказдилар. Ва Аллоҳ таоло ўзининг Пайғамбарларини зоҳирий оят-белгилар ва ноёб мўъжизалар билан қувватлади. Бу Пайғамбарларнинг аввали Одам алайҳиссалам бўлса, уларнинг охиргиси Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдирлар.
٢- سؤال: كم عدد الأنبياء؟
2-савол: Пайғамбарларнинг ададлари қанча?
جواب: لا يعلم عددهم على اليقين. و المذكور أسماؤهم فى الكتاب العزيز خمسة و عشرون و هم آدم, إدريس, نوح, هود, صالح, إبراهيم, لوط, إسماعيل, يعقوب, إسحاق, يوسف, أيوب, شعيب, موسى, هارون, ذوالكفل, داود, سليمان, إلياس, اليسع, يونس, زكريا, يحيى, عيسى, محمد عليهم الصلاة و السلام و حفظ أسمائهم واجب و هم رسل أيضا.
Жавоб: Пайғамбарларнинг аниқ адади маълум эмас. Қуръони каримда номлари зикр қилинган Пайғамбарлар 25 тадир улар: Одам, Идрис, Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Иброҳим, Лут, Исмоил, Яъқуб, Исҳоқ, Юсуф, Айюб, Шуайб, Мусо, Ҳорун, Зулкифл, Довуд, Сулаймон, Илёс, Алясаъ, Юнус, Закариё, Яҳё, Ийсо, Муҳаммад алайҳимуссаламлардир. Ушбу Пайғамбарларнинг исму шарифларини ёддан билишлик вожибдур.
سؤال: ما المعجزة ؟
3-савол: Мўъжиза нимадир?
جواب: المعجزة أمر خارق للعادة يظهر على يد مدعى النبوة موافقا لدعواه على وجه يعجز المنكرين عن الإتيان بمثله.
Жавоб: Мўъжиза луғатда ожиз қилувчи маъносида бўлиб, истилоҳий маъноси эса Пайғамбарлик даъвосини қилувчи шахсдан содир бўладиган одатдан ташқари бир иш бўлиб, унинг ўз даъвосига мувофиқ бўлади ва Пайғамбарликни инкор қилувчилар худди шундай ишни қилишдан ожиз бўладилар.
سؤال: ما الحكمة فى إظهار المعجزة على أيدى الأنبياء؟
4-савол: Пайғамбарлар томонидан мўъжизалар кўрсатилишининг ҳикмати ва сири нимада?
جواب: الحكمة فى إظهار المعجزة على أيدى الأنبياء الدلالة على صدقهم فيما ادعوه إذ كل دعوى لم تقترن بدليل فهى غير مسموعة. و التمييز بينهم و بين من يدعى النبوة كاذبا. و هى قائمة مقام قول الله تعالى صدق عبدى فيما يدعى.
Жавоб: Пайғамбарлар тарафидан мўъжиза кўрсатишнинг ҳикмати улар ўзлари даъво қилаётган нарсаларида содиқ (ростгўй) эканларини далили бўлади. Чунки бирон далилга асосланмаган ҳар қандай даъво қабул қилинмайди. Шунингдек, бу ҳақиқий Пайғамбарлар билан ёлғондан пайғамбарлик даъво қилувчиларни ҳам фарқлашга асосдир. Мўъжиза кўрсатиш эса Аллоҳнинг: “Бу бандам ўзи даъво қилаётган нарсалар ҳақдир”,-деган сўзнинг ўрнини босур.
سؤال: ما وجه دلالة المعجزة على صدق الأنبياء و كونها قائمة مقام قول الله تعالى صدق عبدى؟
5-савол: Мўъжизаларнинг Пайғамбарларнинг ростгўйлигига далолат қилиши ва Аллоҳ таолонинг “Бандам рост гапиряпти” деган сўзининг ўрнини босиши қандай бўлур?
جواب: وجه دلالة المعجزة على صدق الأنبياء يظهر من هذا المثال و لله المثل الأعلى. و هو أنه لو قام أحد من الناس فى محفل عظيم بمحضر ملك كبير حكيم و قال أيها الناس إنى رسول هذا الملك إليكم و مؤتمنه لديكم أرسلنى لأبلغكم أوامره و ها هو عالم بمقالتى و سامع لكلامى و مبصر لى. و آية صدقى أن أطلب منه أن يخرق عادته و يخالفها. فيجيبنى إلى ذلك. ثم قال للملك إن كنت صادقا فى دعواى فاخرق عادتك و قم ثلاث مرات متواليات ففعل الملك ذلك فإنه يحصل للجماعة علم ضرورى بصدقه فى مقالته و قام خرق الملك لعادته مقام قول الملك قد صدق فيما ادعاه و لم يشك أحد أنه رسول الملك.و الأنبياء عليهم السلام قد ادعوا إرسال الله تعالى لهم للبشر و هو عالم بدعواهم سامع لهم ناظر إليهم فإذا طلبو من الله تعالى إظهار المعجزات التى ليس فى طاقة البشر أن يأتوا بمثلها فأعانهم على ذلك و أقدرهم عليها كان ذلك تصديقا لهم منه فعلا و هو كالتصديق بالقول بل أولى, و هو يستلزم صدقهم فى دعوى الرسالة لأن تصديق المولى الحكيم العليم القادر للكاذب أمر ظاهر الإستحالة لا سيما قد انضم إلى دلالة المعجزات على صدقهم دلالة ما اشتهر عنهم من الصفات و الأحوال التى هى فى غاية الحسن و نهاية الكمال.
Жавоб: Мўъжизанинг Пайғамбарларнинг ростгўйлигини тасдиқ қилишга далил бўлишининг сабаби қуйидаги мисолда намоён бўлади. Гўзал ва ажойиб қиссалар келтириш Аллоҳга хосдир. Жалол ва азаматдан иборат бўлган шаъну шарафлик сифат Аллоҳга хосдир. Бу мисол шулки, фаразан инсонлардан бири катта бир ийғинда, доно ва улуғ подшоҳ ҳузурида туриб: “Эй одамлар! Мен ушбу подшоҳнинг сизларга юборган ва ишончли одамиман, у ўз буйруқларини сизларга етказишим учун мени сизларга элчи қилиб юборди. Эй одамлар! Сизлар кўзларингизни очинглар, у подшоҳ менинг сўзимни билиб, гапларимни тинглаб, ўзимни кўриб турибди. Мана шул подшоҳнинг элчиси эканлигимнинг белгиси шулким мен бу подшоҳдан ўз одатидан чиқиб, одатига тескари иш қилишини истайман ва у менинг талабимни амалга оширади”,- дедида подшоҳга қарата: “Агарда менинг сўзларим рост бўлса, сен ўз одатингдан чиқгин ва уч марта кетма-кет ўрнингдан тургин”,-деса ва подшоҳ шундай қилса, шунда жамоат у кишининг сўзи ростлигига тўла ишонч ҳосил қиладилар ва бу ўринда подшоҳнинг ўз одатидан ташқари иш қилиши унинг тасдиқлаш сўзини ўрнига ўтади ва бирон киши у одамни подшоҳнинг ҳақиқий элчиси эканига заррача шубҳаси қолмайди .
Пайғамбар алайҳимуссаламлар Аллоҳ уларни ўзининг элчиси этиб юборганлигини даъво қилдилар ва Аллоҳ уларнинг даъвосини эшитиб, уларни кўриб турибди ва шу ҳолда улар Аллоҳ таолодан инсонлар тоқатидан ташқари бўлган бирон мўъжиза кўрсатишга буларни муяссар этишини сўрасалар ва Аллоҳ уларга ёрдам бериб шундай мўъжиза кўрсатишга уларни қодир қилиб қўйса, бу Аллоҳ томонидан уларни амалий тарзда қувватлаш бўлади ҳамда сўз билан тасдиқлаш каби,балким унданда авлороқ бўлади. Ва бу ушбу Пайғамбарларнинг даъволарини одамлар тасдиқ қилишни лозим қилади, чунки ҳар нарсани билиб тургувчи, доно ва қудрат соҳиби бўлган зот Аллоҳ таоло ёлғончини тасдиқ қилиши мумкин эмаслиги аниқ, маълум нарсадир. Хусусан, бу Пайғамбарларнинг ўз даъводарида ростгўй эканликларини тасдиқловчи мўъжизалар кўрсатганларидан ташқари улар ўзларининг комил сифатлари, чиройли юриш-туришларию, баркамол инсон эканликлари билан машҳур бўлганлари ҳам қўшимча далилдир.
سؤال: ما الفرق بين المعجزة و السحر؟
6-савол: Мўъжиза билан сеҳр орасидаги фарқ қандайдир?
جواب: السحر أمر خارق للعادة فى بادئ الرأى تمكن معارضته. لأنه مبنى على أسباب. من عرفها و تعاطاها حصل على يده ذلك الأمر فهو فى الحقيقة و نفس الأمر غير خارق للعادة. و غرابته إنما هى بالنظر لجهل أسبابه. و أما المعجزة فإنها خارقة للعادة حقيقة لا يمكن معارضتها. فلا يمكن الساحر أن يفعل مثل فعل الأنبياء من جعل الميت حيا و قلب العصا حية. و لذا آمنت سحرة فرعون بموسى عليه السلام لما صارت عصاه حية حقيقة وابتلعت عصيهم و حبالهم لمعرفتهم بأن هذا مما لا يتأتى بالسحر. و السحر مصدره من نفس أمارة بالسوء تكون مظهرا للفساد و المعجزة مصدرها من نفس زكية تكون مظهرا للصلاح و الإرشاد.
Жавоб: Сеҳр биринчи кўринишда одатдан ташқари бўладирган иш каби кўринса ҳам унга эътироз қилиш (унингдек ўша сехирни амалга ошириш) мумкин. Чунки сеҳр бир қанча сабабларга асосланган бўлиб, уни билган ва ишлата олган одамнинг қўлидан ушбу иш содир бўлаверади, ҳақиқаттан олиб қараганда сехр одатдан ташқари иш эмас. Буни ғариб (ажойиб бўлиб) кўринишиинг боиси унинг сабаблари (асос туртки)ни билмаслик холос. Аммо мўъжиза эса ҳақиқатдан ҳам одатдан ташқари содир бўладиган бир иш бўлиб, унга эътироз (унингдек ўша мўъжизани амалга ошириш) қилиш имкони бўлмайди. Чунки сеҳргарлар Пайғамбарлар қилган ишларини қила олмайдилар, яъни ўликни тирилтириш, ҳассани илонга айлантириш каби ишларни бажара олмайдилар. Шу боисдан ҳам Фиръавннинг сеҳргарлари Мусо алайҳиссаламнинг ҳассаси ҳақиқий илонга айланиб, уларнинг сеҳр билан (алдамчи) қилган таёқлари-ипларини ютиб юборгач, бу нарса сеҳр билан бўлмаслигини билдилар ва дарҳол иймонга келиб Мусо алайҳиссаламга тан бердилар.
سؤال: ما الفرق بين المعجزة و الكرامة؟
7-савол: Мўъжиза билан каромат орасида қандай фарқ бор?
جواب: الكرامة أمر خارق للعادة يظهر على يد الولى فهى غير مقرونة بدعوى النبوة و أما المعجزة فإنها تكون مقرونة بدعوى النبوة. و الولى هو العارف بالله تعالى و صفاته حسب ما يمكن المواظب على الطاعات المجتنب عن المعاصى و السيئات المعرض عن الإنهماك فى اللذات و الشهوات. و ظهور الكرامة على يده إكرام له من ربه و إشارة لقبوله عنده و قربه و هى كالمعجزة للنبى الذى يكون من أمته ذلك الولى. إذا الولى لا يكون وليا حتى يكون مقرا برسالة رسوله و مذعنا لأوامره غاية الإذعان ولو ادعى الستقلال بنفسه و لم يتابع رسوله لم تظهر على يده الكرامة و لم يكن وليا للرحمن بل يكون عدوا له و وليا للشيطان كما يشير لذلك قوله تعالى خطابا لنبينا عليه السلام فى حق أقوام زعموا أنهم يحبون الله (قل إن كنتم تحبون الله فاتبعونى يحببكم الله و يغفر لكم ذنوبكم و الله غفور رحيم. قل أطيعوا الله و الرسول فان تولوا فان الله لا يحب الكافرين).
Жавоб: Каромат луғатда улуғлик маъносидадир. Истилоҳда эса каромат одатдан ташқари бўладиган бир иш бўлиб, бу валийлар томонидан содир бўлади ва у билан Пайғамбарлик даъвоси қилинмайди. Аммо мўъжиза эса Пайғамбарлик даъвоси ҳам бирга бўлади. Валий Аллоҳни ва Унинг сифатларини танигувчи шахс бўлиб, унинг ўз холиқини таниш миқдори тоату-ибодатларда бардавом, гуноҳу-маъсиятлардан сақланган, ҳавою-ҳавас ва шаҳватлардан юз ўгирган одамнинг таниши савиясида бўлур. Валий томонидан каромат содир бўлиши Парвардигорининг уни икром қилгани белгиси ва уни Ўзига яқин ва мақбул банда қилиб олганига ишорадир. Валийдан кароматнинг содир бўлиши ўша валий эргашган Пайғамбарга мўъжиза ўлароқ одатдан ташқари содир бўладиган бир иш кабидирю Чунки ушбу валий шу Пайғамбарнинг умматидан бири ҳисобланади, зеро валий то ўз Пайғамбарининг элчилигини эътироф этиб, Пайғамбарининг буюруқларига қулоқ солиб, итоат қилмагунча ҳақиқий валий бўлмайди. Агарда бирор киши ўз Пайғамбарига итоат этмаса ва ўзининг мустақиллигини даъво қилса, ундай одамдан каромат содир бўлмайди ва ундай одам Роҳманга дўст эмас, балким душман бўлиб, шайтонга дўст бўлади. Бу борада Аллоҳ таоло: “Бизлар Аллоҳни севгувчи бандалармиз” деб даъво қилган қавмлар ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга хитоб қилиб айтадики:”Айтинг, (Эй Муҳаммад), агарда сизлар Аллоҳни яхши кўрсанглар менга эргашинглар, шунда Аллоҳ сизларни яхши кўрур ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Аллоҳ кечиргувчи ва меҳрибон зотдир”.
“Айтинг (Эй Муҳаммад), Аллоҳга ва Пайғамбарга итоат қилингизлар, агарда юз ўгирсангизлар, бас, Аллоҳ кофир бандаларни асло севмас”.
«Кўкалдош» ЎМИБЮ ақоид фани мударриси
Алиакбар АБДУЛЛАЕВ таҳрири остида
Ушбу дарслар марҳум устоз Дўстмуҳаммад Насириддин Бодарий (р.а.)нинг «Ислом ақоидига доир жавоҳир сўзлар» таржима китоби асосида тайёрланди.






