ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
15.09.2018 / - Мақолалар

ОНАМНИНГ НИЯТЛАРИ

Бир неча йил олдин Онам оғир дардга чалиниб ётиб қолдилар. Онажонимни ўринлари катта айвонимизга солинган эди. Сабаб -айвон ёруғ ва баҳаво, зиёратга келганларга хам қулай. Онамга қараб тургувчи одамни ётар жойи хам, қиладиган бошқа ишлари шу жойда эди. Бир кун бемор онамни хузурларида намоз ўқиб тугатдим. Менга қараб ётган  Рахматлик онам ёнларига ўтқазиб:

  • Болам санга рахмат – дедилар
  • Нимага рахмат ойи? – десам
  • Намоз ўқиганингга болам , шунчалик ўқияпсан. Шу ният қилиб қўйдим , худо хохласа тузалсам санга Қуръон ўқишни ўргатаман, ўрганиб олсанг манга ўқиииб берасан – дедилар.

Онам Қуръонни анча яхши ўқирдилар, нафақада бўлганлари учун асосий машғулотлари хам шу эди. Яқин қиз аёлларга бундан устозлик қилган жойлари хам бор эди. Лекин … , лекин менга устозлик қилиш Онаизоримга насиб этмади.

Онамдан кейин Қуръон ўқишни ўрганишга харакат қилдим. Мактаб қидирдим , Устоз қидирдим топмадим. Шу зайил йиллар ўтди. Энди Устоз хам , мактаб хам қидирмай қўйгандим.

Шу йилнинг Рамазон ойида интернетдан хабар келиб умидим яна учқунлади. Кўкалдош мадрасасига “Қуръони карим ва тажвид қоидалари курси” да тахсил олиш учун хужжат топширдим . Гурухларга бўлиндик, машғулотлар бошланди. “Муаллими Соний” дан Алифбо  ,кейин Калималар ва ундан-да кейинроқ Қуръони Карим суралари мутоаласига тушдик. Ўртасида Тажвид илмидан хам дарс олдик.Синфимизда хар хил ёш ва хар хил касбдаги йигитлар йиғилганди . Яна уларни фарқлайдиган бошқа сифатлари хам бор эдики , мен буларга тўхталмасдан аксинча уларни бирлаштирган нарса – АЛЛОХНИНГ КАЛОМИГА БЎЛГАН МУХАББАТ  борлигини айтаман халос. Бу мухаббат мадраса остонасига киришда ғунчалаган булса , Устозимизни дарсларидан очилган гулдек бўлди. Устозимиз ёш бўлсалар хам билим даражалари анча баландлигини илк дарсларданоқ сездик , мехримиз ортди. Хар ким ўз зехни ва қобилияти даражасида илм олди.Ким ўқишда илгарилаб кетди , ким Қуръон сураларни тажвид қоидалари билан ёд олса кимдир шу сураларни қоидаларига қараб ўқиб бериш билан кифояланди. Шундай қилиб уч ой хам тез ўтиб кетди. Ўқиш хам тугади. Устозларимиз бизга  келгусига тавсиялар бериб, хаққимизга дуолар қилиб кузатишди

Уйда Онажонимдан қолган Қурони Каримни очар эканман , чин дилдан Яратганга шу  замонга , шу неъматларига етказганига шукроналар айтдим. Мен — Онажонимнинг бемор холларида қилган ниятлари ортиғи билан амалга ошганини хис этдим , тушундим. -Мен билимни ёлғиз ўзим эмас – Аллохни каломига мехрли инсонлар билан олдим!

Менга Қурони Каримни ўқишни Онажоним ўргатмасаларда, фарзандлари қатори олий маълумотли Устоз ўргатдилар!

Мен билимни уйимда эмас, не не олимларни етиштирган Кўкалдош мадрасасида олдим!

 

Аллохга шукур,  дўстларим Қуръон ўқияпман,
Гохида қийин, гохида осон ўқияпман.

Бор эрди тилак , қайда эди бунга ижозат,
Келди бу замон,  берганда имкон ўқияпман.

Кенг очди эшик бизлара бу маскани аъло,
Ман ахли Кўкалдош бўлиб шодон ўқияпман.

Мусхафни қўлига ушламай ўтгани қанча,
Ўзбек элига бу эди армон, ўқияпман.

“Сан ўрган болам » дердилар манга Онажоним,
Оҳ кўрмадилар, ман энди нолон, ўқияпман.

Хақни сўзи халққа яқин бўлгани яхши,
Хаққа яқин бўлғали чандон ўқияпман.

Хар бир харифи ёқуту дурдан афзал эркан,
Терганда  гўзал бўлди бу — маржон, ўқияпман.

Кимки сўраса: қайдан эрур санда бу хислат,
Дарс берди манга  УСТОЗИМ ОХУНЖОН, ўқияпман!

 

Юсупов Беҳзод
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти
“Қуръон ва тажвид” ўқув курси 1-давра тингловчиси

 

 

 

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Озорларга сабр қилиш ва азиятларни кўтариш
Ҳусни хулқ (Шамоийилул-Мустафо)
Ўқилмаган хат

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Тавбага шошилинг!

  • Рўзадор тилига эҳтиёт бўлсин

  • Рўзадор учун икки хурсандчилик бор

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори