SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
ЎЗГА ДИНДАГИЛАР БИЛАН МУОМАЛА ОДОБИ
13.11.2025 / Bo‘limda Axloq va tarbiya, Maqolalar

Ўзга диндагилар билан муомала одоби

Мусулмон шахснинг бошқа дин вакиллари билан бўладиган алоқаси ҳам ўз дини таълимотлари асосида бўлади. Бу алоқалар Қуръони карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ва сийратларида ўз аксини топган.
Ислом самовий динларнинг барчасини асли бир, ҳаммаси Аллохдан, деб эълон қилди. Аллоҳ таоло “Шуро” сурасида:
“У зот сизга диндан Нуҳга тавсия қилган нарсани ва Сенга (эй Муҳаммад) ваҳий қилган нарсани, Иброҳимга, Мусо ва Ийсога тавсия қилган нарсамизни шариат қилиб: “Дийнни барпо қилинглар ва унда тафриқага тушманглар, дедик”, деган (13-оят).
Демак, Нуҳ, Иброҳим, Мусо ва Исо алайҳиссаломларга дин юборган Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссаломга ҳам дин юборган. Уларни пайғамбар қилиш учун танлаб олган. Шу билан бирга, Аллоҳ томонидан юборилган мазкур Набийларга бир хил фармон ҳам бўлган. У фармон, “Динни барпо қилинглар.,,.унда тафриқага тушманглар”, деган амри илоҳийдан иборат.
Мусулмон инсон Аллоҳ таоло томонидан юборилган Набийларнинг барчасига, уларга нозил қилинган китоб ва саҳифаларга бирдек иймон келтирмоғи, улардан бирортасини фарқлаб четга чиқариб қўймаслиги лозим. Аллоҳ таоло бу ҳакда мусулмонларга шундай деб буюрган: “Айтинглар: “Аллоҳга ва бизга туширилган нарсага, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, Асботларга туширилган нарсага, Мусо ва Исога берилган нарсага ва Набийларга Роббиларидан берилган нарсага имон келтирдик. Уларнинг орасидан бирортасини фарқламаймиз ва биз Унга мусулмонлармиз” (“Бақара” сураси, 136-оят).
Ушбу ояти каримага биноан, ҳар бир мусулмон одам Аллоҳ таоло томонидан юборилган ҳамма пайғамбарга Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга имон келтиргандек имон келтириши, Аллоҳ таоло томонидан туширилган китобларга Қуръони каримга имон келтиргандек имон келтириши лозим. Агар улардан бирортасига имон келтирмаса ёки уларни беҳурмат қилса, мусулмонлиги қолмайди.
Мусулмон эркак бошқа диндаги аёллар билан турмуш қуриши ва улар сўйган ҳалол ҳайвонлар гўштини тановул қилиши мумкин. Бу ҳакда Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади: “Бугунги кунда сизга пок нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилганларнинг таоми сиз учун ҳалолдир. Сизнинг таомингиз улар учун ҳалолдир. Афийфа мўминалар ва сиздан олдин китоб берилганлардан бўлмиш афийфалар ҳам (ҳалолдир)” (“Моида” сураси, 5-оят).
Ушбу ояти карима ҳукмига биноан, мусулмон шахс самовий китобга эга дин аҳлларининг таомини тановул қилса ва уларга таом берса, шунингдек уларнинг аёлларига уйланса, бўлади.
Мусулмон шахс бошқа динларга эътиқод қилувчи кишиларга ёмонлик қилмаслиги, улар билан яхши муомалада бўлиши, яхши қўшничилик қилиши, зиёфатга чақириши, оилавий алоқалар ўрнатиши мумкин. Аллоҳ таоло бундай деб марҳамат қилади: “Аллоҳ сизларни диний уруш қилмаган ва диёрларингиздан қувиб чиқармаганларга яхшилик ва адолат қилишдан қайтармас. Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни яхши кўрадир” (“Мумтаҳана” сураси, 8-оят).
Аллоҳ таоло бу ояти каримада мўмин-мусулмонларни бошқа миллат ва диёнат вакиллари билан, агар улар мусулмонларга диний адоват ила уруш қилмаса ва уларни сиқувга олиб ўз диёрларидан чиқариб юборишга уринмаса, яхши алоқада бўлишга буюрмокда ва уларга нисбатан адолатли бўлишни таъкидламокда. Ушбу ҳукм Ислом динининг нақадар инсонпарвар ва кенгбағир дин эканининг ёрқин далилидир. Бу дин бошқа диндагиларга яхшилик ва адолат қилишдан ҳеч кимни манъ қилмайди.
Мусулмон киши бошқа дин вакиларининг ибодатхоналарини ҳурмат қилади, уларнинг диний-ақийдавий масалаларига аралашмайди, уларга ноҳақ жабр қилмайди, ораларини яқинлаштиради. Қосим ибн Мухайрама Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳобларининг биридан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким аҳли зиммадан бир кишини ўлдирса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди. Албатта, унинг ҳиди етмиш йиллик масофадан келиб туради”, дедилар (Насаий ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларининг бир неча ўғилларидан, улар оталаридан, ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир аҳдлашган (ғайридин) кишига зулм қилса ёки унинг ҳаққини поймол этса ёхуд уни тоқати етмайдиган нарсага мажбур қилса ёки ундан ўз розилигисиз бир нарса олса, қиёмат куни мен ўша одамнинг хусуматчиси бўламан”, дедилар (Абу Довуд ривояти).
Набий алайҳиссалом Мадинага ҳижрат қилганларидан сўнг у ердаги яҳудийлар билан аҳднома тузиб, тинч-тотув ва жамият манфаати учун ҳамкорликда яшаш асосларини белгилаб, унга амал қилиб яшадилар.
Мусулмон одам бошқа дин вакиллари билан яхши алоқада бўлади, уларга ҳадя бериб, улардан ҳадя олиши мумкин. Муҳаммад алайҳиссалом бошқа дин вакиллари билан шахсан яхши алоқада бўлар, уларга гўзал муомала қилар эдилар. Жумладан, уларга ҳадялар бериб, улар томонидан қилинган ҳадяларни қабул қилар эдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа дин вакиллари томонидан ҳадя қилинган кийимларни кийиб юрганлари маълум ва машҳур.
Саъд ибн Иброҳимдан ривоят қилинади: “Муқавқис Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳадя юборди. Бас, у зот уни қабул қилдилар”.
Имом Сарахсий “Мабсут”да қуйидаги ривоятни келтирган: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Муқавқис ҳадя қилган чопонлари бор эди. Ул зот уни ҳайит ва жумаъ кунлари ҳамда ҳузурларига ҳайъатлар келганида кияр эдилар”.
Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳабашистондан келган насроний меҳмонларни ўз масжидларига туширганлар ва: “Улар бизнинг соҳибларимизни ҳурмат қилган эдилар. Мен уларни ўзим икром қилишни хуш кўраман”, деб шахсан ўзлари уларга хизмат қилганлар.
Шунингдек, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Нажрон насоролари гуруҳини ҳам ўз масжидларига туширганлар ва у ерда ибодатларини қилишларига рухсат берганлар.

Педагог-тарбиячи А.Абдусатторий

What you can read next

Мазҳабимиз йўлбошчиси
Мазҳабимиз йўлбошчиси
Мақталиши ва ёмонланиши ҳолатларга боғлиқ ишлар (Шамоилул Мустафо)
Ислом, иймон ва эҳсон
Ислом, иймон ва эҳсон

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP