ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
16.01.2019 / - Ислом тарихи, Мақолалар, Янгиликлар

Мақталиши ва ёмонланиши ҳолатларга боғлиқ ишлар (Шамоилул Мустафо)

Мол-дунё бўлиши ҳаётий заруратдир. Лекин мол-дунё ўз моҳиятига кўра фазилат эмас, балки яхшиликларни қўлга киритиш воситасидир. Шу жиҳатдан қаралса, мол-дунёдан фойдаланишга қараб ҳукм ўзгаради. Агар инсон ўз молидан эҳтиёжларни қондириш, орзу-мақсадга етиш, обрўни сақлаш, ҳақларни адо этиш, Аллоҳнинг розилигини деб ҳақли жойларга инфоқ қилиш учун фойдаланса, бу иши учун мақталиб, ҳурмат-эътибор топади ва кўпчилик меҳр-муҳаббатини қозонади. Чунки мол-дунё эҳтиёж ва заруратлар учун сарфланиб, шаръий мақсадлар амалга ошишини таъминлайди. Аллоҳ таоло шу ҳолатни тасвирлаб: «Мол-давлат, бола-чақа дунё ҳаётининг зийнатидир»[1], дея марҳамат қилган. Аллоҳ таоло инсонлар табиатан мол-давлатни яхши кўришини шундай баён қилади: «Ва молни кўп яхши кўрасизлар»[2]. Албатт у мол-дунёга ҳаддан ташқари ўчдир».[3]

Агар одам мол-дунёни эҳтиёжи, иззат-обрўни сақлаш ва яхшилик йўлида сарфласа ва шу иши учун Аллоҳ таолонинг розилигини ва охиратдаги ажр-савобни умиқ қилса, унинг моли фазилатларга етиш учун восита бўлгани сабабли фазилат саналади. Агар молини қизғаниб, яхшилик йўлига сарфламаса, фақат фахр-ифтихор, мақтаниш, риёкорлик ва манманлик учун йиғиб-кўпайтиришни ўйласа, бу ҳолат эгаси учун нуқсон ва айб бўлади. Чунки у бахиллик ва пасткашлик разолатига тушиб қолди. Аллоҳ таоло бахилликнинг аянчли оқибатини баён қилиб шундай деган:

«Аллоҳ Ўз фазли билан берган нарсага бахиллик қилганлар буни ўзларига яхшилик деб ҳисобламасинлар. Аксинча, бу уларга ёмонликдир. Қиёмат куни бахиллик қилган нарсалари ила бўйинлари ўралур. Осмонлару ернинг мероси Аллоҳгадир. Ва Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир».[4]

Агар мол-дунё фахрланиш ва такаббурликни пайдо қилса, унинг қабиҳлиги ва ёмонлиги янада ортади. Аллоҳ таоло айтади:

«Албатта, Аллоҳ ўзини юқори тутувчи ва фахрланувчи кимсаларни яхши кўрмас. Улар бахиллик қиладиган, одамларни бахилликка буюрадиган ва Аллоҳ уларга Ўз фазлидан берган нарсаларни беркитадиганлардир. Ва кофирларга хорловчи азобни тайёрлаганмиз».[5]

Суннати набавияда мол-дунёнинг асли, самараси ва фойдаси баён қилиб берилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтади: «Одам боласи «Молим, молим», дейди. Молингдан сен учун садақа қилиб берганиганинг, еб битирганинг ёки кийиб эскиртирганингдан бошқа фойда ҳосил бўлмас».

Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда у зот: «Динор қули, дирҳам қули ва (башанг) кийим қули бахтсиз бўлсин. Агар берилса, рози бўлади. Агар берилмаса, ғазабланади. Бахтсиз бўлсин, юз тубан йиқилсин. Тикон кирса, чиқмасин», деганлар. Пайғамбаримизнинг мазкур сўзлари мол-дунёнинг қулига айланган одамларнинг оқибати ва тақдири қандай хунук бўлишидан огоҳлантиради.

Имом Аҳмад ва Байҳақий Оиша розияллоҳу анҳудан келтирган ривоятда у зот шундай дейдилар: «Дунё-ҳовлиси йўқлар учун ҳовлидир. Ақли йўқларгина дунё учун йиғадилар». Яъни, аҳмоқ ва нодонлиги, жоҳил ва гумроҳлигидан ўткинчи дунёга суяниб қоладилар. Солиҳ амаллар қилиб охират тадоригини кўриш ҳақида ўйламайдилар. Ҳаётда молини ҳақли жойга сарфламаган ва яхшилик йўлига бермаган кишини бой-бадавлат дейилмайди. Балки улар бу дунёда асл мақсадни аниқ билмасдан яшаб ўтадиган бечора фақирлардир. Таъбир жоиз бўлса, бу тоифа бировнинг молини қўриқлаётган қоровулга ўхшайди. Худди бу моллар унга омонат қилиб топширилгану ўз ихтиёри ила ҳеч нарса қила олмайдигандек таассурот қолдиради. Ҳақиқатда эса, топган мол-дунёсини муҳтожларга хайр-эҳсон қилиб, қариндошлик ришталарини боғлаш каби яхшилик йўлида сарфлайдиган киши бой-бадавлат ҳисобланади. Чунки у мол-давлатни хизмат қилдириб ўзига керакли фойдани олди. Ҳатто қўлида ҳеч нарсаси қолмаган тақдирда ҳам, у бой-бадавлатдир. Зеро, бу иши унинг саховатпешалигини ва Роббисининг ризқига тўлиқ ишонч-эътиқодини билдиради. Аллоҳ таоло шундай деди:

«Нимани инфоқ қилсангиз, У зот унинг ўрнини тўлдирур. У зот ризқ берувчиларнинг яхшисидир».[6]

Биз умматларга Пайғамбаримиз сийратларида мол-дунёни тасарруф қилиш: инфоқ-эҳсон, олди-берди, касб қилиш ва сарфлашда етарли намуналар бор. Қарангки, у зотга ер хазиналари берилган, шаҳарлар калити тортиқ қилинган, бирор пайғамбарга ҳалол қилинмаган ғанимат-ўлжалар ҳалол қилинган ва ҳаётлик пайтларида Ҳижоз, Яман, Арабистон ороли ва унинг атрофидаги Шом ва Ироқ ерларида фатҳлар амалга оширилган. Бундан ташқари, ўлжаларнинг бешдан бири, жизя[7] тўловлари, садақалар, подшоҳлар хазинасига муайян қисмигина тушадиган закотлар ҳам у зотнинг ҳукмига ҳавола этилган. Турли юрт ва мамлакат ҳукмдорлари юборган совға ва ҳадяларни қабул қилар, улардан бирор нарсани, ҳатто бир дирҳамни ҳам ўзларига олиб қолмасдилар. Балки ҳаммасини ўз ўрнига ва ҳақдорларига бериб, ҳожатмандларга тарқатар ва муҳтож мусулмонларни қўллаб-қувватлардилар.

Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз шундай марҳамат қилдилар: «Уҳуд тоғича тилладан бир динори кечаси билан ҳузуримда қолиши мени хурсанд қилмайди». Лекин қарзимни тўлаш учун олиб қўйган динор бундан мустаснодир».

Бир марта у зотга тилла ва динорларни келтиришганда, дарҳол уларни ҳақдорларга тарқатдилар. Фақат олти динор қолди. Шуни аёлларидан бирига бердилар. Келган мол-дунё қанча бўлишидан қатъий назар, уни тарқатмаса, у зотнинг кўзларига уйқу келмасди. Тасимлаб, эгаларига етказгач: «Энди хотиржам бўлдим», дердилар. У зот вафот этганларида совутлари оилалари нафақаси учун бир йил муддатга ўттиз соъ арпа эвазига Абу Шаҳм деган яҳудийга гаровга берилган эди.[8]

У зот нафақа, кийиниш ва уй-жой борасида фақат зарурат қадари билан кифояланиб, ундан ошганидан воз кечганлар. Кўп ҳолларда танани ёпиб турадиган дағал ридо кияр эдилар. Тилла қўшиб тўқилган ипак кийимларни ҳозир бўлганларга улашар, ҳақдор асҳобларига бериб юборар эдилар. «Икки саҳиҳ» да шу тўғрида кўплаб ривоятлар келтирилган. Чунки кийим билан фахрланиш ва зийнатланиш шараф ва улуғлик хислатларидан эмас. Бу иш аёлларга хос хусусият. Аслида кийимлар билан мақтаниш тозалиги, ўртачалиги ва ярашиб туриши билан белгиланади. Ҳақиқатан икки шуҳратдан сақланиш тўғрисида қайтариқлар мавжуд. Бу икки шуҳратга жуда башанг ва жуда эски кийимларни кийиш киради. Чунки бу иккисига ҳамманинг кўзи тушади. Шунингдек, ҳашаматли иморат, қимматбаҳо жиҳозлар, бежирим тўшаклар, хизматкорлар ва миниладиган уловлар билан фахрланиш қораланади. Зуҳд ва тақво юзасидан уларни тарк қилган киши мол-дунё фазилатига эга бўлиш қаторида унинг ёмонлиги ва нохуш оқибатидан узоқ бўлади.

[1] Каҳф сураси, 46-оят.

[2] Фажр сураси, 20-оят.

[3] Адият сураси, 8-оят.

[4] Оли Имрон сураси, 180-оят.

[5] Нисо сураси, 36-37-оятлар.

[6] Сабаъ сураси, 39-оят.

[7] Мусулмон ўлкаларда яшаб дини ва эътиқодида қолган бошқа дин вакилларидан олинадиган жон солиғи.

[8] Имом Бухорий, Насоий ва Термизийлар ривоят қилишган.

Қўшимча мутолаа учун тавсия

ЁШЛАР ВА ОТА-ОНАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ (иккинчи қисм)
Тозалик – имоннинг бир бўлаги
КОНСТИТУЦИЯ – ФАРОВОНЛИК АСОСИ

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

  • Рамазон тақво ойи

  • Рамазон сабр ойи

  • Соғлом турмуш тарзига тарғиб

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори