Қуръонни эшитиш, эшита олиш юксак маънавият, маърифат. Қуръон ҳеч қачон ёмонликка даъват қилмайди. Агар, Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак бу муваффақият бўлади. Элимизга нур келади”.
Ш.Мирзиёев

25 сентябрь куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида Қуръони Карим фани ойлиги муносабати билан тадбир ташкил этилди. Тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Искандар Ҳалилов таклиф этилди. Тадбир бошланишида 2-курс талабаси Самадов Нажмиддин Қуръони карим тиловатини қилиб берди. Дастлаб билим юрти мудири М.Насриев Қуръони Карим фанининг аҳамияти, долзарблиги ҳақида давра суҳбати қилиб берди.
«Вақф» хайрия жамоат фонди раҳбари Искандар Халиловдинимизда илм олишга нисбатан берилган рағбат, илм соҳибларининг даражаси ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. У киши ўз сўзида устоз-мураббийларга муносабат ҳақида гапириб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Албатта, Аллоҳ таоло, Унинг фаришталари, осмонлару ер аҳли, ҳатто ковагидаги чумоли ва ҳаттоки балиқгача одамларга яхшиликни таълим берувчига саловат айтадилар» (Имом Термизий ривояти), деб айтган ҳадисларини эслаб уни шарҳлаб ўтди.
Тадбирда мўмин-мусулмонлар қадимдан устоз ва мураббийларга мисли кўрилмаган ҳурмат кўрсатиб келгани, фарзандларининг камолотга етиб, дунёю охират саодатига эришишлари учун устознинг ўрни беназир эканини яхши англашгани ҳақида фикр юритилди.
Тадбир якунида «Вақф» фонди томонидан мадраса ўқитувчи ва талабаларига 200 дона Қуръони карим тортиқ қилинди. Талабаларга Ислом устунини қаттиқ тутишлари ҳамда келажакда қори бўлиб етишишларини тилаб дуои хайрлар қилинди.
Фонд раҳбари устоз ва талабаларга «Вақф» фонди илм йўлида фаолият олиб бораётган ҳар бир устоз ва толибнинг таянчи бўлишга тайёр эканини билдириб ўтди.