“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасасида талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, юртимизда намунали фаолият кўрсатаётган имом-хатибларни тажрибаларидан фойдаланиш мақсадида бугун, 23 сентябр куни учинчи ва тўртинчи курс талабалари билан “Ҳанафий мазҳабининг афзаллик жиҳатлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.



Ушбу давра суҳбатига тошкент шаҳар бош Имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов таклиф этилди. Давра суҳбатни Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси мудири М.Эркаев кириш сўзи ҳамда давра суҳбатининг мавзуси ва мазмун-моҳияти билан таништириб ўтдилар, сўнг сўзни маърузачи Абдуқаҳҳор домла Юнусовга бердилар.



Абдуқаҳҳор домла Юнусов ўз маърузаларини билим юртида талабалар учун яратилган яратилган шароитлар ҳақида гапириб ўтиб талабаларга ушбу шароитларни қадрига етиб яхши илм ҳосил қилишларини насиҳат қилиб айтиб ўтдилар. Сўнг мажлисда йиғилганларга келажакда таълим муассасасини битириб имом-хатиблик ва бошқа вазифаларда ишлаш асносида, айниқса оммага чиқиб маъруза қилишда эътибор қилиш зарур бўлган одобларга риоя қилиш кераклигини айтиб ўтдилар. Абдуқаҳҳор домла Юнусов марузачи энг биринчи эътибор қилиши керак бўлган одоблардан тақволи, ихлосли, илми, юмшоқ муомилали ва очиқ чехрали ҳамда сабрли, ҳалим ва босиқ бўлиши ҳақида батафсил баён қилиб бердилар.
Шунингдек, Абдуқаҳҳор домла Юнусов“Ҳанафий мазҳабининг афзаллик жиҳатлари” мавзусига ҳам тўхталиб ўтиб, мазҳаббошимиз Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ ҳаётлари, у зотнинг фазилатлари, замондош бўлган уламоларнинг у киши ҳақидаги эътирофлари ҳамда ҳанафий мазҳабининг афзалликлари ҳақида баён қилиб бердилар.
Абдуқаҳҳор домла Юнусов ҳозирги кунда долзарб бўлган жамиятни ва мусулмонларни ташвишга солаётган тоифалар хусусан сохта салафийларнинг ботил иддиоларни ва уларга қилинадиган раддиялар ҳақида тўҳталиб ўтдилар. Бузғунчи оқимларнинг асосий ғоялари халқимиз асрлар давомида эътиқод қилиб келаётган мотурудия ақидаси ва ҳанафий мазҳабига мутлақо ёт эканини аниқ мисол ва ишончли далиллар асосида халққа етказиш ҳам имом-хатиблар зиммасида эканини яхши билиб олиш лозимлигини айтиб ўтдилар.
Давра суҳбати якунида, ҳар бир миллатнинг истиқболи маълум маънода билимдон ва маърифатли ёшлар қўлида эканлиги, илм-маърифатга, таълим-тарбияга эътибори юксак бўлган халқ фарзандлари эса маънан пок, руҳан соғлом бўлиб етишишларини таъкидладилар. Давра суҳбати сўнггида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларини бердилар ва ташриф буюрган меҳмон саволларга етарлича жавоб бердилар.
Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси Матбуот хизмати






