27-июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юртида тадбир ташкил этилди. Унда жамиятда холис ахборотни етказиш, маънавий-маърифий тарғиботни юксалтириш ҳамда билим юрти фаолиятини кенг жамоатчиликка етказиш йўлида самарали меҳнат қилиб келаётган матбуот ходимларининг хизматлари эътироф этилди.
Тадбир давомида билим юртининг матбуот котиби Ахунджанов Рустам домла Закирович ҳамда билим юрти оператори Мирагзамов Мирасқар Мирабзалович ўзларининг фидокорона меҳнати, масъулиятли фаолияти ва билим юрти ривожига қўшган муносиб ҳиссаси учун фахрий ёрлиқ ҳамда пул мукофотлари билан тақдирландилар.
Тадбир сўнггида Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти раҳбарияти томонидан барча оммавий ахборот воситалари ва матбуот соҳаси ходимларига самимий табриклар йўлланиб, уларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат, эзгу ишларида барака ва келгуси фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилаб қолинди.
Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими






