Бугун инновацион анъаналарни давом эттирган ҳолда Ўзбекистон ҳукумати турли соҳаларда инновацияларни ривожлантириш учун энг муқобил шароитларни яратмоқда. Республикамиз Президенти ташаббусига кўра 2018 йил «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб номланди. Барчамизга маълумки, Ўзбекистон азалдан инновациялар учун майдон бўлган. Бу макон дунёга Ибн Сино, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Ал-Беруний, Ал-Хоразмий ва бошқа кўплаб мутаффакирларни етиштирган. Ушбу заминда санаб ўтилган буюк олимлар ва тадқиқотчилар томонидан жаҳонни лол қолдирувчи лойиҳалар амалга оширилган.
Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекиситион Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси ташаббуси билан «InnoWeek.Uz» доирасида ўтказилаётган Ўзэкспо марказда ташкил этилган “Халқаро инновациялар ярмаркаси ва инновация-инвестицион форум” да бугун 23 октябр куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртидан ўқитувчи ва талабалар иштирок этишди.
Кўргазманинг асосий бўлимлари қуйидагилардан иборат:
· Ижтимоий соҳада инновациялар
· Саноатда инновациялар
· Давлат бошқарувида инновациялар
· Молия соҳасида инновациялар
· Илм соҳасида инновациялар
Ушбу кўргазма кенг қамровли этиб ташкил қилинган бўлиб, унда қишлоқ хўжалиги соҳаси, божхона соҳаси, инновацион технологиялар, олий тълимдаги институт ва университетларнинг фаол тадқиқотлари намойиш қилиниши билан барча ўқитувчи ва талабаларда улкан таассуротлар қолдирди. Шунингдек, ушбу кўргазмада маҳаллий ва хорижий инновацион ва илмий марказлар, инвестиция жамғармалари, технология агентликлари, технопарклар ва бизнес инкубаторлари жуда фаол иштирок этаётгани барчада қизиқиш уйғотди. Билим юрти ўқитувчи ва талабалари улкан таассуротлар билан қайтдилар.
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим
юрти мудир ўринбосари А.Ғаниев






