ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
24.02.2021 / - Мақолалар

Манфаатли илмнинг қадри

عن جابرِ بْنِ عَبْدِ الله: قالَ رسولُ اللهِ صلَّى اللهُ عليه وسلم: سَلُوا اللهَ عِلْمًا نَافِعًا وَتَعَوَّذُوا بِاللهِ مِنْ عِلْمٍ لَا يَنْفَعُ.

Жобир ибн Aбдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Aллоҳдан фойдали илм сўранглар. Фойда бермайдиган илмдан паноҳ тиланглар” (Ибн Можа ривояти).

Набий алайҳиссалом бир жумла билан илм уч нав эканлигига ишора қиляптилар:

1.  Фойдали илм. Aллоҳдан шунисини сўраймиз.
2.  Фойдасиз илм. Яъни зарарсиз илм. Бундан паноҳ сўраш буюрилган.
3.  Зарарли илм.

Зарарли илмга инсон умрини, вақтини, маблағини, қувватини, кўз нурини сарфлайди. Лекин у ўқувчини Aллоҳга яқинлаштирмайди, бирор бир манфаат бермайди. Бу шундай илмки, эгаси унга амал қилмайди, бировга ўргатмайди, ўзи ҳам фойдаланмайди. Энг ачинарлиси, охиратда ўз соҳибининг зиёнига ҳужжат бўлади. Умримизни тўрт ёки саккиз йилини ёҳуд ундан кўпроғини сарфлаб илм олсаг-у, бу бизни кибримизни, ҳасадимизни, мусулмонларга нисбатан гина-адоватимизни йўқотмас экан, зарарли илм тоифасидан бўлади. Фойдасиз илмдан паноҳ сўраш буюрилган экан, зарарли бўлган, яъни охиратда фойдаси тегмайдиган илмдан паноҳ сўраш янада зарурроқдир.

Aллоҳ берган неъматларни, улар хоҳ кўз нури, хоҳ бойлик бўлсин, бизни Aллоҳга яқинлаштирадиган илмгагина сарфлаш ўринлидир.

Аллоҳга яқинлаштирадиган илмга қандай етишилади?

Шижоатли бўлмоқ истагидаги инсон шижоат соҳиблари ҳақида ўқиши керак. Зоҳидлик йўлида юраман деган шахс зоҳидлар ҳаётидан бохабар бўлмоғи керак. Омадли тижоратчи бўлиш иштиёқидаги тадбиркор тижорат аҳлининг йўл-йўриғини ўрганиши керак ва ҳоказо. Уламоларнинг сийратлари билан танишмоқ толиби илм учун уларнинг даражаларига чиқишнинг биринчи пиллапоясидир.

Яҳё ибн Aбу Касир айтадилар: “Илмга жисм роҳати билан эришилмайди”. Илмнинг машаққатини енгиб, улуғ даражаларга етган имом Ибн Абу Ҳотим илм олиш учун бир шаҳарга бориб, етти ҳафта қолиб кетди. Шериклари билан эртаю кеч устозлар ҳузурида ҳадис ёзиш билан банд бўлишганидан ҳатто ўзларига қувват бўладиган таом тайёрлаб ейишга вақтлари бўлмас, шўрва суви билан кифояланиб юришар эди. Бир куни дарсга бориб устозни топа олмадилар. Фурсатдан фойдаланиб қувват бўладиган таом пиширамиз, деб балиқ сотиб олишди. Уйга келиб таом тайёрламоқчи бўлганларида олдинги устоздан ёзган ҳадисларни оққа кўчириш кераклиги ёдларига тушиб қолди. Тезда қоғоз-қаламларини олиб, ёзишга тушиб кетдилар. Кейин дарслари бир-бирига уланиб кетди: бир дарсдан иккинчисига, бир устоздан бошқасига ўтишди, охири балиқ айниб қолди ва яна уларнинг куни шўрвага қолди.

Қадрсиз, арзон-гаров нарса ҳамманинг қўлида бўлиши мумкин. Лекин қимматбаҳо, асл мол саноқли кишилардагина бўлади. Aллоҳ таоло илмнинг қадрини кўтариб қўйган. Унга фақат илмнинг машаққатларини енгиб ўтганларгина етиша оладилар. Aбу Юсуф ва Вакиъ ибн Жарроҳ раҳматуллоҳи алайҳимо айтадилар: “Илмга бутун борлиғингни бермасанг, у сенга ўзининг бир қисмини бермайди. Бор вужудинг билан киришсанг, эҳтимол, улуш оларсан”. Демак, инсон илмдан бир қисм ўзлаштириб ололса, дунёда катта ҳиссани қўлга киритган бўлади.

Муҳаммад Aввома ҳазратларининг суҳбатлари асосида
“Кўкалдош” мударриси Суҳроб Умаров тайёрлади

КАЛИТ СЎЗ: илм, паноҳ, фойдали, фойдасиз

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Фония йўналиши
Ҳалолдан келса ризқинг — гўзал бўлар турмушинг!
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тановул қилган таомлар”

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

  • Рамазон тақво ойи

  • Рамазон сабр ойи

  • Соғлом турмуш тарзига тарғиб

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори