ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
16.02.2018 / - Мақолалар, Янгиликлар

Сўйласанг сўйла яхши сўзлардин, Йўқса жим турмоғинг эрур яхши….

Аллоҳ таоло инсониятни мукараррам қилиб яратди. Унга фикрлаш учун ақл, сўзлашиш учун тил бериб қўйди. Инсон ўйлаган фикрини тўлиқ ифодалаб бериши учун тилга муҳтож бўлади. Тилнинг инсонга қанчалик муҳим эканини ҳаммамиз ҳам ҳис қилавермаймиз. Бу неъматнинг қадрига етиш учун, Аллоҳ тилсиз яратиб қўйган, имо-ишора билан гаплашадиган инсонларни кузатишнинг ўзи кифоя қилади. Ҳаммамиз ўзимизга бир савол берайлик, Аллоҳнинг неъмати бўлган тилимизни шариатимиз кўрсатмасига мувофиқ ишлатяпмизми? Уни ҳар хил фисқу-фужур, ғийбат, бўҳтон, ёлғон, чақимчилик каби ҳаром амаллардан сақлай олаяпмизми? Шариатимизда тил ҳақида нима кўрсатмалар берилган? Бу ҳақида маълумотимиз борми? Шу каби саволларга жавоб топиш мақсадида бу ҳақида озгина фикр-мулоҳаза юритишни мақсад қилдик. Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида шундай деганлар:

عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ ، عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: مَنْ يَضْمَنْ لِي مَا بَيْنَ لَحْيَيْهِ وَمَا بَيْنَ رِجْلَيْهِ أَضْمَنْ لَهُ الْجَنَّةَ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менга икки жағи ва икки оёғи орасидаги нарсага кафолат берса, мен унга жаннатга кафолат бераман”, деб айтдилар. Бухорий ривоят қилган.

Ушбу ҳадисда икки жағ орасидаги нарсадан, тилни ҳаром, фисқ сўзлардан ва оғизни ҳаром луқма ейишдан сақлаш ҳақида айтилмоқда. Икки оёқ орасидан эса, жинсий аъзосини зино ва шу каби ҳаром ишлардан сақлаши ирода қилинмоқда. Бу ҳадисдан бу амаллар инсонга қанчалик муҳим эканлиги учун, эвазига пайғамбаримиз алайҳиссалом томонидан жаннатга киришига кафолат бериляпти.

Яна бир ҳадиси шарифда шундай дейилган:

عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِيَ اللهُ عَنْهُ ، قَالَ : قُلْتُ : يَا رَسُولَ اللهِ، أَيُّ الْمُسْلمِينَ أَفْضَلُ ؟ قَالَ : « مَنْ سَلِمَ الْمُسْلِمُونَ مِنْ لِسَانِهِ وَيَدِهِ » . مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ .

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “У: “Мен: “Эй, Расулуллоҳ, мусулмонларнинг қайси бири афзалдир”, деб айтдим. У зот: “Мусулмонлар унинг тили ва қўлидан саломат бўлган кишидир”, деб айтдилар. Муттафақун алайҳ.

Демак, мусулмон киши ҳеч кимга тили ва қўли билан азият бермаслиги керак экан. Бу жойда тил қўлдан биринчи зикр қилиниши, одатда тил томондан бўладиган азият қўлдан бўладиган азиятдан кўпроқ ва қаттиқроқ бўлишига ҳам ишора бор.

Бошқа бир ҳадисда шундай дейилган:

عَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ : قُلْتُ : يَا رَسُولَ اللهِ مَا النَّجَاةُ ؟ قَالَ : « أَمْسِكْ عَلَيْكَ لِسَانَكَ ، وَلْيَسَعْكَ بَيْتُكَ ، وَابْكِ عَلَى خَطِيئَتِكَ » . رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “У: “Мен: “Эй, Расулуллоҳ, нажот нима?” — деб айтдим. У зот: “Тилингни тийгин, уйинг сени сиғдирсин ва хатоларингга йиғлагин”, деб айтдилар. Термизий ривоят қилган.

Яна бир ҳадисда шундай дейилган:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ : « مَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللهِ وَاليَوْمِ الآخِرِ فَلْيَقُلْ خَيْراً أَوْ لِيَصْمُتْ » . مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ .

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, яхши гап айтсин ёки жим турсин”, деб айтдилар. Муттафақун алайҳ.

Бу ҳадиси шарифда инсон фақат яхши гапларни гапириши ёки жим туриши лозим эканига кўрсатма бериляпти. Зеро, инсоннинг оғзидан чиққан сўзи фойдасига ёки зарарига ҳужжат бўлади. Шундай экан, банда фойдали сўзлардан гапириши, бу қўлидан келмаса, жим туриши яхши экан. Бу ҳақида Абдуллоҳ Авлоний қуйидагича шеърни айтган:

Сўйласанг сўйла яхши сўзлардин
Йўқса жим турмоғинг эрур яхши,
Ўйласанг яхши фикрлар ўйла
Йўқса гунг бўлмоғинг эрур яхши,
Ишласанг ишла яхши ишларни
Йўқса, бекорлиғинг эрур яхши.

Яна Абдулло Авлонийдан шундай шеър айтилган:

Сўзинг оз бўлсун, маъноли бўлсун
Эшитганлар қулоғи дурга тўлсин,
Сўзинг бўлса кумуш, жим турмак олтун,
Миси чиқғой сўзинг кўб бўлса бир кун
Кўпайган сўзни бўлгай тўғриси оз
Шакарнинг кўпидан ози бўлур соз.

Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, инсон тилида дунё ва охирати учун фойдали бўлган гапларни гапириши, ўзига ва бошқаларга зарарли бўлган сўзлардан сақланиши лозим экан. Фойдали гапи йўқми, энг яхши йўл жим туришдир. Чунки, инсоннинг бошига келадиган мусибатларнинг кўпи тили сабабли содир бўлади.

Умар ибн Хаттобнинг мавлоси Асламдан ривоят қилинади: У шундай деди: “Умар бир куни Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг олдиларига кирдилар. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу тилларини тортмоқда эди. Шунда Умар: “Бундай қилманг! Аллоҳ сизни мағфират қилсин”, деб айтдилар. Абу Бакр: “Албатта, мана шу мени ҳалокатга туширди”, деб айтди. Молик ривоят қилган.

Бу улуғ саҳобанинг қилган ишлари бизга ибрат бўлиши керак. Пайғамбаримиз томонидан жаннат башорати берилган зот тилларига қанчалик эътиборли бўлганлар. Шунга кўра, биз ҳам тилимизга ўта эҳтиёт бўлайлик. Тил сабабли фақатгина савобларга эга бўлишга ҳаракат қилайлик.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси
Мадаминов Шокиржон.

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Сузиш билан шуғилланишнинг 7 фойдаси
Ислом у туфайли азиз бўлган зот ҳаёти
“Ал-фиқҳ ул-акбар” 2-қисм

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Тавбага шошилинг!

  • Рўзадор тилига эҳтиёт бўлсин

  • Рўзадор учун икки хурсандчилик бор

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори