ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
04.12.2018 / - Мақолалар, Ҳадис, Янгиликлар

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёматда менга шафоатчи ва гувоҳ бўлсинлар, десангиз…” туркумидан 23- ҳадис

“Ҳар бир яхшилик садақадир”

عَنْ أَبِي مَالِكٍ الْحَارِثِ بْنِ عَاصِمٍ الأَشْعَرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «الطُّهُورُ شَطْرُ الإِيْمَانِ، وَالْحَمْدُ لِلَّهِ تَمْلأُ الْمِيزَانَ، وَسُبْحَانَ اللهِ وَالْحَمْدُ لِلَّهِ تَمْلآنِ – أَوْ تَمْلأُ – مَا بَيْنَ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ، وَالصَّلاةُ نُورٌ، وَالصَّدَقَةُ بُرْهَانٌ، وَالصَّبْرُ ضِيَاءٌ، وَالْقُرْآنُ حُجَّةٌ لَكَ أَو عَلَيْكَ، كُلُّ النَّاسِ يَغْدُو، فَبَائِعٌ نَفْسَهُ، فَمُعْتِقُهَا أَوْ مُوبِقُهَا». (رواه مسلم .
Абу Молик Ҳорис ибн Осим Ашъарий разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Покизалик иймоннинг ярмидир. “Алҳамду лиллаҳ” мезонни тўлдиради. “Субҳаналлоҳ” ва “Алҳамду лиллаҳ” осмонлару ер оралигини тўлдиришади (ёки тўлдиради). Намоз нурдир. Садақа (закот) далил-ҳужжатдир. Сабр зиёдир! Қуръон сенинг фойдангга ёхуд зарарингга ҳужжатдир. Ҳамма тонг саҳардан ҳаракат қилиб, ўзини (Аллоҳга ёки шайтонга) сотади. Натижада нафсини халос қилади ёки уни ҳалок этади”. (Муслим ривоятлари).
Биз бу ҳадисдан қуйидаги сабоқларни олишимиз мумкин:
— Таҳорат ва унинг ажри
Таҳорат намознинг дуруст бўлиши учун шартдир. “Эй мўминлар, намозга турганингизда юзларингизни ҳамда қўлларингизни чиғаноқларигача ювингиз, бошларингизга масҳ тортингиз ва оёқларингизни ошиқларигача ювингиз. Агар жунуб бўлсаларингиз, покланингиз!” (Моида сураси, 6-оят). “Либосларингизни пок тутинг!” (Муддассир сураси, 4-оят).
— Аллоҳ таоло зикри ва шукронаси
Аллоҳ таоло неъматларига ҳадисларда ворид бўлган зикрлар билан шукроналар айтмоқ Қиёмат кунида тарозининг солиҳ амаллар палласини оғир қилади. “Алҳамду лиллаҳ” мезонни тўлдиради. “Субҳаналлоҳ” ва “Алҳамду лиллаҳ” осмонлару ер оралиғини тўлдиришади (ёки тўлдиради). (Муслим ривоятлари).
“Тасбеҳ ва такбир осмону ерни тўлдиради”. (Муслим ривоятлари).
“Ла илаҳа иллаллоҳ” калимаси Аллоҳга етгунга қадар ўртада ҳеч қандай парда-тўсиқ бўлмайди. (Термизий ривоятлари).
— Намоз нурдир
“Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг томонларида юрар”. (Таҳрим сураси, 8-оят). Исломнинг асосий рукнларидан бўлмиш намоз ибодатли бандаларни хайрли йўлга бошловчи, уларни маъсиятлардан тўсиб, тўғриликка йўлловчи нурдир. “Албатта намоз бузуқлик ва ёмонликдан тўсур”. (Анкабут сураси, 45-оят).
— Садақа ҳужжат-бурҳондир
Араб тилида “бурҳон” сўзи қуёшнинг ёрқин шуъласи-нури маъносини беради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадислари ҳам бунга мисол бўла олади: “Мўминнинг руҳи танасини тарк этганда бамисоли қуёш нуридек мунаввар бўлади”. (Ҳадисдаги “қуёшнинг нури” ибораси “бурҳон” калимаси билан ифодаланган). Шу боис, қатъий далил-ҳужжатга ҳам “бурҳон” лафзи ишлатилади. Чунки у қаратилган нарсага очиқ-ойдин далолат қилиб туради.
— Сабр зиёдир
Зиё оддий ёруғликдан фарқли ўлароқ, ҳарорати бор нурдир. Мисол учун ой ёруғлиги ҳароратсиз, қуёш зиёси эса иссиқлиги билан ундан анча фарқ қилади. “Сабр зиёдир!” дейилди. Чунки сабр нафсларга бироз оғир келади. Рўзадорлар ўзларини емоқ, ичмоқ ва шаҳват каби айрим кўнгилхушликлардан тўсадилар.
“Дарҳақиқат, Биз Айюбни сабр қилувчи ҳолида топдик. У нақадар яхши бандадир. Ҳақиқатан у (Аллоҳ рози бўладиган йўлга) бутунлай қайтгувчидир”. (Сод сураси, 44-оят).
“Бирор мусибат келганда: “Албатта биз Аллоҳникимиз ва албатта биз У Зотга қайтгувчидирмиз”, дейдиган собирларга хушхабар беринг. Ана ўшаларга Парвардигорлари томонидан салавот-мағфират ва раҳмат бордир. Ана ўшалар ҳақ йўлни топгувчилардир”. (Бақара сураси, 155-157-оятлар).
— Қуръон ҳужжатдир
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизларга шундай бир нарсани қолдирдимки, агар уни маҳкам ушласангизлар, мендан кейин ҳаргиз залолатга юз тутмайсизлар: У Аллоҳнинг китобидир!” (Муслим ривоятлари). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:”Қуръон ўқинглар! Қиёмат кунида у шафоат қилувчи бўлиб келади”.

«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти талабаси
Шамсиддинхўжа Сулаймонов

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Организмни доридан яхшироқ тозалайдиган 7 маҳсулот
Доктор Муҳаммад Ротиб Набулсий маърузаларидан … (Саккизинчи қисм)
ҲАДИС ИЛМИ МАКТАБИГА ЗИЁРАТ

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Рўзадор тилига эҳтиёт бўлсин

  • Рўзадор учун икки хурсандчилик бор

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

  • Рамазон тақво ойи

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори